Холдор Вулкон Мухаммад Солихни соткинлиги хакида

Йўқолган ҳасса ёки тошфонар

Сиёсат бу шайтонарава. Тепаликка қараб ҳайдаладиган шайтонарава. Замонавий қилиб айтсак, велосипед. Велосипед бир пайтлар шайтоннинг араваси дейилган. Ҳозир эса у ҳамманинг узоғини яқин қилгувчи, экологияни бузмайдиган, энг арзон, нормал транспорт.

Сиёсат шайтонараваси сал бошқачароқ. У фақат икки йўналишда ҳаракатланади. Юқорига ва пстга. Ҳар икки йўналишда ҳам бу шайтонарава ўз ҳайдовчисидан юксак масъулиятни талаб қилади. Яъни, ҳайдовчи юқорига тамон ҳаракатланар экан, педални тўхтовсиз тепиши керак. Акс ҳолда нима бўлишини ўзингиз мендан кўра яхшироқ биласиз.

Биз яъни, Ўзбек мухолифати ҳам сиёсат шайтонаравасини миниб юқорига тамон қийинчилик билан ҳайдадик. (Қийинчилик сабаби, у шайтонараванинг йўлига Каримов бигизли тошлар териб қўйгани) Шундай бўлса ҳам биз тошларни устали билан айланиб ўтиб ҳайдайвердик. Лекин тепаликка чиқай деганда шайтонаравамиз шувиллаганича орқага кетиб биз: – ИИИИИИИИИИИИИ, АААААААА! – деганимизча хандакка қуладик.

Сиз эҳтиётсизлик сабаб шимимизнинг пойчасини чарх ўраб кетган бўлса керак деб ўйлаётган чиқарсиз? Ё Каримов шайтонаравамизнинг ғилдиракларини ҳам бўшатиб қўйган эканда – деб ўйлаяпсизми? Йўқ, асло ундай эмас. Биз яна озгина ҳаракат қилсак юқорига чиқар эдик. Шайтохалокатнинг асосий сабаби тепаликка етай деганимизда оёқлар пойма-пой ишлашга бошлагани туфайли педалларни яхши теполмай қолганимиздир.

Содда қилиб айтсак бизнинг сиёсий фаолиятимизда ички бирлик-баробарлик ва изчиллилик етишмади. Ахир, ўзингиз ўйланг. Кучли боксчи рингда рақибига бир мушт отиб қўйиб чалғиса. Дейлик, орада “Жаркое”ми, “Бифштекс”ми еса, шарбат ичсада, кейин салфетка билан оғзини артса. Унгача нафасини ростлаб олган рақиб : – Оғайнимизнинг бироз қоринлари очиб қолган экан, майли, пича овқатланиб олсинлар. Муштлашиш қочмас – дея кутиб турадими? Қаерда кўргансиз ўшанақа инсофли боксчини? Албатта бундай холатда ҳар қандай ўзини ҳурмат қилган боксчи “Бунақа қулай вазият яна бўладими йўқми” деб туриб рақибини нагдаун қилади ёки ер тишлатади.

Мени кечирасизлару, бизнинг сиёсий фаолиятимиз ҳам айнан ўша ер тишлаган найнов боксчининг ҳаракатларига ўхшайди. Биз сиёсий хушёрликни йўқотдик. Бизлар ички муаммолардан чиқиб олгунимизча ичидан пишган, маккор Каримов нафасини ростлаб олди. Мана оқибат. Энди биз матч реванш учун яна ринга қайтмоқчимиз. Лекин мусобақа ўтказиладиган спорт саройининг ҳашаматли дорвозаси берк.

Баъзи Ватандошларимиз, Биродарларимиз, дўстларимиз у спорт саройининг дорвозасини бульдозер билан таран қилиб бузиб кирсак қандай бўларкин? деган фикрдалар. Бульдозер билан дорвозани бузишдан кўра дорвоза қулфига тушадиган калитни ясаганимиз ҳатарсиз, зарарсиз ва арзон тушмайдими манави йўқчиликда. Бунинг устига биз таран қилмоқчи бўлган ўша дорвоза қўрғоннинг бетон деворига мойбўёқ билан чизиб қўйилган сурат ҳам бўлиши мумкинда. (Ўзбекистонда “Талантли” рассомлар оз дейсизми.) Қолаверса, бекордан бекорга бульдозерни расво қилишнинг нима кераги бор? Ортиқча салярка кеткизиб. Ватандошларим, Вулқон ҳар – хил байкалар айтиб бошимизни қотиряпти – дейишга шошилмай туринглар.

Ҳаммага маълумки, жарроҳ ништари билан ўтин ёрган гўлахи, болта билан жарроҳлик қилган хирург элу халққа кулги бўлиб енги ҳаддан ташқари узун кўйлак кийиши иккимас. Йўлимизга тўғаноқ бўлаётган бақувват Гориллани йиқитмоқчи бўлсак, уриб ё сўкиб эмас, оёғининг остига пича тарвуз пўчоғидан ташлаб уни итарайлик. Шунда Горилла тарвуз пўчоғига сирғалиб “Чйьёрт побьйери!” деганича кети билан эмас планетарийга ўхшаб дўппайган пешонаси билан бетонга бориб урилсин ва харом қотсин!

Ўз кучини чамаламай қудратли мошина билан очиқча жанга кирганларнинг аҳволи нима кечгани тарихдан ҳаммага маълум. Мен Дон Кихотни назарда тутмаяпман.

Бунинг учун иккинчи жаҳон уруши бошланишидаги “Пёрл Харбор”ни эслаш ҳам фойдали. АҚШ агрессиясини тўхтатамиз дея ва қасоскорона эҳтиросга берилган Японларнинг “Қизил бригада” эскадриляси Тинч океанидаги Оаху оролига жойлашган “Пёрл Харбор” (Гўзал бандаргаоҳ) Америка ҳарбий базасига 1941 йил, 7 декабр, тонгда хужум уюштириб АҚШнинг 188 та ҳарбий самолётини, 15 та ҳарбий кемасини, 20403 та солдат ва офицерларини йўқ қилди. Базанинг кулини кўкка совурди. Хўш, кейинчи? Кейин Амирконилар 1945 йил, 6 август куни кечки соат 6 дан 15 минут ўтганда учувчилар Пол Тиббец ва Том Феребилар бошқарувидаги В – 29 “Энола Гай” номли бомбаловчи самолётида Хиросима шаҳри устига “Болакай” деб номланган Атом бомбасини ташлади. Натижада миллионлаб бегунох одамлар , норасида болалар қирилиб кетдилар.

Ўшандан сўнг кўзларини катта очиб ибратланган Япония эҳтирослардан, урушлардан ҳеч ким фойда кўрмаслигини англаб етди ва урушмай, муаммоларни фақат сиёсий музокара, муроса йўли билан ҳал қилишга интиладиган бўлди. Ҳатто Россия билан “Хамабай”, “Шикатан”, “Итуруп” ва бошқа ороллар бўйича худудий бахсталаб муаммолари бўлса ҳам.

Бунақа мисоллар жуда кўп. Биз ҳам кучимиз етмайдиган тўнғизга шолғомми, қоғозми ташлаб, иложи бўлса қўлқоп билан манглайини қашлаб ўтиб кетаверайлик. Акс ҳолда манзилга етиш мушкул бўлади. Буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси, устозимиз Ғафур Ғуломни кўплар сотқин дейди. Балким шундайдир. Бу унинг инсоний заифлиги, қўрқоқлигидандир. Лекин унинг ёзган асарларининг кучини тан олишимиз керак. Биргина “Шум бола” повестини олайлик. Унда бой ота депрессияга учрашидан олдин суякли гўштни пичоқ билан кертиб еб, ковшаниб Қоравойга яъни шум болага Хўўўўш, иннайкейиииин? Деяверади. Қаранг иннайкейин деяпти. Иннайкейин деган сўзнинг қандай буюк ҳикматли сўз эканини биласизларми? Эээээххххх, Ватандошларима! Биз бирон ишни қилаётиб Хўўўўш, иннайкейиииин? Иннайкейин нима бўлади? – дейишни билганимизда шу кунларга тушмаган бўлардик.

Майли энди. Ҳалиям кечмас. Фаолиятимизни изчиллилик ва сиёсий хушёрлик билан бойитиб муроса йўлини тутсак, Зимбабвье муҳолифати каби биз ҳам урушсиз, қон тўкишларсиз Ватанга қайтишимизда мумкинчилик пайдо бўлади дея ўйлайман. Муроса ҳар доим керак. Ҳатто бугунги Ўзбек мухолифати давлат тепасига келганда ҳам!

Холдор Вулқон
20 август, 2008 йил

5 Responses to “Холдор Вулкон Мухаммад Солихни соткинлиги хакида”

  1. Abdurahim Says:

    53-54 laqabli Salay Madaminov-Muhammad Solihni buncha obrusiz qilgan unining harom dumi Abdulla Iskandar buldi. It tugsa ham Salayni gapirtiradi, mushuk sasib qolsa ham uni gapitiradi. Itni akillashidan kunglim qolgandek bu Salaydan ham kunglim qoldi. Uziga horomxona ochib olib Salayga pona qoqovotgan Qudrat Bobojonov ham 53-54ning chirib ketishiga yordam bermoqda.

  2. Хатам Says:

    Абдурхим ака молодес!!!!!

  3. БМ Says:

    Салайди сотқинлигини бугунга келиб бутун дунё билиб булди. Муросани ичида бу сотқин булса муроса булмайди.

  4. Dirketor Says:

    Xorzamliklar ham qaratanlillarga uxshaydi. Bittasi bittasini kutini yalaydi. Bobojonov Shuhrat, Bobojonov Hurmat, Bobojonov Qudrat Salayni kutini yalashda chempion!!!! Bu kunlaridan uzlarini uldirganlari yaxshi emasmi!

  5. Anonymous Says:

    sizlarga nima kerak yosh boladay bir-birovlaringni ko’tingni kovlab, hayvonlar!!!
    undan ko’ra qanday qilib bugungi nochor , sharmandali bir axvoldan qutulish yo’lini o’ylasanglar bo’lmaydimi? ko’rinib turibdi bu sen imonsiz MXXchilarning ishi ekani! yoki o’sha Abduraxim akasini malaylari ekani! bu kunlaringdan o’zlaringni osganlaring yaxshi, axmoqlar!!!

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: