Uznews.net

УХҲ – Ўзбекистондаги демократияга таҳдид

Қора жодугарлик сеанси фош этилди
Ўзбекистон Халқ ҳаракати бугунги кунда фақат эрксизликни таклиф этиши мумкин ва мамлакатнинг аксар қисми бугунги кунда шунга эга.Ўзбекистон халқ ҳаракати (ЎХҲ) танасини беркитган сўнгги япроқни, ташкилот лидерларидан бири, шунингдек ўзининг “Таянч” ташкилоти рахбари Муҳаммадсолиҳ Абутов олиб ташлади.18 апрел куни у электрон почта орқали менга порнографик фотосуратлар тўпламини жўнатди. Улар менинг, “Однокласники” саҳифамга қўйилган расмларимдан монтаж қилинганди.

Бир маҳаллар менга берган интервьюсида, Европадаги каби “бироқ бирмунча аҳлоқий” демократияни исташини билдирган, имом Абутов, қўпол хазил қилди:

“Мен сизнинг фотосуратларингизни тасодифан кўриб қолдим. Сизга ўз “гўзаллигингиз”ни ҳаммага кўрсатиш нега керак бўлганини тушунмадим? Уятку ҳар ҳолда?! Ким нима деса десин. Бундай қилиш мумкин эмас. Бироқ яна ўзингиз биласиз”. (тарж.)

Мухолифнинг яланғоч тарзда ва энг уятсиз позалардаги тасвири – Ўзбекистон халқ ҳаракатининг ўзига ҳос “Чемберленга жавоби” бўлди.

Фақат бир тафовут билан, ўз тақводорликлари билан фаҳрланиб келувчи ЎХҲ рахбарлари, оддий қизил ишчиларнинг 1927 йилги кўрсатган хунарларини ошириб такрорлашди.

Абутовнинг бу амали, ЎХҲнинг Uznews.net шаънига куракда турмайдиган айблов ва таҳдидлари, ҳамда ҳаракат лидери Муҳаммад Солиҳнинг, “Озодлик” радиоси таклиф қилган оммавий дебатлардан бош тортган пайтга тўғри келди.

Натижада юзага келган вазият – ЎХҲ демократиклиги ва цивиллигининг йўққа чиқиши – ҳеч ким томонидан режаланмаган, бироқ табиийдир: мухолифатчилардан либерализм, нозик сиёсат ва ўйланган ҳаракатларни кутиб бўлмайди, бундай фазилатларга улар эга эмас.

Ишонч кредити

Муҳаммад Солиҳ ва кўплаб бошқа мухолифлар ёки Ўзбекистон президенти Ислом Каримов жабрдийдалари демократия ва озодлик курашчилари мақомини олишди, айтиш мумкинки, ҳеч эътирозсиз.

Улар Каримов диктаторлик режими баррикадасининг нариги томонида туришгани учун, автоматик тарзда Тошкент ҳукмдорларига нисбатан яхшироқ, тўғрироқ, либералроқ ва демократ кўринишди.

Улар эътиқоди, ғоя ва принципларини амалда синаб кўришнинг имконияти бўлмади.

Каримов мухолифлари ё турмада қолди, ёки ўлди, ёки бутун дунё бўйлаб сочилди ва изоляцияга маҳкум этилди, шу жиҳат уларнинг жамоатчилик тафтиши ва ўрганишидан мосуво қолдирди.

Эҳтимол, биринчи галда миллий сиёсатчи бўлган Солиҳни аллақачон тарих музейига қўйиш керакдир: унинг давлат мустақиллиги, ўзбек тили мақоми ҳақидаги ғоялари амалга ошган – янгилари эса йўқ.

Бироқ Солиҳга ва унинг оиласига қарши Каримов томонидан олиб борилган босимлар ва мамлакатда янги сиёсатчиларнинг пайдо бўлиши учун эркинликнинг етишмаслиги, Солиҳнинг минимал ҳаракатлар билан сиёсатда қолишига имконият яратди.

Ва Ўзбекистондаги вазият қанчалик ёмон бўлса, Солиҳ шунчалик гўзал, мукаммал ва оппоқ кўринди. Гарчи кимдир унинг юзидаги бирор нуқсонни кўриб қолсада, ноилож қўл силтаб қўя қолади – бошқа яна ким бор.

Авторитар исломий демократ

Муҳаммад Солиҳнинг кўплаб танқидчилари уни ўзининг “Эрк” партиясига 20 йилдан буён рахбарлик қилаётганини танқид қилишади, унинг ўзгаришсиз қолаётганини Ислом Каримов билан таққослашади.

Аслида муддат муҳим эмас. Жанубий Африка ва бутун дунё, Нельсон Мандела ўн йилдан буён апартеидга қарши ҳаракатга раҳбарлик қилиб келганидан миннатдор, бунинг 27 йилини у турмада ўтказган.

Эрксевар бирма халқи Аун Сан Су Чжининг 23 йил давомида уларнинг озодлик йўлини ёритгани учун миннатдор, гарчи 23 йил давомида уй қамоғида қолганига қарамай, демократик Бирма тимсоли бўлиб қолгани учун миннатдор.

Бироқ Муҳаммад Солиҳ – Мандела ва Аун Сан Су Чжи эмас, у ҳатто, 1979 йили Париждан туриб Эрон шохига қарши инқилобга рахбарлик қилган Оятулло Хумайний ҳам эмас, бу позицияга кўпроқ Обид қори Назаров талабгор.

Муҳаммад Солиҳ тарафдорлар ва маблағ қидириш мақсадида ўзини дам демократ, дам исломчи қилиб кўрсатади, сиёсатшунослик нуқтаи назардан эса – у ҳеч вақодир.

Оз-моз хомиладор бўлиш мумкин эмас. Бир вақтнинг ўзида ҳам муайян диний догмага ва демократияга давогарлик ҳақида билдириш мумкин эмас, чунки бири иккинчисини инкор этади.

Дин ўз ичига бошқа ғояларни сиғдира олмайди, у ҳақиқат сифатида, эътиқод тарзида қабул қилинишини истайди, демократия эса унинг учун, шу жумладан – унинг маҳв қилиниши ва ҳар қандай бут ва санамлар устидан кулиниши учун майдон очади.

Айнан шунинг учун ҳам демократик дунёвий давлатларда дин давлатдан ажратилган, айни пайтда бир одамларга барча диний ҳуқуқлар, бошқаларга эса – дин ва унинг арконларини инкор этиш ҳуқуқи берилган.

Мухолифатчилар ва озодлик

Совет ва эндиликда Россия диссиденти Валерия Новодворская либералларнинг коммунстлар, фашистлар ва исломчилар билан ҳар қандай иттифоқини қоралайди.

Тарих, улар ҳокимият тепасига келишлари билан биринчи галда демократларни осишгани, кейин эса мамлакатда мафкуравий террор амалга оширилгани ҳақидаги ибратни такрорлашдан чарчамайди.

“Элементар жинсий аломат бўйича тенглик бўлмас экак, демократия бўлиши мумкин эмас”, – деди у, 2011 йилги Бахрейн ва Яман норозиликларига изоҳ бераркан “Эхо Москва” радиосига.

Ўзбекистон халқ ҳаракатида аёллар масаласи ўта бошқача қўйилган. Солиҳ бошчилигидаги мухолифатчилар аёлларни ўзларига тенг бўлган махлуқ дея баҳолашмайди.

ЎҲҲнинг аёлларга бўлган муносабатига, улар томонидан суратга олинган “Халқ нидоси” фильми яхши бир мисол. Унда аёл фақат сексуал объект каби тақдим қилинган, у фақат эркакнинг иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб тўшакдан тўшакка кўчишга қодир.

Оҳирги марта, Брюсселдаги мухолифатчилар учрашувида Солиҳни кўрганимда, 2009 йилнинг октябри эди, ўшанда “13 май иттифоқи” йиғилишида қатнашаркан, Обид қори Назаровнинг Швециядаги ҳаёти ҳақидаги мақоламни муҳокама этиб, “бир аёл ёзса ёзибди” бундан имом хафа бўлмаслиги керак, деган эди.

Ўша куни, ўша пайтда 44 ёшда бўлган ҳамкасбим Қудрат Бобожоновнинг мен билан пиво ичиб ўтирганини кўриб, Солиҳ унга дакки берган эди.

Сўз эркинлиги

ЎХҲ мухолифатчиларининг журналистика роли ва вазифаси нимадан иборатлигинини тушунмаслиги – алоҳида мавзу.

Мухаммад Солиҳ мустақил матбуот унга хизмат қилиши, муттасил уни қаҳрамонга айлантиришини истайди, – бу, мухолифатчининг фикрича, журналист холислиги ва нейтраллигини англатади.

У ва унинг издошлари, журналистлар сиёсат субъекти ва жамоатчилик қизиқишига эга бўлган барчага танқидий кўз билан қараш, уларнинг фикрлари, амаллари ва ҳаракатсизликларини ҳам турли томондан баҳолаш, таҳлил қилиш ва муҳокама этиш ҳуқуқига эга эканликларини тушунишмайди.

Ахир ҳатто Каримов режимига мухолиф бўлиш ҳам уларни, автоматик тарзда мамлакатга яхши ўзгаришлар келтирувчи, масалан мен овоз беришни истаган шахсларга айлантирмайди.

Мухолифат мени ва бошқа сайловчиларни, айнан улар мамлакатни яхшироқ бошқаришга қодир эканликларига ишонтира олиши зарур. Бироқ ЎХҲ ҳозирча улар яхшироқ бўла олмасликларини намоён қилишмоқда.

Uznews.netга қарши қилинган баёнотда кўплаб айбномалар янграган, бироқ умуман олганда улар бири бирига тааллуқли, журналист муайян мавзуни кўтариб фикрни беришга ҳаракат қилган, бу ҳолатда Мўътабар Тожибоева фикрини.

Сиёсий маҳоратнинг йўқлиги

Муҳаммад Солиҳнинг, Туркиядан мухолифатчининг уйида меҳмонда бўлиб ва исломни қабул қилиб, Тошкентга қайтиши билан руҳий шифохонага тушган ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева билан боғлиқ тушган вазиятда, агар жамоатчилик фикри билан ишлаш приемлари ва сиёсатини андак тушунганида эди у мутлақо бошқача йўл тутган бўлар эди.

Солиҳ нима қилди – у бор йўғи Урлаева атрофидаги воқеаларни ёритган нашрга ҳужумга ўтди ва ҳуқуқ ҳимоячисининг руҳий шифохонага ташланганига оид, шахсий таъна ва ҳақоратлар кўриниб турган баёнот билан чиқди.

Солиҳ қовоғини осиб, хафа бўлганини билдириб, унинг уйи – катакомба эмаслигини билдираркан, майдалик қилиб Еленага туфли ҳарид қилганини бутун дунёга маълум қилди.

Доно сиёсатчи мутлақо бошқача йўл тутган бўларди.

У аслида, на ўзи, на хотинининг Урлаевани жинни бўлганига алоқаси йўқлигини билдириши, кейин эса ҳуқуқ ҳимоячисининг соғайиб кетишига чин юракдан тилак билдириши керак эди!

Кейин эса – зудлик билан унинг олдига, Тошкентда ваколатхонасига эга бўлган, Қизил хоч ҳалқаро ташкилотлари вакилларини қўйилиши, уни мустақил текширилишини талаб қилиши лозим эди. Ва бошқа ҳеч нарса эмас!

Дебатлардан бош тортиш

Солиҳнинг сиёсий муроса, мунозара қилиш, одамларнинг саволларига қулоқ тутиб, уларнинг шубҳаларига эътибор бериб жавоб бераркан уларни ишонтиришга қодир эмаслиги ҳақида, бугун эринчоқ одамгина гапирмаяпти.

Унинг “Озодлик” радиосида мен билан дебат қилишдан бош тортганини, шу ўринда алоҳида таъкидлаш мумкин. ов со мной на радио “Озодлик” говорит вот о чем, прежде всего.

Муҳаммад Солиҳ, замонавий сиёсат ва умуман демократик жамият ҳақида тасаввурга эга бўлмаган эски русумдаги сиёсатчилар сирасига киради.

Сиёсатчи, дебатлар олиб бораркан, энг аввало ўз сайловчиларига ҳурматини билдиради. У тингловчини нишонга олади, уни ўз жаҳди, ақли, очиқлиги ва шаффофлиги билан ўз ҳақлигига ишонтиришга интилади.

Ҳақиқий сиёсатчи учун дебатлар – бу бир неъмат, унинг шарофати билан, масалан Солиҳ, Урлаева билан бўлган воқеа чоғида дарз кетган рейтингини тиклаб олиши мумкин эди.

Бироқ фақат бунинг Солиҳга кераги йўқ. У халқни ишонтириб ўтирмайди – уни олишни истайди. Қурол билан. 16 апрел куни Би Би Си рус хизматига берган интервьюсида Солиҳ режимга қарши қуролли кураш тақозо этилиши мумкинлигини айтди. У халқ қонини тўкишга тайёр, унинг кўмаги ва севгисининг кераги йўқ.

Шундай бўлганидан, бўлмагани яхшироқ

Муҳаммад Солиҳнинг бир гуруҳ тарафдорлари бор, улар куну-тун, фақат унинг шарофати билан Ўзбекистонда мухолифат бор, дейишдан чарчашмайди.

Россиялик сиёсатчи Ирина Хакамада, Россияда мартдаги президентлик сайловлари олдидан бўлиб ўтган норозилик тўлқинларини изоҳларкан, Россияда ягона мухолифат лидерининг йўқлигини ижобий баҳолади.

У Болотнийда, Сaхаровда етилмоқда, Немцов, Рижков, Касьянов каби сиёсатчиларга четга чиқиб туришлари лозим, уларнинг номи кўп салбий нарсалар, жумладан “суронли 90-йиллар”даги ҳодисалар билан алоқадор, деди у.

Ўтмиш балласти Борис Немцов ва бошқаларга ҳокимиятга эришиш имконини бермайди, дея ҳисоблайди Хакамада, бироқ уларнинг мухолифатнинг олдинги сафида бўлиши, янги шахсларнинг пайдо бўлишига тўсиқ бўлади.

У ҳолда нима учун кетишмайди? Бу саволга Хакамада: “Шуҳратпарастлик ҳалал беради, мағрурлик – етти гуноҳнинг энг биринчисидир”.

Унинг сиёсатга қайтиш илтимосига, унинг ўзи жавоб беради: “Йўқ, мен қайтмаслигим керак, мен ёрдам, маслаҳат беришим мумкин, бироқ менинг кетишим шарт”.

Бунинг бари Муҳаммад Солиҳга нисбатан ҳам таалуқлидир. Андижондаги қирғиндан кейин, ҳориждаги, мухолифатга ёрдам беришга тайёр одамларнинг кучли норозилик тўлқинини у чангютгич каби сўриб олди, кейин эса ўзининг йигирма йиллик чанги остига кўмди.

ОАВ роли

Айрим мустақил ОАВ узоқ йиллар давомида мухолифатчи чиқишлари учун минбар бўлиб келди.

Уларнинг Солиҳга боғлангани, айим журналистларнинг “Эрк” аъзолари бўлишгани ва ҳали ҳам ўз лидерларига симпатия билдириб, бошқа бир муқобилни кўришмаётгани билан изоҳланади.

Бироқ менинг ҳамкасбларим ўзларига бир савол беришса бўларди, улар қайси мақсадга хизмат қилишмоқда?

Ўз ўқувчилари ва тингловчиларига ҳақиқатни етказишгами, ёки Каримов режимини сўкиб, қарғаётган ҳар қандай мухолифатни қўллаб қувватлашгами, ёки қандайдир лоқайд туйғуга бўсунишмоқдами.

Ахир энг қолоқ дунёқарашга эга бўлган, масалан аёллар ҳуқуқи борасида, мамлакат аҳолисининг тенг ярмини жамоатчилик ҳаётидан ўчирмоқчи бўлган одамдан демократ яратиб бўлмайди.

Охир оқибат, гап Солиҳ ҳақида бораётгани йўқ, биз мустақил матбуот, жамиятда демократик институтларини қуриш, демократик қадриятларни, сўз эркинлиги ва ҳукмдор шахсларнинг жамият олдида ҳисоб беришини жамоатчилик онгига етказиш ва тарқатиш йўлида ишлашимиз.

Бизнинг барчамиз учун бу янги. Ўзбекистон ҳеч қачон демократик жамиятда яшамаган. Келинглар буни ҳозирдан бошлаймиз, мамлакат ташқарисида бўлганлар, ўзларини очиқ ва ҳалол тута оладилар.

Хатолардан ҳеч ким суғурталанмаган. Биз хатолар қилишимиз мумкин, Uznews.netда изохларнинг ўтказиб юборилгани каби, бироқ уларни эътироф этиш ва тўғирлаш керак, биз шундай қилдик ва Солиҳ бизнинг узримизни қабул қилди. Ва биз шу тарзда яхшироқ бўлган жамият сари илдамлаймиз.

Ўзгалар ҳаёти билан таваккал қилиш

Мен Андижонда бўлгандим. Сенга қараб БТРлардан отиш нималигини мен биламан. Солиҳ қуролли кураш бўлиши мумкинлигини эътироф этади. Режимни янги қирғинга ундашга унинг ҳақи борми? – бу менинг саволим.

Унга Туркияда бир нечта тансоқчилар қуршовида ўтириб, зарбани ўзларига олувчи Ўзбекистондаги одамлар ҳаёти устидан ҳукмфармонлик қилишга ким ҳуқуқ берди.

Унинг собиқ сафдоши Дилором Исҳоқова, 2009 йили Брюсселдаги анжуманга таклиф этилганида Солиҳга ва бошқа мухолифатчиларга очиқ айтди: сизлар бу ерда ўтириб нималар қилаяпсизлар, сизларнинг ҳар бир баёнотингиз Ўзбекистонда акс этаяпти, биз энди ойда бир марта чойхонада ҳам йиғила олмаймиз, элчихоналарга бизни таклиф қилмай қўйишди.

Исхоқованинг гапларига, ҳатто мен унинг сўзларини изоҳлашини сўраганимда ҳам Солиҳ жавоб бермади. Кейин эса менга унинг, аёл билан суҳбат қилиб ишонтиргани маълум бўлди.

Бошқаларнинг қисмати билан таваккал қилиш – яхши эмас

Юқорида келтирилган мисол Мўътабар Тожибоева томонидан қўрқмасдан Муҳаммад Солиҳ ҳаракатининг баҳоланиши қанчалик объектив бўлганини яна бир бор тасдиқлайди.

У Тошкентда мустабид тузум ҳукмронлик қилаётганига, одамларни ўлдираётганига сира ҳам айбдор эмас, бироқ унинг, режим у билан яқинлашганлардан қасд олишларини била туриб, бошқаларга панд беришга ҳақи йўқ.

Нима учун Солиҳ ёш ва истеъдодли ўшлик журналист Алишер Соипов билан ишлади? Нима учун у, яқиндагина ота бўлган бу болани Ўзбекистонда қўзғолон кўтаришга чақирувчи варақалар тарқатишга жўнатди? Нима учун унинг ҳавфсизлиги ҳақида ўйламади?

Мен, агар Ўзбекистонда инқилоб қилмоқчи бўлсанг, ўзинг Ўшга бориб варақалар олишинг керак, деб ҳисоблайман. Бироқ Солиҳ бундай ўйламайди, у бошқалардан фойдаланади, баъзан эса уларнинг ихтиёридан ташқари.

2006 йили у ўзининг газетасини менинг Қозоғистондаги бир танишимга жўнатган, шунингдек посилкани олганидан шокка тушган аёлнинг адресини, газеталарни Ўзбекистонга олиб кетган куръерига берган.

Исломчилар билан иттифоқ

Бугун Ўзбекистонда ЎХҲ варақаларини диний фанатиклар тарқатмоқда. ЎХҲ вакилининг менга айтишича, варақаларнинг адресатларга етиб бориши асосий мақсад эмас. Улар буни Оллоҳнинг шарофати билан ўз иродаларининг мустаҳкамлигини синаш учун адо қилишади.

Варақа тарқатувчиларнинг бирортаси шу пайтгача ҳибсга олинмаган. Бечора мардикорлар қўлга тушган дейди ЎХҲ вакили.

Мухолифатчининг ҳаёлига, даҳшатлироқ бошқа нарса келмайди. Таксистларга тарқатилган бемаъни чақириқлар туфайли айбсиз одамлар жабрланган!

Уларнинг холи не кечди? Улар қаерда? Балки қийноқлар остида улар ҳаммасига иқрор бўлишгандир, балки уларнинг уйларида хотини ва болалари оч қолишгандир?

Бошқа масала, Солиҳ у билан ҳамкорлик қилаётган исломчиларга пирогнинг қандай бўлагини ваъда қилмоқда? Балки ўғил болалар ва қизларнинг бирга ўқишини, замонавий либос, мусиқа ва спорт турларини тақиқлашдир? Шариат қоидаларига риоя қилмаганларни жазолашми?

Ҳаққим бор

Ўз ватаним учун қайғураётган инсон ва журналист сифатида мен бу саволларни бераман.

Вақт Солиҳни ҳам, мени ҳам олади, бироқ мен бугун лидерлар онгида ўзгариш ясашим, уларнинг даҳлсиз эмаслигини англатишим, аксинча Ўзбекистонга бир диктатор ўрнига бошқаси, Каримов ўрнига Солиҳнинг келиши ҳавф солади.

Мен шунингдек, одамлар бир нарсани англашларини, улар кўрларча бўйсуниш эмас, савол бериш ва ўз ҳуқуқларига риоя қилинишини, жумладан мухолифат аъзоларидан ҳам талаб қилишга ҳақлидирлар.

Жамиятда дискуссия бошланиши, дебатлар давом этиши лозим ва шундагина ривожланиш бўлади.

Сиёсатда муқадас сигирлар йўқ. Ҳамма сигирлар адирларда ва сиёсатга аралашишмайди.

Галима Бухарбаева – Uznews.net бош муҳаррири

Uznews.net

%d bloggers like this: