yangidunyo.com

Чет элларда жойлашган ўзбекзабон интернет нашрларига
Бугун таҳририятимизга юборилган мактуб ва шеърлар мухолифатчи диссидент шоир Юсуф Жуманинг “Озодлик” радиоси орқали халқимизга қарата айтган фикрларига қарши ёзилганми ёки атайин уюштирилган кампания натижасими, буни зукко ўқувчиларимизнинг ўзлари тушуниб оладилар деган умиддамиз. Таҳ.
****
ҲУРМАТЛИ БИРОДАРЛАР!
Мен Бухоролик Нозим акангиз бўламан, ёшим 75-да, умр бўйи деҳқончилик қилдик, сизларга узоқ Зарафшон Водийсидан салом йўллаб, ишингизга ривож тилайман.
Гап шундаки биродарлар, ўғилчам Москвада ўқийди, исми Панжи, дўстлари ҳазил қилиб “Жума” ҳам дейишади, лекин у мени бешинчи фарзандим, шунга исми шундай қўйилган. Ўзимиз Бухорони Когонида яшаймиз, ўғлим Московдаги ўқишдан Ўзбекистонга келди, ёзги каникулга. Шу сизларга ёзаётган хатимни ҳам, ўғлим мени сўзим билан печатлаб, интернетга тарқатсин дедим.
Куни кеча биз “Озодлик” радиосини дастурини эшитдик (мен 20 йилки яширин уни эшитаман, эски бир радиочам бор союздан қолиб кетган), шу дастурда, бизни земляк Юсуф Жума озод булганини эшитдик, хурсанд бўлдик бунга.
Эртаси билан ўзи хам радиога чиқди, ҳаммамиз гапини тингладик.
Уни гапи кўнглимизга қаттиқ ботди.
Қандай қилиб бу одам “Ўзбеклигидан ор қилар экан?”, бу халқимизга нисбатан ҳақорат эмасми. “Сенлар азобга муносиб халқсан деди”, калласи борми узи Юсуф Жумани.
Радиода чет-элдан туриб “геройлик” қилди, ўзбекларни ҳақорат қилди, лекин Аллоҳ куриб турибти буни.
Ҳа майли, кўп гапирмайда, бизлар ҳам қилган ишимизни айтай. Ўғлим Панжини мошина билан Бухорога “зелёный базар” ёнидаги маҳаллага жўнатдим, унга Жамол акангни олиб кел дедим. Жамол бозорда савдо қилади, Бухоро колхоз бозорида, лекин шеърни устаси.
Улар бизни уйга келди, мен Жамолжонга, ука қани бир шу Америкалик мардак Юсуф Жумага шеър ёзайлик, у ўзбек бўлганига хафа экан, халқимиз эса азобга мансуб экан.
Шундай қилиб биродарлар ана шу Ўзбек Хоини, Ватангадо Юсуф Жумага бағишлаган шеърларимизни Бухороликлар номидан тақдим этамиз, буюк халқимиз ўқисин, билсин, ҳеч ким ўзини халқини, миллатини ҳақоратлашга ҳақли эмас. Бу шеърни весь Бухоро вилоятига тарқатамиз, халқ ичида.
Ҳурмат ила – Нозим бобо, Ўзбекистон, Бухоро-Когон шаҳри.
27 май 2011 йил
БЎЛМАГАЙ
Ўз юртингни ташлаб, эй Юсуф Жума,
Ўзга диёрлардан айлабсан таъма,
Бу ёруғ оламда энг ҳақсўз нима?
Она — маконингдек макон бўлмагай,
Ота — маконингдек макон бўлмагай.
Боболаринг қабрин этмай зиёрат,
Орзу-умидларин қилдинг ҳақорат,
Кўзингга нур ингмас, дилингга роҳат,
Ватанни сотганда армон блмагай.
Ота — маконингдек макон бўлмагай.
Киндик қонинг томган бу муқаддас жой –
Барчага Каъбадек азиз ҳойнаҳой,
Бошингни бир умр тарк этмиш Ҳумой,
Нолиниб юришга имкон бўлмагай.
Ота — маконингдек макон бўлмагай.
Бу ёруғ кунларга шукр қилмадинг,
Эл учун ўзингни фарзанд билмадинг,
Юрт учун эл ишин фикр қилмадинг,
Мехр кўрган боғлар зинҳор сўлмагай.
Ота — маконингдек макон бўлмагай.
Эл ичра бўлса гар бир бурда нонинг,
Дўсту ёрга очиқ пок дастурхонинг,
Шудур асли бахту, шарафинг-шонинг,
Ватангадоларга бу шон бўлмагай,
Ота — маконингдек макон бўлмагай.
Ҳар инсон ўз юртин жондек асрасин,
Фарзандидек содиқ, бурчин оқласин,
Юртдан айрилишдан Оллох сақласин,
Юртда яшашдек хуш даврон бўлмагай,
Ота — маконингдек макон бўлмагай.
Ватанимга тош отма
ХХХ
Ватанимга тош отма —
Ватан менинг сасимдир,
Хоин Юсуф, билмассан,
Бу тупроқ нафасимдир.
Тоғлар — бобом сумбати,
Чакмонидир чўнг қирлар,
Тупроғимни камситманг —
Четдан ҳурган қашқирлар.
Юрт тупроғи, муқаддас,
Гардларингга ботаман.
Отам қабридан ўсган
Гиёҳга сўз қотаман.
Юрт тупроги — ҳур қўшиқ,
Юрагимдан кетмагай.
Юртфурушга юрт ишқи
Асло насиб этмагай.
Юртфуруш, нокас, номард,
Сен ётсан бу замонга.
Тўкиш-чун қонин элнинг
Йўл очган Чингизхонга.
Бу тупроқинг соғинчи
Шоҳ Бобурни йиғлатган.
Бу тупроғнинг соғинчи
Истиқлолни уйғотган.
Кўр Тошкентим шонини
Дунёлар келар излаб
Самарқанд осмонидан
Ерга тушар юлдузлар!
Ватанимга тош отма —
Ватан менинг сасимдир.
Хоин Юсуф, билмассан,
Бу тупроқ нафасимдир.
ЮРТ СОТҚИНИГА
Юсуф номи хайф бўлсин.
Эй, нокас Юсуф сенга,
Сен юртингни сотибсан,
Туф сенгаю, суф сенга!
Бобонгни оти Жума,
Бу ном хам макруф сенга.
То абад эл айтгайдир:
Туф сенгаю, суф сенга.
Ай халойиқ, шукр қилинг, Юсуф кетди!
Ай халойиқ, шукр қилинг, Юсуф кетди,
Бу хабардан элнинг кўнгли ўсиб кетди.
Вале юртдан кетгунича бу лаънати,
Қанча-қанча хонадонни бузиб кетди.
Жанжал килди: бунча совуқ?”, деб гоҳ,
Фиғон чекди: “Ёзинг бунча исиб кетди!”
Юсуф Жума қўлин солса айниди сув,
Юсуф Жума кирган гулзор сасиб кетди.
Дастурхонни оёғига пайтава қиб,
Туз ялаган тузлиғига қусиб кетди.
Жўги бўлиб айиқ ўйин қилди палид,
Миси чиққач, макиёндай писиб кетди.
Ватан сотиб, ватангадо бўлди мана,
Паттасини бир жойига қисиб кетди.
Шаллақилик ва ҳуснда танхо эди,
Харидорга кўзларини сузиб кетди.
Бир мараздан фориғ бўлдик, буям байрам,
Ай халойик, ўйнаб-кулинг, Юсуф кетди!
http://www.yangidunyo.com

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: