turonzamin

Зафармирза Исҳоқов: Тарих уларнинг устидан одил ҳукм чиқаради

Демокаратик мухолифатнинг таниқли намояндаси, Инсон ҳуқуқлари курашчиси ЗАФАРМИРЗА ИСОҚОВнинг “Америка Овози” радиоси орқали ўқиб эшиттирган Очиқ хати

Ассалому алайкум муҳтарам радиотингловчилар.

Ўтган йили “Америка овози” радиосида “Ўзбекистонда миллий демократик ҳаракатлар” мавзуида бир мақола эъон қилган эдим. Мақолада кўтарилган масала ҳозирги кунда энг долзарб муаммо бўлиб турибди. Ҳозир ўша мақолани сал кенгайтирган ҳолда яна эътиборингига ҳавола қилмоқчиман.

Ўзбекистонда Миллий демократик ҳаракатларнинг вужудага келишида ва шаклланиб жаҳон жамоатчилиги эътиборини тортишида Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовларнинг ҳам хизматлари бор.

Аммо асосий хизматларни қилганларни ўша пайтлар ҳам, ҳозир ҳам биров эсламайди.

Ҳақиқий ватанпарвар, юрагида ўти бор, қайсар йигитларимиз ўз ҳисобларидан отпуска олиб районма район, қишлоқма қишлоқ юриб, мунозаралар, митинглар, тушунтиришлар ўтказиб, ўша ерларда фидойиларни топиб ячейкаларни ташкил этишнинг уддасидан чиқишганди.

Яна, қўрқув халқимизнинг юрак-юрагигача сингиб кетганди, боз устига саводсиз, мисоли манқурт одамларни демократик жараёнга олиб келиб қўшиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Республикамиз бўйича бундай актив йигитларнинг олдига мунтазам равишда Тошкентдан келиб, йўл йўриқлар, маслаҳатлар бериб ва газеталар билан таъминлаб турган зиёлилар ва олимларни ҳозир ким эслайди?

Ўша пайтда бу инсонлар ҳозиргидек аянчли яшашни орзу қилишганмиди? Бу зиёлилар ақл борасида Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пулатовлардан ўтса ўтар эди, аммо кам эмас эди. Начора? Уларнинг лидер бўлиши Ўзбекистоннинг шундай ҳам шўр бўлган пешонасига ёзилган экан, бўлди ҳам.

Ўзбек халқининг сўнгги ўн йил ичида бошига тушган мусибатларига ҳозирги режим билан бирга Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовлар ҳам теппа-тенг айбдордир.

Булар мансаб талашиб қилган биринчи ишлари, Бирлик халқ ҳаракатини иккига бўлишларидир. Ўн минглаб фидойилар, кечани-кеча кундузни кундуз демай меҳнат қилиб, авайлаб, ардоқлаб вояга етказган Бирлик халқ ҳаракатини булар хароб қилишди.

Натижада зиёлилар ҳам бўлинди. Вилоят, район, қишлоқларда ҳам бўлиниш юз берди. Бир қишлоқда Бирлик аъзолари бўлиниб қолиб, кейин муштлашганига гувоҳ болганман.

ЭРК партияси бирданига ҳукумат тарафига ўтиб кетди. Нима учун, деб ҳайрон бўлдик? Шунда ЭРК партиясининг вилоятдаги бир ”ақлли“ раҳбари менга ”Биз ҳукуматни ичидан бузамиз, тушундингизми“ деди. Бу ишлар катта бир ўйин бошланганинг ишораси эди.

Демократик кучларнинг асосий вазифаси ўлароқ халқни ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қандай воситалар ёрдамида курашишга ўргатиши ва бу борада ҳар тарафлама ёрдам бериши керак эди. Бу асосий вазифа бир четда қолиб ҳамма, зиёлидан тортиб оддий аъзоларгача асосий мақсад Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовни яраштириш бўлиб қолди.

Уларни яраштириш учун оз куч сарф қилиндими? Не не олимлар, арбоблар ялиниб ёлворишди. Ҳатто биттасига Қурони Каримни ушлатиб “Халқ ҳаракатининг йўлига ғов бўлмайман“, деб қасам ҳам ичиришди. Лекин натижа бўлмади.

Буларнинг ортасида КГБ деган даҳшатли махлуқ девор бўлиб турган бўлса керак. Буни кўпчилк тушунар эдию лекин исбот қилишнинг иложи йўқ эди. Уларни яраштиришга ҳаракат қилган олим тор доирада менга айтган эди: ”Булар инсон фарзанди, лекин бизнинг ялинганимизни эшитганда тошнинг қулоғи бўлса тош ҳам эриб кетар эди, аммо буларга таъсир қиламяпти, ёлворишларимиз“.

Охир-оқибат иккала лидер ватандан қувгин бўлди. Миллий демократик ҳаракат таназзулга учарди. Ватанимзида қатағон бошланди. Режим истаган одамни йўқ қилиш, хохлаган одамга туҳмат ва иғво уюштиришдек бадном қилиши, ўн минглаб оилани бирданига халқ душманига айлантириши шунчаки бир эрмак бўлиб қолди.

Абдураҳим Пўлатов ва Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистондаги бўлаётган қатағонларда халқ қанчалик даражада қийин аҳволда яшаётганлигини қисман бўлсада жуда яхши тушуниб туришибди. Бу иккала лидер муҳожирликда яшаб ҳам фақат ўзларини ўйлашяпти. Агар ўзбек халқини ўйлашса, нима учун бирор битимга келмайдилар? Нима учун бирлашган мухолифат қурултойини чақиришмаяпти?

Мен ўтган йилги мақоламда огоҳлантирган эдим: ”Ҳали ҳам кеч эмас, Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовлар ўзаро келишиб бирлашган мухолифат қурултойини чақиришсин, агар ҳозир ҳам уларнинг ўртасида ўша маълун КГБ турмаган бўлса ! Улардан ҳатто садо ҳам чиқмади.

Улар ўзбек халқи олдида ҳамма ўзбек ватанпарварлари олдида, ҳибсхонада азоб чекаётган инсонлар олдида ва шаҳид кетган биродарларимиз олдида айбдордир. Тарих уларнинг устидан одил ҳукм чиқаради, деб ўйлайман ва ишонаман.

Эътиборингиз учун раҳмат!.

(11 Март, 2001 йил).

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: