Ўзбекистондаги мустақил нодавлат телевидениелар тармоғи Озодликка қарши

Интернюс халқаро ташкилоти ва АҚШ кўмагида барпо қилинган нодавлат телевидениелар тармоғи раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқов СНБдаги куратори Ким Пен Кўт (корейс миллатига мансуб) ëнига чақиртирилиб Озодлик радиосига қарши бир соатлик кўрсатувни намойиш қилиш буюрилди.

Кўрсатув 26 июн куни Тошкент вақти билан соат 10 да намойиш қилинади.

Кўрсатувда Озодлик мухбирлари Хурмат Бобожон¸ Зебунисо¸ Адолат Малик¸ Шайбон¸ Меҳрибон ва Абдулла Искандарлар бадном қилинган. Кўрсатувда СНБ тарафидан ўз вақтида Озодликка внедрит қилинган СНБ лайчалари Раҳматжон ва Турсунқул акиллаган. Бу акиллашга немислар грантини еб семирган қанжиқ Гулнора Бобожонова ҳам қўшилган.

Бундан олдин 10 июн куни Фарғона ТВ бу кўрсатувни СНБ буйруғига кўра намойиш қилган эди.
“Озод Европа Озодлик Радиоси” президенти Жэфри Гедмин Фарғона вилояти телевидениесида намойиш этилган Озодлик радиоси мухбирлари ҳақидаги кўрсатувни радио журналистлари учун тўғридан тўғри таҳдид деб атади. Жаноб Гедмин бу кўрсатув журналистларни қўрқувга солиш учун атайин уюштирилгани ва буни ортида ҳукуматнинг ўзи турганини айтди.

“Бу кўрсатув бизнингча Ўзбекистон ҳукумати тарафидан Озодлик журналистларини жиноятчи этиб кўрсатиш учун махсус тайёрланган. Мен шуни айтиб қўймоқчиман, агар қайсидир журналистимизга ёки унинг оила аъзоларига бирон кор ҳол бўлса бунга президент Ислом Каримовнинг ўзи халқаро ҳамжамият олдида жавобгар бўлади”, – деди Озод Европа Озодлик Радиоси президенти Жэфри Гедмин.
Кўрсатувда Озодлик мухбирлари номлари, Ўзбекистондаги адреси ва қариндошлари ҳақидаги маълумотлар бирма бир келтирилади. Озодлик радиоси раҳбарияти буни таҳдид сифатида қабул қилди. Чегара билмас мухбирлар ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бошқа ташкилотлар Ўзбекистонда Озодлик радиосига қарши тайёрланган бу кўрсатувни қоралади.
Озодликка қарши бўҳтон кўрсатувни намойиш қилишга буйруқ олган Уз НТТ 2004 йил 7 сентябрда ташкил қилинган. 24 ҳудудий телеканал бу тармоққа тиркалган. Гўëки 70 фоиз аҳоли бу тармоқни томоша қилади. Тармоққа Самарқанд Тожик диаспораси вакили Фирдавс Абдуҳолиқов раҳбар қилиб тайинланган.

2 Responses to “Ўзбекистондаги мустақил нодавлат телевидениелар тармоғи Озодликка қарши”

  1. Tallnasvagen 45 Says:

    Kudrat san ularni qanjiq desang ular ukangni tanqid qilsa nima bulibdi. Tugrisini aytganda ukang ozodlikni terroristni tribunasi kilib ybordi. Kachon eshitmasam zemlyging gapiradi. Sanlar ozodlikni ham yedilaring. Bir oyda Salayni 30 marta berib Abdurhim Pulatni bir marta ham bermagan radioga bu ham kam. Karimov sanladan ming marta akli ekan.

  2. Hasan Says:

    Kim qilmagay kim tortmagay!

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: