“Янги Дунё” раҳбарига таҳдид

Демократияни ниқоб қилиб олган зулмкор диктаторлар хусусида.

Юсуф Расул,
“Янги Дунё” интернет нашри асосчиси, журналист, Швеция.

Кеча 23 май куни ярим тунда, тахминан соат иккиларда қўл телефоним кетма -кет жиринглай бошлади. Телефонга жавоб берсам, у ердан менга таниш бўлиб қолган ЭРК партияси Европа бўлими котиби Йўлдош Очилнинг таҳдидли овози эшитилди:

-Юсуф, нима қилаяпсан, сени палон қиламан. Мен сенга Муҳаммад Солиҳни гапини эслатган эдим. Сен нима деб ёзаяпсан?

Ўртача бўйли, миқтидан келган, жайдари бир қишлоқ кишисини эслатувчи бу одам билан ЭРК партияси йиғилишларида (Мен ҳам ЭРК аъзосиман) кўп марта учраганман. Турли сиёсий акцияларда қатнашганмиз. Лекин дабдурустдан сенсираб, дағдаға қилиши мен учун кутилмаган ҳол эди.

У бир ҳафталар олдин менга телефон қилиб ЭРК раиси Муҳаммад Солиҳни гапларини етказган эди. Кимдир Солиҳ акани хотини Ойдин Солиҳни ББСга берган ва “Янги Дунё”га кўчириб қўйилган интервюси тагига қандайдир изоҳ ёзиб қўйган экан. Шу сабабли М.Солиҳ ЭРКни Европа бўлими котиби бўлмиш Йўлдош Очиловга телефон қилиб, “Юсуфга айтиб қўй, мени хотинимни ишларига араламасин, бўлмаса у билан эркакча (?) гаплашиб қўяман” деган эмиш.

ЭРК лидери кимдир ёзган изоҳ учун менга таҳдид қилаяптими? Бу мени журналистик фаолиятимга тўсқинлик эмасми?

Мен Йўлдошга, “Кимдир ўз фикрини изоҳ сифатида ёзган экан, лекин унда ҳақорат йўқ, шунчаки аччиқ танқидий фикрлар. Агар партиямиз раиси уни ўз турмуш ўртоғи ва ўзига нисбатан ҳақорат деб қабул қилган бўлса, майли изоҳни олиб ташлаймиз”, дедим.

Йўлдошбой тун ярмида менга телефон орқали таҳдид қилишининг бошқа яна бир сабаби бор экан. Саҳифамизда эълон қилинган Дилмурод Худойқул ва мени бир ҳикоям остига Йўлдош Очилов номидан қуйидаги изоҳ ёзиб қўйилган эди.

Yuldohs Oshil Says:
May 22nd, 2009 at 9:39 pm edit

Yusuf jura …………………………………………………………….
…………………………………………………………………………..
buladi.

Yuldohs Oshil Says:
May 22nd, 2009 at 9:36 pm edit

Yusurf jura atrofga boq!
Men senga nima degan edim shhunda.

Hostname:
ua-213-112-65-16.cust.bredbandsbolaget.se
ISP: Bredbandsbolaget AB
Organization: Bredbandsbolaget AB
Proxy: None detected
Type: Cable/DSL
Blacklist:
Country: Sweden
State/Region: 09
City: Kalmar

Умид исмли ўқувчимиз Йўлдош Очиловни изоҳи тагига шундай фикр қолдирибди:

“Умид Says:
May 22nd, 2009 at 10:03 pm edit

Ҳа, Йўлдошбой! Сизга нима жин урди? Нега бунақа оҳангда гапира бошладингиз. Сиз икки болангизни уруб оилангизга зуғум ўтказганингиз ҳақида эшитган эдик. Иккала фарзандингиз ҳозир полиция томонидан тортиб олинган, уларни шведлар тарбия қилишмоқда. Сиздек зўравон ва маънавий қашшоқ одамни ким ЭРКни Европа бўлими котиби қилиб қўйди? МС ми ёки ДХми? Афсус. Мухолифатни сенларга қолган кунига … Ҳайратдаман…”

Йўлдошни жаҳлини чиқараётган нарса уни фарзандлари полиция томонидан тортиб олиниб бошқа бир швед оиласига берилгани факти жамоатчиликка ошкор этилгани бўлса кераккки, у қизишиб, менга телефон қилаётган эди.

Менга бу ҳақда бир журналист дўстимиз гапириб берганди. Бу воқеадан сўнг ЭРК раҳбарияти Йўлдош Очиловга нисбатан чора кўради, уни ўз фарзандларига қилган зўравонликлари муҳокама қилинади, деб ўйлаган эдим. Чунки, демократик мамлакатларда болаларга нисбатан қилинган зулм ва зўравонликлар жиноят ҳисобланади. Бунинг учун оила бошқарувчилари оталик ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум этилади, уларни боласи тортиб олинади, ўзлари эса жаримага тортилади ёки қамалади. ЭРК партиясини Европа бўлими котиби Йўлдош Очилов шундай иш қилиб турган бўлса, унга партия томонидан чора кўрилмаса, бу партияни демократик эмаслигидан далолат эмасми?

Йўлдош Очилов эса ўз хатоларидан хулоса чиқариш ўрнига йўл қўйган камчиликлари ҳақида танқидий фикр билдирилган сайт муҳарририга телефон орқали таҳдид қилаётган эди.

У яна ярим тунда, тахминан соат тўртларда менга қўнғироқ қилиб, ҳақоратларини давом эттирар экан:”Кутиб тур, ҳозир олдинга бораман, мендан яхшилик кутма. Мана йўлга чиқаяпман” дея бақира бошлади.

Мен бу одамни танқиддан бунча жизғанак бўлиши мумкинлигини кутмаган эдим. Танқид, ор номус, уят бу одамни жуда ҳам ёмон аҳволга солиб қўйгани аён эди. Шу сабабли “Ҳа, Йўлдош ака. Нима бўлди. Ўзингизни босинг! ” дея уни ҳовуридан тушурмоқчи бўлдим. Лекин бари бефойда эди.

Шундай қилиб Йўлдошвой ўзи яшаб турган Швецияининг Калмар шаҳридан мен яшаб турган Тимро шаҳрига қараб йўлга чиққан эди. Орамиздаги масофа 800 км.дан узоқ. Бугун келиб қолармикан деб кутдим. Келмади. Балки эртага келиб қолар. Эртанги тафсилотлар эртага баён қилинар.

Воқеалар шундай ривожланиб борар экан, биз шу баҳона олдимизда турган муҳим вазифаларни муҳокама қилиб олишимиз керак, деб ўйлайман.

Йўлдош Очилов ахлоқи ЭРК партиясида муҳокама қилиниши керак. Токи, демократия ва инсон ҳуқуқлари учун курашаётган кишилар демократия ва инсон ҳуқуқларига амал қилишни аввало ўзларидан, ўз оилаларидан бошласинлар. Бошқаларга Очиловнинг аччиқ тажрибаси сабоқ бўлсин!

Афсуски, ЭРК партияси раҳбариятидаги бу каби зўравонликлар бошқа аъзоларда ҳам анча ривожланган экан.

Дўстназар Худойназар масаласи бунга мисол бўла олади.

Яқинда “Янги Дунё” архивини титкилаб ўтирсам, ЭРК партиясининг Европа бўлимига Йўлдош Очиловдан олдин раҳбарлик қилган, товламачилик қилиб, кўп кишиларни пулларини чўнтакка ургани учун ўз вазифасидан олиб ташланган Дўстназар Худойназарни кўнгилга яқин, ўзим таҳрир қилиб сайтга қўйган (чунки, 4 синф маълумотига эга бўлган ДХ ўз фикрини эркин ифода қила олса ҳам қаерга нуқта ёки вергул қўйишни билмайди) насрдаги туйғуларига кўзим тушиб қолди ва ҳеч иккиланмасдан бу туйғуларни саҳифада қайтадан эълон қилдим.

Эртаси куни не кўз билан кўрайки, Дўстназар Худойназар мақола тагига шундай таҳдидли изоҳ қолдирибди:

“Юсуф Расулга
dost.nazar@yahoo.com | 82.99.37.180

Яхшилликча олиб ташланг Мен Сарбадор эмасман. Мен сизни ифлос ниятингизни яхши биламан. Бу туйгулар булганда сиз инсон сифат эдингиз. Хозирги кунда эса сиз инсонийликни унутдингиз. Мен сизга ваъда бераман агар шу статиям уч кун шу ерда турса сиз буни учун бир умр пушайман ейсиз.”

Бу фикрларни ўқиб, ҳайратдан ёқа ушладим. Бу одам нима демоқчи? Мен инсонийликни йўқотиб нима қилган эканман? Уни ёзганлари уч кундан ортиқ шу ерда турса нима қилмоқчи?

Бу воқеадан сўнг ўзим таниган, билган ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифат фаоллари билан суҳбатлашиб, Дўстназарни мақоласи агар ўзи истамаса ҳам, менга нисбатан очиқчасига қилаётган таҳдиди сабаблари аниқланмагунча, жамоатчиликни кўзи ўнгида саҳифада тураверишига келишдик.

Мана орадан уч кун ўтди. Бугун уни ҳисоби бўйича уч кун бўлади. Кутайликчи, у мен бир умр пушаймон ейдиган нима иш қилар экан? Агар мени ҳаётимга қандайдир таҳдид бўладиган бўлса, бу албатта шу одам томонидан содир этилган бўлади. Буни у ўз изоҳида ёзиб қўйган ва бу изоҳда айнан унинг компютери IP кодлари сақланиб қолган.

Мана сизга ЭРК партиясидаги уч одам – Муҳаммад Солиҳ, Йўлдош Очилов ва Дўстназар Худойназарнинг демократия ва сўз эркинлиги учун курашаётган бир сайт раҳбарига нисбатан таҳдид ва зўравонликлари. Аслида “Янги Дунё” ЭРк партиясига қарши курашаётгани йўқ. Фақат партия ичидаги айрим кишилар фаолиятларини танқид қилиб туради. Агар ЭРКчилар ўзларини демократман деб ҳисобласалар, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилсалар, танқидга чидамли бўлишлари, ўз хато камчиликларини матбуот ойнасида кўриб, уни тузатишга жидду жаҳд қилишлари керак эмасми?

Қачонгача, сен менга тегма, мен сенга тегмайман қабилида бамайлихотир яшайверамиз? Қачонгача, дунёга биз демократлармиз, биз ватанимизда демократия қурамиз, деб жар соламизу, аслида амалда уни тескарисини қиламиз?

Хуллас, шунақа гаплар.

Йўлдошвойдан эса ҳанузгача дарак бўлмади.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: