Урганчлик Бекжон аканинг ҳикояси

У келди ва манга 100 000 (совет пули) бўлади деди
Салайнинг малайлари – 2

Ушбу мақолада МХХ Масхарабози Қудрат Бобожонов ҳаётидан бир хикоя келтираман. Ўзимнинг “МХХ маcҳарабози” номли аввалги мақоламда Қудрат Бобожоновнинг ўзига хос ва мос қирраларидан баьзиларини очишга харакат қилгандим. Бугун эса Қудрат Бобожонов хақида унинг собиқ содиқ дўсти фикрларини келтираман.

Бекжон Ака Раҳмонов Урганж шахрида туғилган. Собиқ Иттифоқ даврида савдо шўъбалари мудири бўлган. Мана Бекжон Аканинг фикрлари:

-Эй ука бу … Бобожонов халиям тирикми. Онасини ..кай бу ифлосни. Манга шу итваччанинг олдига бориш имконини топиб бера оласизми. Бу Қудрат Бобожонов билан аввалдан танишман. Мен ундан 3 ёш каттаман.

У мен ишлайдиган Универмагга келганида қанақадир бир газетнинг мухбири эди. Келди уч кун ўзича назорат қилган бўлди. Ман унга “Ҳа энди, Урганжлик ўзимизни ука” деб аввалдан совғалар, пул, хотинчасига тилло тақинчоқлар бердим. Лекин бу ифлос келган кунининг тўртинчи куни гўлайиб олдимга кириб келди ва гаплашиб олишни сўради.

Ман хам иши битган бўлса керак деб у билан холи гаплаша бошладим. У хароми манга 10 варақдан ошиқ бир материал кўрсатиб шуни ўқинг деди. Ман ўқидим унинг ёзганини. У шунақанги бир тухматлар асосида мени айблаб, мен унга пора таклиф қилганимни, лекин у бу пораларни олмаганини ёзибди.

Ман унга қараб ўшанда “Ука, икки кун олдин оғзингизни мойлаб қўйдиму, нега ношукурлик қиласиз?” десам. Манга безрайиб “Нима, сиз совет журналистига тухмат қилаяпсизми?” дейди. Хуллас гапни чўзмасдан уни ичимда роса сўкиб, “Дардингни айт, ука”, дедим. У манга қараб “Бу бошқа гап ёшулли”, деди. Кейин у ифлоснинг хохиши билан 3 дона Хива гилами, 1 та рангли телевизор, қандил идишлар комплекти, хотинчасига мўйнали шуба ва яна алланбалоларни бердик. У тиржайганча ўзининг жуда катта одамлигини таькидлай-таькидлай даф бўлди. Ман ундан қутилганимга шукр қилиб қолавердим.

Лекин бу товламачи ҳар ойда телефон қилиб манинг елкамга бутун ўлигини ташлаб олди. Хуллас икки уч маротаба телефон қилганидан кейин уни сўкдим. Шу билан даф бўлди деб ўйлагандим, аммо адашган эканман. Орадан 3 ойлар ўтиб универмагни босишди не кўз билан кўрайки бу харомдан бўлган Қудрат Бобожонов социалистик мулкни талон тарож қилган шахс, яъни мен хақимда фелъетон қилиш учун ОБХСС билан бирга келган экан.

Хуллас мени хибсга олишди, мен изоляторда ўтирганимда ёнимга Қудрат Бобожонов келди ва менга “Ёшулли, ман сизга айтгандим, ман билан ўйнашманг деб, майли энди сизни бу ердан чиқариб олмоқчиман”, деди. У ўша вақтда мани кўзимга худди ҳаёт фариштаси бўлиб кўринди. Ман унга “Қудратжон ука, оғзингга сиққанини айт бераман, лекин ман қамалмаслигим керак”, дедим. У “Эртага келаман, бугун катта рахбарлар билан гаплашиб кўраман”, деди.

Ман уни эртаси кунигача ухламасдан кутдим. У келди ва манга 100 000 (совет пули) бўлади деди. Ман 50 000 бераман дедим. Хуллас 80 000 минг сўмга савдолашдик. У бориб хотинимдан ўша пулни олди ва шу билан унинг ўзи хам изи хам йўқолди. Хароми у мани алдаб пулимни олди ва хеч қандай ёрдам бермади. Қамалиб кетдим. 6 йил ўтирдим.

Чиқдим. У ифлосни роса изладим. Топдим ҳам. У мани олдимда тиз чўкиб йиғлади. Кўнглим чопмади уни ўлдиришга. Уйга қайтдим. Эртаси куни яна милисадан келишиб мени олиб кетишди. Милисахонага борсам у ерда Қудрат Бобожонов ўтирибди. Мани устимдан шикоят қилиб келибди. Гўё ман ундан пул талаб қилиб борган эмишман. Ўша куни мани роса калтаклашди. Бир милиса манга “Ёшулли сиз президентимизни журналистини хафа қилгансиз, шунинг учун хар куни эрталаб ва кечқурун участкавойга бориб кўриниб келасиз”, деди.

Мана орадан шунча йил ўтди, лекин ман халиям участкавойга бориб уни дафтарига қўл қўяман. Кейинчалик ман Қудрат Бобожоновни чет элга қочиб кетди деб эшитдим. Участковойни олдига бориб “Энди бу ерга келмасам ҳам бўлар Қудрат Бобожонов чет элга қочиб кетибдику”, дедим. У мани сўкиб “Қудрат ака мухим топшириқ билан ишлашга кетган”, деди. Хуллас шу. Ука, шу Қудрат деган одамга алоқа қилиш имконсиз бўлса, айтиб қўйинг, ман у харомини кўрсам агар кетидан лабигача тиламан”.

Қудрат Бобожонов миллат ва халқ дардида ёниб кетаяпман деб кўкрагингизга муштлайвермасдан олдин Бекжон Ака билан бир хисоб-китоб қилиб олсангиз яхши бўларди деб ўйлайман. Ахир сиз ўзингиз таькидлаганингиздек бировнинг хақини эйишдан қўрқадиган халол одамсиз ва яна http://www. Ponauz.info номли сайтингизда Рамазон ва Аллохдан қўрқиш хақида бот-бот мақолалар чоп қилаяпсиз. Қани шу Муқаддас ойда бир Бекжон Акани хам рози қилинг.

Яқуббек Урганжий,
rizobek.ucoz.ru

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: