zamondosh.com

Қарғаларнинг куни туғиб қолди – ми?

Бошқача фикрлайдиган, миллатига, ватанига куюнчак инсонларга жуда қийин. Чунки улар омманинг ҳамма қатлами ҳам тушунавермайдиган тилда гапирадилар. Уларнинг миллат, ватан деб куюниб айтган сўзлари булбулнинг қафасдаги зори каби янграйди, қарғалар учун эса бундай хониш уларга нисбатан ҳақорат бўлиб туюлади.

Ўзбекнинг жасоратли шоири Юсуф Жума юрт ишқида ёнадиган, ўзининг бетакрор тилида сайрайдиган таъбир жоиз бўлса булбулдир.

У қафасдан қўйиб юборилиши билан озодликка ташна юрагида исён кўтараётган сўзлардан тескари маъно уққан қарғалар қағиллай бошлади.

Яна ўша режимнинг эски усули ишга тушди: неча йиллар давомида ҳеч кимга маълум бўлмаган бозор паттачилари шоирга қарши шеърлар ёза бошлашди. Қизиғи шундаки, бозор паттачисининг шеъри шунчаки ҳаваскорнинг машқи эмас.

Демак, ўзбекнинг довюрак шоири Юсуф Жума номи неча минглаб мил олисликлардан ҳам у томондаги режим малайларини юрагига қутқу сола олар эканда.
Юсуф Жума Ўзбекистон диктатори Ислом Каримовга очиқчасига қарши чиқа олган жуда кам ижодкорлардан бири.

Уни қанча ерга уришга уринманг у бургут мисол кўкка ўрлайверади, қарғамижозлар эса унга узоқдан ҳасад билан қанчалар қағилламасинлар шоир Юсуф Жуманинг зулмга қарши овозини бўға олмайдилар.

Ризо Обидов
http://zamondosh.blogspot.com/2011/05/blog-post_31.html#ixzz1O1J6fRYM

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: