Yangidunyo

Янги ҳаракат нималарга ишонмоқда
May 6th, 2011 admin

С.Зайнабитдинов.
Бирдамлик ХҲ
Андижон

(муносабат)

Иқтибос (иқтибосларнинг боши ва охири кўп нуқталиклар):

…….. – Санжар Умаров ҳам Ўзбекистон президентини истеъфога чиқаришни режалаганди. Қирғизистондаги 2005 йил воқеаларидан кейин у “Серқуёш Ўзбекистон” коалициясини тузганди. Умаров ҳеч қачон мухолифатда бўлмаган. У бадавлат одам эди, бизнес билан шуғулланарди. У ҳокимиятни ислоҳ қила оламан дея ўйлаганди. Энди бўлса қамоқда ўтирибди.

– Мен унинг тарихини биламан. Умаров қопқонга тушиб қолди. Унга нисбатан аблаҳларча муносабатда бўлдилар ва уни ўз ҳолига ташлаб қўйдилар. У фақат Каримовнинг атрофидагиларга ва Ғарбга ишониб адашди. Ғарб унга ёрдам бериш учун ҳеч нарса қилмади.

– Ўзбекистонга қайтмоқчимисиз?

– Бундай қилиш мумкин эмас. Агар борсам мени дарҳол ҳибсга оладилар. Ўз вақтида мен беш йил қамоқда ўтиришга ҳам тайёр бўлиб муҳожирликка чиқиб кетишдан бош тортгандим. Аммо ҳозир бошқа давр келди. Кураш ҳаёт ва мамот учун кетмоқда.

Санобар Шерматова суҳбатлашди……

Бу, Фергана.Ру электрон нашрига Ўзбекистон “Эрк” Демократик Партиясининг раиси, жаноб Муҳаммад Солиҳ 2008 йил 19 декабрь куни берган интервьюсининг интихосидир. Интервью, “Муҳаммад Солиҳ зарғалдоқ инқилоб тайёрламоқда” ва “Мухаммад Салих готовит оранжевую революцию”, сарлавхалар остида, ўзбек ва рус тиларида чоп этилган эди.

Эҳтимол, интервью ингилизчада ҳам ўқувчиларга хавола этилгандир. Лекин бу ерда интервью нечта тилда чоп этилгани эмас, балки, қайси тилда берилганлигини билиш мухим. Йўқ, ҳеч қандай ирқий ёки шовинистик кайфиятда эмасман. Худо сақласин! Интервьюнинг асл тилини билиш, фақат, такаллум сохибини яҳшироқ тушунишимиз учун зарур.

Интервью рус тилида берилиб, сўнг ўзбекчага ўгирилганлиги кўриниб турибди. Холбуки, диалектик жиҳатларига эътибор берилса, айни ҳолатда жиддий тафовут борлиги кўринади. Бунга мазкур иқтибосни русчасини ўқиганимизда амин бўламиз. Интервью рус тилида берилганлигини жаноб М.Солиҳ ўзлари ҳам тасдиқласалар керак. Чунки, улар ўзбек тилида бу йўсинда на гапирадилар, на ёзадилар. Демак, иқтибоснинг русчаси:

……. – Планы по отставке президента Узбекистана строил и Санжар Умаров. После событий в Киргизии в 2005 году он создал «Солнечную коалицию». Умаров никогда не состоял в оппозиции, был состоятельным человеком, занимался бизнесом. Он решил, что может реформировать власть. Теперь отбывает наказание.

– Я знаю эту историю, Умаров попал в ловушку, с ним подло поступили, бросив его на произвол судьбы. Он ошибался, полагаясь исключительно на окружение Каримова и на Запад, который не сделал ничего, чтобы ему помочь.

– Вы собираетесь в Узбекистан?

– Это исключено. Меня сразу арестуют. Помнится, я отказывался уезжать в эмиграцию, был готов отсидеть пять лет в тюрьме. Но сейчас другие времена. Борьба идет не на жизнь, а на смерть.

Беседовала Санобар Шерматова……..

Мана, кўриниб турибди-ки, асл нусҳа анча ифодалироқ, ва жаноб М.Солиҳ инқилоб содир этмоқчи эканлигини, лекин ўзлари қамоқда ўтиришни ҳам, ширин жонидан ажралишни ҳам истамасликлари яққол намоён бўлмоқда..

Ўзини асраб қолиш туйғуси (инстинкт самосохранения) ҳар қайси инсонда ҳам, ҳар қайси ҳайвонда ҳам бор. Бунинг учун ҳеч кимни айблашга, ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Лекин жаноб М.Солиҳга, бошқаларни халок бўлишини исташ – инсонга ҳос физилат эмас, деб қўймоқчиман. Узр, албатта! Жаноб М.Солиҳнинг тахти-равонни эгаллашга бошқа иложиси қолмаган бўлсаям, бу фикримни ўзгартиришга менинг ҳам ва мен кабиларнинг ҳам иложиси йўқ!

Шу ўринда яна изоҳ беришим керак, мазкур муносабатни жаноб М.Солиҳнинг шаҳсига нисбатан адоватли мақсадларда ёзаётганим йўқ. Гап, жаноб М.Солиҳ шаҳсининг атрофида ташкил этилган янги Халқ Ҳаракати ва бу Ҳаракат ҳориждан туриб, Ўзбекистонда инқилоб содир этиш ниятида эканлиги ҳақида бормоқда. Ҳолбуки, жаноб М.Солиҳнинг ва мазкур Ҳаракатнинг мақсадлари қанчалик жиддий ва амалга ошиши, қанчалик реал эканлигини аниқлашимиз керак. Зеро, бу инсоннинг ва бу уюшманинг харакатлари натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга бошқалар ҳам тайёрланиб туришлари зарур. Инқилоб дегани – хазилакам гапми?

Шу кунларда хориждаги “13 май иттифоқи” атамали уюшма ва Ўзбекистондаги 2-та яширин ташкилотлар таркибида, янги ЎҲҲ (Ўзбекистон Ҳалқ Ҳаракати) тузилганлиги, жаноб М.Солиҳнинг етакчилигида, мазкур ЎҲҲ, келаётган 1 июль кунидан Ўзбекистонда инқилоб содир этмоқчи эканлиги, интернет саҳифаларида-ю, ВВС ва Озодлик радиоларингинг ўзбек бўлимларида, баҳс-мунозаралар орқали, овоза бўлмоқда. Бу Ҳаракат, озмас-кўпмас, Ўзбекистон аҳолисини қонунларга ялпи бўйсинмасликка чақирмоқда. Ўзларининг айтишларича, буни улар яҳши ният билан қилишмоқда эканлар.

2-4 май кунлари бу Ҳаракат ГФР-нг Дюссельдорф шаҳрида ўзининг анжуманини ўтказиб, ўзи билан ҳисоблашишни барчага кўндаланг қилиб қўйди. Биз буни инкор этолмаймиз ва масалага жиддий ёндашишга мажбурмиз.

Биринчи навбатда эътироф этишимиз керак-ки, “13 май Иттифоқи”ни “Эрк” ДП-сидан ташқари, “Андижон – Адолат ва Тикланиш Ташкилоти” ва “Таянч” Жамияти ташкил этишидан, мамлакат ичкарисидаги яширин 2-та ташкилотлар, бу Акромжон Йўлдошевнинг “Биродарлар” ташкилотининг қолдиқлари ва Муҳаммадсолиҳ Абутовнинг ғоядошлари, “Хизб-ут Тахрир”нинг ўзбек бўлими эканлиги келиб чиқмоқда. Буни биз, мамлакат ичкарисидаги бу Ҳаракатга алоқаси йўқлар, “емаган сомсага пул тўламасликлари учун”, олдиндан айтиб қўймоқдамиз.

Давом этсак, мазкур Ҳаракатнинг ғоялари ва чақириқларини, асосан, ҳориждаги айрим сиёсий муҳожирлар қўллаб-қувватлашмоқда. Уларни тушуниш қийин эмас: Ватанни соғинишган. Ҳижратда яшаш қийин. Диктатурага бўлган нафрат ва ғазаблари тўлиб тошган. Бунинг устига, улар яшаётган давлатларда демократига қарор топган ва улар хоҳлаганларини, қўрқмай, гапираверадилар.

Энг муҳими, уларнинг ширин жонлари тинч. Хукуматнинг БТРларига қарши эса, режа бўйича, мамлакат ичкарисидаги ахоли чиқиши керак. Нимаси ёмон? Нимаси ҳатарли? Улар тинч ва нозўровон йўл билан диктаторни қулатишмоқчи. Ҳаракатнинг таъсисчилардан бири, жаноб М.Абутовнинг фикрича, хуқумат энди ҳеч кимни отолмас эмиш! Башарти, отадиган бўлса янаям яҳшимасми? Улар Ғарбда шунақанги тополон кўтаришадилар-ки, ЕИ ўзбек раҳбарларга яна санкциялар кўйиб ташлайди! Улар (Ҳаракатдагилар) бу томонларини яҳши ўйлаб қўйишган, кўринади.

Лекин улар бир нарсада қаттиқ хато қилишмоқда. Яъни, улар ўйлаганчалик, мамлакат ичкарисида ҳамманиям паймонаси тўлганича йўқ ҳали ва бу Ҳаракатнинг ғоялари ва чақриқлари учун “гўшт” бўлишга тайёр кишилар ҳам ҳозирча, йўқ! Буни мамлакат ичкарисидаги муҳолифатчилар билдираётган муносабатлардан ҳам англаш мумкин. Жумладан, таниқли кинорежисёр Абдулазиз Маҳмудовнинг, “Янги дунё” веб-сайтининг мухарририга, “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати – МХХ лойиҳаси” сарлавҳа остида берган интервьюси диққатга сазовор:

…… Абдулазиз Маҳмудов: – Мен бу ҳаракатни жиддийлигига ишонмайман. Лекин шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон Халк Ҳаракатини орқасида ва бугунги мухолифатнинг умумий ҳаракатларини орқасида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) нинг ҳиди сезиляпти. Ҳозирги жараёнда ҳукуматга асосий мухолиф куч – бу МХХ. Ўзларини мухолифат деганлар эса МХХ нинг қўғирчоқлари холос. Шуларни ичида сиз ҳам, мен ҳам қўғирчоқлармиз. Барчамиз сиёсий саҳнада ўзимиз танлаган ролларни ўйнаймиз ва ушбу ролларни МХХ назоратида ижро этамиз. Бизни фаолиятимиз бу Ўзбекистон раҳбарияти олдида МХХ ни зарурлигини исботловчи далил.

Юсуф Расул: – Муҳаммад Солиҳ ҳам МХХ қўғирчоғими?

Абдулазиз Маҳмудов: – Ҳа, Мухаммад Солиҳ акамиз ҳам… Илгаридан «миллатчи», «исломчи» «олабўжи» ролини ўйнаяпти. Негадир уни сиёсий «рақиби» ва доим фош этувчи «демократ» Абдураҳим Пўлатов акамиздан ҳали бери дарак йуқ. Ҳозирги МХХ ни ҳаракатларидан юқори табақаларнинг Каримовдан норозилиги яққол кўриниб қолди. Лекин…МХХ кўчаларга оммани чиқариб, томоша қилиб ўтирса натижа чиқмайди. Шунинг учун сиёсий мухолифатни ўйинга солади ва вақтинча қўллайди……

Жаноб А.Маҳмудовнинг сўзсиз қўшилиш жоиз фикрлари ҳам бор, баҳсли фикрлари ҳам бор. Дарҳақиқат, Шекспирнинг таъбири билан айтганда, бу ҳаёт катта саҳна, ва ҳар бир инсон ўзига ажратилган рольни ўйнайди. Айниқса сиёсий майдонда бу яққол намоён бўлади.

Жаноб А.Маҳмудов юз фоиз ҳақдур-ки, жаноб М.Солиҳ сиёсий “қўриқчининг” (пугалонинг) ролини ўйнаб келмоқда. Адашмасак, бу рольни жаноб М.Солиҳ ихтиёрий равишда ўйнамоқда. Мисол учун, унинг биронта очиқ чехра билан тушган расмини тополмайсиз. Доим қовоқлари солинган, оҳанрабосиз, милтиқдан ўқ узмоқчи кишидай тушган суратларини кўрасиз. Тасодифан, бир-икки марта шундай ҳолда суратга тушиб қолиш мумкин. Лекин муттасил объективга, одамни сескантирувчи қиёфада тушавериш, бу сиёсатчининг ўзи ўзига танлаган имидждан далолатдир.

Шу ўринда, жаноб А.Маҳмудовга кўшимча қилиш мумкин-ки, жаноб М.Солиҳнинг “куйдирма жон” рақиби, жаноб Абдураҳим Пўлатов ҳам унга паралель, лекин бошқа амплуада, роль ўйнаб келмоқда. Баъзилар уни, очиқчасига, “руҳий ҳаста” десалар-да, бу хато фикр. Жаноб А.Пўлатов соппа-соғ одам! Фақат у “оғзи шалоқ масҳарабоз”нинг ролини ўйнаб келмоқда. Бу борада, унинг қобилиятига, фақат, тан бериш керак. Мен бу сўзларни муболағасиз, самимий айтмоқдаман. Зеро, А.Пўлатов ўзининг “Ҳаракат” веб-сахифасига Чебурашка ва масҳарабоз Олег Поповнинг суратини бежиз қўймаган. Чуқур зикр қилинг!

Лекин қайтариб айтаман, бу икки арбобни, айниқса жаноб М.Солиҳни таснифлашда, шаҳсиятига тегиш мақсадида эмасман. Зеро, жаноб М.Солиҳ, мақсадлари қанчалик эзгу ва холис бўлмасин, вақти келганда ҳеч нарса қилолмай қолишини, у, номига бир талантли актёр эканлигини, сценарист ва режисёрлар умуман бошқалар эканлигини айтмоқчиман.

Мавзуга қайтиб, жаноб А.Маҳмудовнинг, “ҳозирги МХХ нинг ҳаракатларидан, юқори табақаларнинг Каримовдан норозилиги яққол кўриниб қолди”, деган фикри ҳақида, бир нарса дейишим қийин. Чунки, қуйи қатламдаги фуқароман. Юқори қатламдагиларнинг кайфиятларидан ҳабардормасман. Эҳтимол, жаноб А.Махмудовнинг бевосита ҳолатларни кузатишга имконлари бўлгандир ва улар бу борада, балки, ҳақдирлар.

Лекин жаноб А.Маҳмудовнинг “Мен бу ҳаракатни жиддийлигига ишонмайман”, деб айтган гапларида жон бор ва бунга қўшиламан. Бу ерда, адашмасак, фақат, катта грант олиш масаласида ғала-ғовур бўлмоқда. Ёки грант, олиниб бўлган, энди лойиҳанинг программаси бўйича нималардир қилиниши ва ҳисобот топширилиши керак. Мазкур ҳаракатда бошқалардан кўра фаолроқлигидан, лойиҳа муаллифи ва раҳбари жаноб М.Солиҳ ўзи эканлиги келиб чиқмоқда. Лекин айнан шу ерда жаноб А.Маҳмудовга эътироз ҳам келиб чиқмоқда.

Режисёримизнинг ушбу “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати – МХХ лойиҳаси” деб узил-кесил айтиши, ўта содда (примитив) хулоса деб ҳисоблайман. Гарчи, дунёдаги барча маҳсус ҳизматлар қатори, бизнинг МХХ ҳам ўз манфаатида, шаҳсларга, ҳолатлар ва жараёнларга масофадан дифференциал таъсир ўтказиб турса-да, мақсади инқилоб содир этиш бўлган бу янги ташкил бўлган Ҳаракатга, менимча, МХХ нинг даҳли йўқ. МХХ-га кўпроқ аввалги заиф ва муомилага лаёқатсиз “13 май иттифоқи” маъқул эди.

Лекин агар, жаноб А.Маҳмудов ҳақ бўлсалар, унда бу “лойиҳани” “МХХ нинг худкушлиги” деб атаса ҳам бўлади. Вахоланки, айни замон араб дунёсида рўй бераётган фожеали жараёнлар манзарасида, бу, мувофиқ эмас даражада қалтис, муқаррар тушаббусни қўлдан чиқариш билан якунланувчи, муқаррар МХХ ўзини ҳам оҳир-оқибат, тор-мор бўлишига олиб келувчи “ўйин” бўларди. Бу Ҳаракат ва унинг инқилоб килиш ғояси, геосиёсий вазиятдан келиб чиққан, ҳориждаги шу Ҳаракатга йиғилган “труппа”мизнинг шаҳсий импровизациялари, яъни, сценарийда йўқ, рольни кучайтурувчи истеъдод намойишлари эканлиги яққол кўриниб турибди.

Албатта, нофиз мулоҳазали жаноб А.Маҳмудов ҳам буни яҳши тушунадилар. Лекин эҳтимол, режисёримиз “бу одам МХХ нинг буюртмаси билан бизнинг ҳаракатга қарши чиқмоқда”, деган ҳужумларни олдини олиш учун, шундай иддаони ўртага сурган бўлишлари ҳам мумкин. Бунга ишонса бўлади. Чунки, ўзимдан қиёс, ушбу муносабатни ёзяпман-у, юрагим орқага тортиб кетмоқда. Нега десангиз, мен ва жаноб А.Маҳмудов кабиларга “инқилоб”нинг ўҳшамай қолган жойлари учун айбдорларнинг, яъни, “МХХ нинг малайлари”нинг, “миллат хоинлари”нинг роллари ажратилган кўринади.

Бу жойда энг қулайи, чеккага чиқиб, кузатувчи мақомига кириб олишдир. Кўпчилик шундай қилмоқда ҳам. Лекин ўртадаги ҳозирги гап-сўзлар оддий баҳслашувлар, оддий тортишувлар эмас-ки, муносабат билдирмасликнинг иложиси бўлса. Мазкур Ҳаракатдагиларнинг қўлларидан ҳеч нарса келмайди. Вақти келади, улар муқаррар йўлни чеккасига чиқиб қоладилар ва ҳозирги ролни ўйнашни давом этадилар. Лекин шаҳсан мени, ўртада ташаббусни бошқалар илиб кетиб, ҳалқимизнинг бошига янги фожеалар ёғилиш эҳтимоли мавжудлиги, кўпроқ ташвишга солмоқда.

Жаноб М.Солиҳ сўнги ўзининг чиқишларида ……. Ҳеч кимни хавфга етаклаб бўлмайди. Хавфга ишонч ва ғоя етаклайди. Минг ташвиқот қилинг, сизнинг сафингизга фақат бу ғояга ишонган инсонларгина қўшилади ва улар бу хавфга ҳам таҳликага ҳам тайёр бўладилар. Ва бу чиққан инсонлар фалонча мени хавфга етаклади демайди, чунки фалонча учун эмас, ўз ғояси учун чиқади. Агар халқ майдонга чиқса, хавфсиз масофадан чиқиб хавфлисига етишишга албатта тайёрман ва бунинг учун дуо қилаяпман…….

……. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати – халқи учун жон куйдирган ва, керак бўлса, жонини шу муқаддас йўлда беришга тайёр, қалбларида жаллод қўрқуси эмас, Оллоҳ қўрқуси бўлган мард инсонларнинг лойиҳасидир Бу сафда бўлиш ҳар бир номусли инсон учун бир шараф, бир бурч бўлмоги керак……

демоқда-қи, бу Ҳаракатнинг режалаштирган инқилоби (фалакнинг гардиши билан чинга айланиб кетса) тинч, нозўровон, қурбонларсиз амалга ошишига ҳеч қандай кафолат кўринмаябди.

Янги Ҳаракатдагилар “дуҳоба инқилоби” (бархатная революция) деган тушунчаям борлигини билмасликлари, ёки билиб инкор этишлари, уларга юртни қонга ботириш йўлида ҳаракат қилишга ҳуқуқ бермайди. Жаноб Муҳаммад Солиҳнинг ўз тили билан айтганидек, Саржар Умаровга монанд адашиб, қопқонга тушиб қолмаслик учун, мазкур янги Ҳалқ Ҳаракатидагилар кимлар ва нималарга ишонишмоқда?!

Гарчи улар ҳорижда, ҳавфсиз жойларда бўлсалар-да, ХАЛҚни фожеаларга гирифтор қилиб қўйишдан даҳшатлироқ қопқон борми?!

Менинг фикри ожизимча, Сиёсатчи, аввало, мураккаб вазиятларда ҳалқни бошқаришни ўрганиши керак, мураккаб вазиятларни вужудга келтириб, ҳаётни издан чиқаришни эмас.

***

5 05 2011

– – – –

P/S: Мазкур мақолам, беихтиёр жаноб Санжар Умаровнинг номи билан бошланганлиги боис, бу инсон ҳақида менга маълум, лекин кўпчиликка номаълум бир холатни, мавзудан ташқари, қўшимча қилмоқчиман:

2005 йили Тоштурмада ўтирган вақтимизда, Тошкент ШИИБ-сидан, у ерда сақланаётган Санжар Умаров ҳақида “прогон” (хабар) келди. Санжар Умаров ўзини ҳақиқий отрицаладек тутаётган экан. Отрицала – аристонлар тилида, бўйсунмас, мард маъносини билдиради. Саржар Умаровни ҳар сафар сўроққа олиб чиқишларида, аввал кормушкани (темир эшикдаги туйнукчани) очишиб, уни икки қўлини орқасига қилиб, орқаси билан кормушканинг олдига келишини буюришган. Кейин унинг орқасига қилинган қўлларига қишан солишиб, шундан кейин эшикни очишиб, ками 2 нафар канвойчининг кузатувида, энгаштирилган холатда, югуртиришиб сўроқларга олиб чиқишган. “Жиноят оламининг” урф-одатлари бўйича, шундай тергов қилинганларга (менга тушунтиришларича) “валет”, яъни, “шахзода” унвони берилар экан. Кейин, у зоналарда шу унвонга мос яшаши таъминланар экан.

Биздаги зоналарда “жиноят оламининг” урф-одатлари йўқ бўлиб кетганлиги сабаб, жаноб Санжар Умаров, махкумликда шахзодадек яшамаган бўлсалар-да, бу сирни очганим учун, эҳтимол, яраларини ҳам янгилаганим учун, мени кечирадилар деган умиддаман.

Хурмат ила С.З.

http://www.yangidunyo.com

Bu maqola 2410 marotaba 954 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Саиджаҳон Равоний
« Армия Киргизии заподозрена в соучастии в этнических столкновениях
Диктатура тугасин, аммо Тожикистон ва Қирғизистон тажрибалари ҳам такрорланмасин »
You can skip to the end and leave a response. Pinging is currently not allowed.
6 Responses to “Янги ҳаракат нималарга ишонмоқда”

1.
omadjon says:
May 6, 2011 at 3:37 pm

qisqasi siyosat bu bomagur narsa.odamlar biron ishga kirishilibdimi shunga qoshilaman denglar yoki qoshilmiman denglar.bu ishga jazim qilganlar ham ming bir oylab harakat qilishyabdi.faqat oldinga hot bizdan.
Reply
2.
Усмоний says:
May 6, 2011 at 12:05 pm

Navbatdagi…
Reply
3.
Талант Александеров says:
May 6, 2011 at 8:31 am

Умуман муаллифнинг муносабатлари жудаям объектив, илмий равишда тўғри ўртага ташланган, бу эса ўз навбатида у зотнинг сиёсий саъвияси баландлигидан далолатдир. Бироқ бу “кўтар-кўтар, етар-ботар, харакат-баракат ва хк”чиларнинг “кетига сув пуркаётганлар” – аниқ хорижий сиёсий доиралардир. Чунки бу мухолифатчилар (уларни ўзбек хам, Ўзбекистон фуқароси хам деб бўлмайди, чунки улар бир йигит ёшичалик умрни (20 йилдан зиёд) хорижда кечирмоқдалар ва аллақачонлароқ ғарб хаёт тарзига “чўкиб бўлганлар”). Бу “кўтарчи”ларни дунёнинг арзон-гаров нархига кўтарасига сотиб олаётганлар доирасига мисол учун Россия Федерациясини киритиш мумкин, фикримга асос қилиб у ердан Ўзбекистонга тарқаётган информацион хуружларни, жумладан яқинда у ернинг телевидениесида намойиш этилган, аллақандай яхудий Рогаткин бош-қош бўлган “Без России” кўрсатувини, бундан ташқари куни кеча Россия диний доираларига яқин бўлган аллақандай Қорачой тахаллусли “шайх”нинг Юртбошимизни хақорат қилганлигини келтириш мумкин, яна Туркия, Исроил давлатларининг хам бу ишларда “қўли бор” деб ҳисоблайман, энг асосийси, барчага маълумки, АҚШсиз бунақа ишлар бошланмайди ва буни хақиқатлигини баъзи Араб ва Африка давлатларида юз бераётган урушлар кўрсатиб турибди.Хозирги жахонда иқтисодий-молиявий бўхрон, маънавий пасткашлик юз бераётган даврда Салай Мадаминов ва унга ўхшаш, чет эл махсус хизматларига, “300лик Кўмита” сингари яхудий-массон ва сионистик ташкилотлар қўлида бамисоли “кубик-рубика” сингари ўйинчоқ бўлаётган ўзларича мухолифат лидерлари ва намоёндаларига, агар миллат манфаатининг сариқ чақалик қадри бўлганда эди, улар миллатни, халқни ғазавотга эмас, балки мен хурмат этувчи инсон- Ўзбекнинг ватанпарвари, нафақат шоир ва адиб, балки кучли сиёсий тахлилчи Холдор Вулқон (қайсики электрон ОАВларида ўзининг сўнгги чиқишларида буни юз карра исботлади, хамда тузумнинг ва энг асосийси, Ўзбек халқининг назарига тушди, ва шубха йўки у зот тез орада ўз Ватанида халқ манфаати учун хизмат этади) сингари МУРОСАГА чорлаган бўлишарди. Ушбу бир сиқимгина Ватан тупроғини кўзига тўтиё этиш армонида юрган Салай Мадаминов ва унга ўхшаш “кўтар”чилар бугун ўз Ватанини тупроғини босиб юрган ёшларимизни ҳеч қачон кўтара олмайдилар, чунки улар бугун “СИЁСИЙ МАЙИТ”дирлар, бунинг устига улар Ватан ва Миллат хоинидирлар. Ёшларимиз эса улар номини эшитганда, уларни танимайдилар, ўрта ёшлиларимиз эса эшитганларида худдики она ўз фарзандига “олабўжи ёмон махлуқот” деганда бурнини жийирганидек, жийирадилар, энсалари қотади, мана бу мухолифатчиларни инсон бўлиб, халқ наздида эришган мартабалари…
Шу билан бирга муаллиф:
“Жаноб А.Маҳмудов юз фоиз ҳақдур-ки, жаноб М.Солиҳ сиёсий “қўриқчининг” (пугалонинг) ролини ўйнаб келмоқда. Адашмасак, бу рольни жаноб М.Солиҳ ихтиёрий равишда ўйнамоқда”-деб келтирибдилар, аммо ушбу билан ўз фикрларига қарама-қарши чиқибдилар:
“Лекин қайтариб айтаман, бу икки арбобни, айниқса жаноб М.Солиҳни таснифлашда, шаҳсиятига тегиш мақсадида эмасман. Зеро, жаноб М.Солиҳ, мақсадлари қанчалик эзгу ва холис бўлмасин, вақти келганда ҳеч нарса қилолмай қолишини, у, номига бир талантли актёр эканлигини, сценарист ва режисёрлар умуман бошқалар эканлигини айтмоқчиман” – кейинги тахлилларда шу кабиларга эътибор берсалар.
Бундан ташқари жиноят оламидан хабардор киши сифатида муаллифнинг сўнгги сўз (посткриптум)ига эътироз билдирмоқчиман. Жумладан, бизнесмен хеч қачон “отрицала” бўла олмайди, бизнесмен “маслокрад”лигича қолади…
Муаллифга ва Холдор Вулқонга хурмат билан (айтганча яқиндагина икковингизни ярашганларингиз Сизларга хурматимни янада оширди),
Талант Александеров
Reply
4.
abdufattoh says:
May 6, 2011 at 6:45 am

Бу маколанı укиб шундай деб уйладим . Агар узбек ахил халк булганда эди, келинглар биргалашиб шу чет элда саргардон юриб ватани учун , устимизда утирган шу золимдан кутилиш учун бир нарсалар килишга уринаётган бу одамларни куллайлик деган буларди. Ахил булмагани учун хам шундай бир иш килмокчи булганлар устидан магзава тукиб яшайверади бу узбек. xей номард, сен узинг утирибсан Каримовнинг магзавасини ичиб, хечкурса, бошкаларга лой чаплама! улар зулмга карши бсш кутарса сен нимага асабийланасан, эринмай утирволиб макола битасан? грант олдими шу одамлар бу харакатни ташкил килгани учун, халким деган одамга грант берадиган ташкилот борми! булар узларининг хорижда мисколлаб орттирган маблагига йигилиш килаяпти. юртини уйлаб, унинг учун бирнарса килайлик деб куйиб-пишяптилар! грант соткинларга берилади, халкини сизларга ухшаб сотганларга берилади!
Reply
5.
Saidasror says:
May 6, 2011 at 6:37 am

Tугрисини айтсам маколани укиб куп жойларига тушунмадим, Равоний куплаб эротика хакида макола ёзавериб сиёсий маколалардан узоклашиб колибди,унг-тескарисини билмай колганга ухшайди,мухими Равонийни сиёсатга кайтаётгани.
Узингизни хам-шахарларингиз хам бу харакатда бор уларга хеч нима демабсизку? Насихат факат Мухаммад Солихга булибди
Reply
6.
ahmad says:
May 6, 2011 at 5:59 am

JANOB ZAYNOBIDINOV KARIMOV SIZGA QANDAY ROL BERGAN?
BUNI HAM ATSANGIZ SIZNING TUGRILIGINGIZGA ISHONAMI
AMMO SIZGA JUDA KUPLARGA BERILGAN MASXARABOZLIK VAZIFASI TOPSHIRILGANINI HAM BILAMIZ. SAYTLARDA UZINGIZ BILGAN BILMAGAN MASALALAR BUYICHA UZUNDAN UZUN SHERLAR YOZIB MAKOLALAR YOZIB ODAMLARNI KULDIRIB REJIM HAQDA UYLAMASLIKLARINI TAMINLAYSIZ GUYO.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: