Дайнов Ташанов:Ичимиздаги хоин

Ўтган асрнинг сўнги ўн йиллиги бошида халқнинг хоҳиш-иродасини ифодаловчи ягона йўл – демократияга бошловчи етакчи сиёсий куч сифатида майдонга чиққан ўзбек мухолифатини халқ сиёсий фаоллик билан қўллаб-қувватлаган эди. Бироқ, мухолифат халқнинг сиёсий фаоллигидан омилкорлик билан фойдалана олмади.

Бу борада алоҳида таъкидлаш жоизки, “Сотқинлик бор жойда қуллик бор”лиги ўзбек мухолифати фаолиятида ҳам ўз мевасини берди.

Ҳозир 53-54-чилар дебтанилишга бошлаганларнинг биринчи миллий демократик ҳаракатни парчалашлари сотқинлик эканлигини ҳозир ҳамма тушуниб бормоқда. Аммо, хоинлик кейин ҳам давом этганини ҳеч ким тилга олмаяпти. Мен шу ҳақда ҳам гапирмоқчимаг.

1991 йилдаги дастлабки президентлик сайловида мухолифатнинг президетликка номзоди нафақат ўзбек мухолифатига, балки мухолифатни қўллаб-қувватлаган миллион-миллионлаб ўз сайловчиларига хиёнат қилиб, халқнинг энг катта сиёсий имкониятини диктатурага арзон-гаровга сотди. Мухолифат номзоди юўлган Муҳаммад Солиҳ-Салой Мадамин сайлов ҳаддан зиёда бузилганлигига минг-минглаб далиллар тўпланган бўлишига қарамасдан, сайловнинг қонунийлигини тан олиб, рақибини ғалаба билан табриклади. Ўша даврда ҳали эсини йиғиб ололмаган мутлақ президентимиз сотқин рақибнинг саъи-ҳаракатлари туфайли диктаторлик курсисини мустаҳкамлаб олди.

Шу нуқтаи-назардан қаралганда, бугунги миллионлаб ўзга юртларда сарсон-саргардон юртдошларимизнинг изғиб юришига, ўзгаларга қулликка маҳкум этилишига, ўзбек халқининг мухолифатдан юз ўгиришига, ўзига бино қўйган сотқиннинг ҳиссаси репрессив режимнинг ҳиссасидан кам бўлмади.

Шундай бўлсада, у хоиннингнинг номини тилга олмоқчи эмасдим. Бироқ, яқинда “Озодлик” радиосининг “Қурултой” рукнидаги эшиттиришида отдан тушсада ҳали эгардан тушмаган, ўз вақтида халқнинг хоҳиш-иродасини арзон гаровга пуллаган Салой Мадамин жамиятни янгилашнинг ягона йўли халқнинг исёнга келишидир, деб башорат қилиши, тўғрироғи, халқни исёнга даъват қилиши унинг ақлий заифлигини яна бир бор кўрсатди.

Унинг бу чиқишини репрессив режимнинг тегирмонига сув қуйиш, деб ҳам баҳолаш мумкин. Негаки, бу “жаноб”нинг радио орқали чиқиши репрессив режимга ватан ичидаги мухолифат фаолларига қарши қатағонни кучатириши муқаррар. Шу сабабли, “Озолдик” радиоси ўзбек халқидан кўроқ режимга хизмат қилаётгани ҳақидаги иддаолаода жон бодек кўринади.

Қолаверса, Андижондаги қирғинбаротлар кимнинг кимлигини кўрсатмадими, репрессив режим стихияли чиқишларни пойлаб турган бир пайтда халқни қонли исёнга даъват қилиш мумкинми ахир?!

Демократик ўзбек мухолифати ҳеч қачон қонли инқилоб йўли билан жамиятнинг янгиланишини истамайди. Жамиятни биз истаган янгилаш йўли – демократик сайловларда халқнинг режим устидан ғалаба қилишидир.

One Response to “Дайнов Ташанов:Ичимиздаги хоин”

  1. Fedya Says:

    Солих ака
    Акли озгина ишлайдиган одам куриб турипти, Каримовнинг мухолифат билан курашининг хал килувчи йиллари 1989-91 йиллар булган. Уша пайтда, Сизлар Бирлик айтгандек соткинлик килдиларинг, узларинг айтишингча, конструктивлик килдиларинг ва шу йул билан Каримовнинг галабасига катта хисса кушдиларинг. Бошка фактлардан ташкари, буни Можара фильмидан узим хам курдим. Эндиги дод-войларинг узларингдан бошкага керак эмас. Мамлакатдан кочиб чикволиб, хакикатдан сиз кима учун кочиб кетганингизни сабабини курмадим, нима мухолифатчилик килганингизни хам курсатувчи биронта факт йук. Ёки интервью беришми факат курашингиз. Объектив нарсаларга каралсачи? Бирлик ва Эрк сайтларига каранг. Бирликники солиштириб булмайдиган даража юкори. Бирлик 10 кадам олдинда кетятганини кузи кур одам хам куриб турибти. Бир ёзувчи каби китоб ёзиб, интервью бериб юраберинглар. Лекин мухолифатчиликка даъво киладиган нарсаларингизни курмаяпман. Шундай нарсаларингиз чикиб колса, сузсиз хурсанд буламан. Бирликдан урнак олиб иш килишга утинглар. Муваффакиятлар тилайман.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: