hrsu.org

Мухаммад Солиҳнинг ножиддийлиги
2011 йил 23-24 майида Германиянинг Берлин шаҳрида Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг таъсис қурултойи бўлиб ўтганлиги муносабати билан

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг баёноти.
Кеча Озодлик, ББС радиостанцияларининг ўзбек бўлимлари орқали 23-24 май кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг таъсис қурултойи бўлиб ўтганлиги тўғрисида хабар берилди.
Хабардан иқтибос: “24 май куни Берлинда Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг қурултойи ўз ишини якунлади. Қурултойда Ўзбекистон ҳалқ ҳаракати бошқарув органлари сайланди.
Эрк партияси¸ Андижон адолат ва тикланиш ташкилоти ва Таянч жамияти тузган бу ҳаракатга яна уч ташкилот қўшилди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти¸Озод деҳқонлар партияси¸ Ўзбекистон демократик кучлар форуми бу ҳаракатнинг муассислари қаторидан

ўрин олди”. Иқтибос тугади.
ЎИҲЖ баёнот берадики, Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг таъсис курултойида жамиятнинг биронта вакили қатнашмаган, агарда кимдир яширин, адашиб ёки меҳмон сифатида қатнашган бўлса ҳам, ЎИҲЖ номидан сўзга чиқишига ҳеч қандай ҳуқуқ берилмаган. Шу сабабли, ЎИҲЖи Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг муассислари қаторидан ўрин олди деган маълумот мутлақо нотўғри, ёлғондир. Шу каби хабарнинг тарқатилишини ЎИҲЖ Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг янги сайланган раиси Мухаммад Солиҳнинг ножиддийлигидан, масъулиятини суистеъмол қилиши деб бахолайди.
ЎИҲЖ яна қуйидагиларни қўшимча қилишни лозим топади:
1.ЎИҲЖ Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримовни диктатор деб ҳисоблайди;
2. “Бирлик”ҳалқ ҳаракати партияси ва Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатини демократик ташкилотлар деб ҳисобламайди. Бу ташкилотларнинг лидерлари Абдураҳим Пўлатов ва Мухаммад Солиҳ демократик лидерлар эмас;
3.ЎИҲЖ Ўзбекистонда эркин ва демократик жамият қурувчи ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади;
4.ЎИҲЖ фуқаровий бўйсунмаслик кампаниясида фаол қатнашади.
25-май,2011 йил.
Абдужалил Бойматов
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.
http://uz.hrsu.org/2011/05/25/%D1%9E%D0%B8%D2%B3%D0%B6-%D1%84%D1%83%D2%9B%D0%B0%D1%80%D0%BE%D0%B2%D0%B8%D0%B9-%D0%B1%D1%9E%D0%B9%D1%81%D1%83%D0%BD%D0%BC%D0%B0%D1%81%D0%BB%D0%B8%D0%BA-%D0%BA%D0%B0%D0%BC%D0%BF%D0%B0%D0%BD%D0%B8/

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: