ezgulik.org

Мен «Эзгулик» жамияти раҳбари ва «Бирлик» партиясининг Бош Котиби сифатида юрт ичкарисидаги елкама елка туриб фаолият олиб бораётган сафдошларимизни тухмат ва бўхтонлар билан обрўсизлантиришга қаратилган барча ҳаракатларни кескин қоралайман.

Шу йил 10 июнь куни кирғизларнинг Тошкентдаги элчихонаси биноси қаршисида «Бирлик» ва «Эзгулик» фаоллари иштирокида ўтказилган пикет менинг маъсулиятим остида ўтказилди. Шу куни «Бирлик» партиясининг раиси Абдурахим Пўлатов билан узлуксиз алоқа ўрнатилган ва ҳаракатларимиздан хабардор қилиб турганмиз. Биз бу тадбирда қатнашишни истаган барча миллати учун қайғурадиган инсонларни таклиф қилганмиз. Бу тадбирга Гулчехра Нуруллаева, Дадахон Хасан, Абдулазиз Махъмудов, Ботир Норбоев, Бахтиёр Хамроев, Вазира Эгамбердиева ва бошка катта купчилик таклиф қилинганди. Лекин тадбиримиз олдидан «Бирлик» ва «Эзгулик»нинг вилоятдаги фаоллари жойларда милиция томонидан ушланиб қолишлари ҳакида Тошкент шахар ИИБ рахбарияти томонидан огоҳлантирилдим. Мен сафдошларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш ва пикет ўтказиш бўйича маъсулиятни хис килганим холда уларни тўхтатишга мажбур булдим. Шунда хам Андижонлик икки фаолимизни йўлдан кайтариб бўлмади. (уларни шу бугунга қадар МХХ ходимлари махала қўмиталарига келиб ота-оналарига босиб ўтказишмоқда). Огоҳлантиришларга қарамай, Тошкент шаҳар фаоллари шу куни «Эзгулик»нинг идорасини тўлдириб ўтиришарди. Узларини зиёли деганлар бундан мустасно.

Шу куни ўтказилган пикетимизга Узбекистондан ташқарида фаолият юритаётган ташкилотлар, Киргизистондаги ўзбек диаспораси вакилларининг ҳеч қандай алоқаси йуқ. Харакат сайтидаги эълон қилинган маколада айтилганидек, улар билан ҳеч қандай келишув, боз устига пул олиш ҳақида гап сўз бўлмаган. Сухроб Исмоилов пикет ўтказишни режалаштирган кунимиздан бошлаб унинг ташкилий ишларида фаол қатнашиб, плакатларни, ташкилотимиз номидан тайёрланган баёнотни рус ва инглиз тилларига ўгириб, шу куни Эксперт ишчи гуруҳи номидан қатнашди. Сухроб Исмоилов 2004-2006 йилларда «Эзгулик» жамиятининг Тошкент шаҳар бўлимига раҳбарлик қилган, ҳозирда эса Марказий Бошқарув аъзоси ва жамиятнинг юристи сифатида жамиятимиз хуқуқини суд жараёнларида ҳимоя қилган, қолаверса юрт ташқарисидаги бўладиган кўплаб халкаро ташкилотлар билан учрашувлар, лойихаларимиз, хисоботларимизга якиндан кўмак бериб келмоқда. Уз вактида уртамизда бахс-мунозара, келишмовчиликлар ҳам булиб утган. Буни табиий хол деб биламан. Мен бу йигитга тавсиянома бермоқчи эмасман, зеро у бунга мухтож ҳам эмас. У шу куни бирликчи ва эзгуликчилар билан ёнма ён туриб ўзбек миллатини химоя қилди.

Мен «Эзгулик» жамияти раҳбари ва «Бирлик» партиясининг Бош Котиби сифатида юрт ичкарисидаги елкама елка туриб фаолият олиб бораётган сафдошларимизни тухмат ва бўхтонлар билан обрўсизлантиришга қаратилган барча ҳаракатларни кескин қоралайман.

Жамият раиси
Васила Иноятова

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: