ДАДАХОН ХАСАН ва ЭР-ХОТИНЧИЛИК

Ассалому алайкум Дадахон ака!
Омонмисиз?
Аввало шундай оғир дамларда тушган руҳиятимни кўкка қадар кўтаргани интилганингиз учун бехад миннатдорман. Ёзган шеърий маколангиз менга каратиб айтилган булсада, бутун Узбек миллати тинглаши зарур булган тарихий нолага ухшабди.

Мен сизнинг қўшиқларингизни эшитиб бошлаганимда жуда кичкина қизалоқ эдим. 1973 йил сиз Карим Давронов деган тоғамнинг Дадахон исмли ўғлининг тўйига, қишлоғимизга келган экансиз. Тоғам сизнинг ашаддий мухлисингиз булганларидан Лайло номли қўшиқни айтганингизда катта қизларининг исмини Лайло қўйган эканлар. Ўша тўйдаги ташрифингиздан одамларнинг калбида унутилмас бир туйгу колган эканки, қўшиқларингиздан жунбушга келишарди… Уша туйнинг кассеталарини кайта кайта купайтиришиб эшитишарди. Ишонаманки бугун хам менинг кишлогимда уша туйдан эсталик овоз ёзувлари топилади…

Дадахон ака, мен юрагида оғриғи бор аёлман. Аммо мен факатгина зорланиб юрадиган заифа эмас калбида элим деган миллатим деган кудрати бор иймонли инсонман. Мен уша эзилган халк орасида пахта териб, тикан чопиб, каткалок эзиб катта бўлганман. Пахтага сепилган дори жигаримни еб кетган. Эндигина университетни тугатган дугонамнинг дори давога пули булмаганидан оддийгина грипп билан дунёдан ўтиши, Дадам раҳматлини оғир мехнат жигар хасталиги билан олиб кетиши, хор-зор юрган халқ, бола бўлиб болалик кўрмайдиган болалар, аёл бўлиб рўшнолик кўрмайдиган аёллар, ота бўлиб фарзандининг, аёлининг кўзига тикка қаролмайдиган оталар мени сиқади. Ер айланалигини синф хонасидаги глобусда курган, аммо Узбекистондан, бозордан бошка хам хаёт борлигини куз олдига келтиролмайдиганлар менинг огригим. Тинчгина яшай олмайман Дадахон ака. Бу хаёт узгариши шарт булган дакикалар якинлашди!!! Бу хаёт узгариши зарур булган дакикалар якинлашди!!!

Ёшлар ҳаракатини ривожлантириш учун қилмокчи булган ҳаракатларимга оилавий муаммолар болта бўлди. Бизнинг эркаклар аёлининг аёл булиб, фарзандларини ювиб тараб уйда жимгина утиришини истайди. Улар хеч качон эркаклар булар булмас гап билан танкид килишга утган рафикасининг фаолиятидан хурсанд булмайдилар. Уларни авом дейдилар. Пайгамбарларини тошбурон килган, нажоткорларининг куксига ханжар урган авом. Аммо менинг умр йулдошим, мен у ва икки фарзандимиз билан теппа-тенг халкимга, юртимга кераклигимни тушуниши зарур. Менинг хаётимда хар иккала тарафнинг урни бир биридан кам эмас.

Ўшанда жуда ёмон кайфиятда эдим, ҳаракатдан чиқиб кетдим. Билмадим балки бир оз вакт керакдир. Мен ёшлар харакатига керакман ва буни узим яхши биламан. Ёшлар бирлашиши керак. Ўзбекистон саодати учун, ҳаёт даражасининг кўтарилиши учун биз курашмасак бизнинг фарзандларимиз курашмайдилар. Менга карши отилганларининг сабаби маълум. Чунки бехуда гаплар эмаслигини сезишди. Табиат (Физиканинг) олтин коидасига кўра кучга қаршигина куч қўйилади. Яна бир ҳақиқат бор ўша қонунда: “Бордан йўқ бўлмайди ва йўқдан бор бўлмайди!” Ҳозир ўқишларимга кўпроқ куч сарфлаяпман. Узбекистонда иктисодиётни ривожлантириш керак булса, иктисодиётни урганамиз. Одамларнинг ахволини яхшилаш керак булса социологияни урганамиз. Сиёсат керак булса сиёсатни урганамиз. Вақт жуда тез ўтмоқда.

Дадахон ака, Сиз бизга атаб қўшиқ ёзганингизни эшитдим, минг бор ташаккур! У менга хали етиб келмади. Аммо у бемисл уйғотиш кучига эга эканлигига ишонаман. Дадахон ака, мен хозир ёшлар харакати сафида эмасман аммо кайта-кайта таъкидлайманки ёшларни бирлаштириш керак. Улар катта куч. Билимдон куч. Келажаги бор куч. Бизда бошка йул йук.
Уша “Куйнингда илонлар уйгонгин болам…” ни бор овозингиз билан куйланг. Ахир окибат ёшлар багридаги илонлар жонини олмаслиги учун хам уйгонар…?

Мен яна бир бор инсонпарварлигингиз, хакикатпарварлигингиз учун миннатдорчилик билдираман!
Ишларингизга омад тилаб Дилсора.
Хозирча хайр!

Манба: “munosabat”

About these ads

3 Responses to “ДАДАХОН ХАСАН ва ЭР-ХОТИНЧИЛИК”

  1. uzbekistan Says:

    Дилсора Фозиловага
    (Мухолифат тузилганлигининг 20 йиллиги олдидан ўзбакча шеърий танқидий мақола)

    (Учинчи қисм)

    Мева бермас дарахт кесиб ташланмайдими,
    Янги боғда янги баҳор бошланмайдими.
    Буларга ҳам ё мустабид бўлмоқлик хосми,
    Хонлик буларга ҳам хондан қолган меросми.

    Афсуски, булар ҳам ўзим бўлайин дейди,
    Фақат битта ўзим даврон сурайин дейди.
    Хориждаги ўзбек юртин подшосиман дер,
    Менга бўйн сунмаганнинг юҳосиман дер.
    Токай роя-андиша-ла сабр қиламиз,
    Токай қуруқ сувратларни зўр деб биламиз.
    Йигирма йилда чақалоқ йигит бўларди,
    Полапонлар аллақачон бургут бўларди.
    Тойчоқлар туғилди локин, саман бўлмади,
    Баҳор келди,аммо боғлар чаман бўлмади.
    Кўпкарига кирмаган от ўтлаб кетади,
    Чопмаган отлар албатта, қуртлаб кетади.
    Кўпкарига кириб соврин ололмаганлар,
    Ҳали ҳануз ҳам чавандоз бўлолмаганлар.
    Эл ичида юзларини тўсиб юрсинлар,
    Шовла бўлиб қайнамасдан писиб юрсинлар.
    Афсус, бугун ўзбак лидар излаб юрибди,
    Фақат хасрат қилиб, тун-кун бўзлаб юрибди.
    Дилсора сен мағрур туриб, туф де барига,
    Хашоратлар уя қурган булар бағрига.
    Бизда кўпдир ҳатто сендай бўлолмай юрган,
    Менман дея ҳаволаниб кўксига урган.
    Булар аллақачон сўниб тошдай қотдилар,
    Лоқайдликнинг лой ва тупроғина ботдилар.
    Сенга қайси бағри қора ҳамла қилибди,
    Ўша олчоқ бугун ўзин ким деб билибди.
    Кимдир ўзи ҳали-ҳануз менман деган у,
    Курашмайин мухолифат нонин еган у.
    Бугун булар ўзларини ким деб билмоқда,
    “Поезд кетди” энди кўҳнор ҳаёл қилмоқда.
    Битта қўшиқни жўр бўлиб айтолмадилар,
    Битта байроқни мустахкам тутолмадилар.
    Аввал фаолият сўнгра қўшиқ ўларкан,
    Қўшиғи қолмаганларга ёмон бўларкан.
    Баъзи юзсизлар юбкангни тилга олибди,
    Афсус, булар юбканг-ла тенг бўлиб қолибди.
    Кураши йўқлар юбкангни шимиб юрсинлар,
    Ҳузурингга келиб, бошин эгиб турсинлар.
    Булар сенинг юбкангни ҳам кийиб олсинлар,
    Сочларини майда қилиб ўриб олсинлар.
    Дўппи тикиб, қошларига ўсмалар қўйиб,
    Ҳамёнлари турли-туман пулларга тўлиб.
    Шаппатилаб ёри-жонин кутиб ўлтирсин,
    Келинчакдай “асал ойи” доврини сурсин.
    Қора эди булар бағри, кўкармади-ку,
    Вақтида миллат юкини кўтармади-ку.
    Баъзи бирлар хорижларда бойиб кетганмиш,
    Эгилмасмиш, букилмасмиш хода ютганмиш.
    Бола-чақа, келин-куёв ҳатто чевара,
    Кўпайишиб кетмоқдамиш тобора-бора.
    Уруғ-аймоқ, маҳалла-куй жамул-жам эмиш,
    Қариндошлар уюшганмиш, мустаҳкам эмиш.
    Фақат роҳат-фароғатмиш, тириклик-ўтмиш,
    Хориж деган миср бойда пул жуда кўпмиш.
    Булар учун бундай кунлар замон зайлидир,
    Дунёни кезмоқ, сайр этмоқ “қовун сайли”дир.
    Нафс ва лаззат бандасидир бизнинг мухолифат,
    Дилда дарди йўқ, орзуйи сайр этмоқдир фақат.
    Ватани бор мухолифат юртини тарк этмас,
    Юртда қиёмат бўлса ҳам, элдан йироқ кетмас.
    Во алҳазар! Яна қайта сочилди бу эл,
    Бўлинди ва парчаланди, пичилди бу эл.
    Зеро бирлашмаган эди ота-бобоси,
    Битта бўлмаган эди-да, ҳеч муддаоси.
    Дилсора, ўтмишни ўйлаб бағрингни ўйма,
    Бургани деб сен кўрпага ҳаргиз ўт қўйма.
    Широқ, Тўмарислар руҳи сенга ёр бўлсин,
    Йигитга айлан, кўзларинг ғазабга тўлсин.
    Гўрўғли арслон изидан қайтмайди деган,
    Асл фарзандир, фақат эл –юрт ғамин еган.
    “Мен ёнмасам, сен ёнмасанг бу зулматни ким-
    ёритади” деган Нозим Ҳикмат устозим.
    Ҳеч ким енгилай деб ўзин майдонга урмас,
    Мардлар ҳеч қачон ожизнинг ортидан юрмас.
    х х х
    Мени тўғри англаб, холис хулоса қилинг,
    Ушбуларни адолатли ҳукм деб билинг.
    х х х

    ХУЛОСА
    Ўзбак момо демакки, Ҳали ўзбак туғмади,
    Қадим авлод, аждодлар насли бизга юқмади.
    Нафақат миллат, ҳатто, ҳали одам бўлмадик,
    Ҳамма қатори нормал аҳли-олам бўлмадик.
    Ўзбак ўзбаклигин қилур,қайда қачон бўлса ҳам,
    Тубанлашиб боради, ҳар кун, ҳар нафас, ҳар дам.
    Ўзбак қайда бўлса ҳам бир-бировин ковлайди,
    Ва албатта ўз-ўзин ўз-ўзига довлайди.
    Гох оғзи, гох кети билан фақат одам овлайди,
    Бундай элга Худойим қачон даво айлайди.
    Шундай ит феъли борнинг бири икки бўлмағай,
    Ошиғи пукка бўлмағай, сира чикка бўлмағай.
    Алал-абад мардикор, қул бўлиб умр этади,
    Мустақил бўлганда ҳам дард-ғам, алам ютади.
    Шундай Ватанинг туриб хорижда айт нима бор,
    Ватан бунда сенга зор, сенчи унда бахтиёр.
    Шундай Ватанинг туриб хорижда не қилурсан,
    Бу мазлум элни қачон меники деб билурсан.
    Хорижда юрганларнинг тенг ярми бегонадир,
    Вазифани ўтай деб, тинмай куйиб-ёнадир.
    Буларнинг вазифаси нихоятда оғирдир,
    Курашчини бўғизлаб, “ўлдирмоқ”қа мохирдир.
    Хорижда ҳам маҳаллий “клан”чилик авж олмиш,
    Ҳануз одам бўлмайин, ҳайвонлигича қолмиш.
    Ватанда ўша-ўша қуллик даври давомдир,
    Ожиз-у ногирондир, оломондир, авомдир.
    Ҳали ҳануз ҳеч шей йўқ, жим-жимдир,сукунатдир,
    Ҳамма фақат нон учун қилмиши хиёнатдир.
    Ҳечким йўқдир бул ёнда, ҳаммаси “анов” ёқда,
    Ҳамма нафси билан банд, юртни ўйлаш қаёқда.
    Йигирма йилда одам бўлмаган мухолифат,
    Энди одам бўлмайди, бўлмайди то қиёмат.
    Дилсора бир баҳона сизга бор гапни айтдим,
    Гоҳ ошкор-ошкор айтдим, гоҳо сизга кесатдим.
    Меёрдан чиққан эрсам мени маъзур тутгайсиз,
    Мардлик қилиб бир қошиқ қонимдан ҳам ўтгайсиз.
    Эркакча бахс-сухбатни бу мардлик деб билгайман,
    Заифона гап-сўздан эса хазар қилгайман.
    Хозирча битди, вазият тақазо этса,
    Давом беражакмиз қўлдан келганча.

    Май 2008 йил, Тошкент.

    Манба: “munosabat”

  2. DADAHON HASAN AKLINI YEB TAMOM BUPTI Says:

    Дадахон Хасан
    ПАРЧАЛАР

    Абдураҳим деган ит менга қараб ҳурибди,
    Демак, ҳуриши билан давру даврон сурибди.
    Агар ит бўлмаса у, нечун ўз юртин эмас,
    Ўзгалар ҳовлисини қўриб юрибди.
    х х х

    Бу кечмишга кўникмасанг яшай олмайсан,
    Ҳаттоки вой дод десанг ҳам омон қолмайсан.
    Ўзинг пиширган бу ошни сен ўзинг ейсан,
    Ҳатто асбобингни бер десалар хўп дейсан.
    х х х

    Шоир оч умр этган ҳар бир замонда,
    Шоирни тўйдирманг дўстларим сиз ҳам.
    Шоир кўзларини уйқу босадир,
    Элни унутадир, қорни тўйган дам.

    Шоирни зиндонда сақланг ҳамиша,
    Адашиб қоладир нурда-зиёда.
    Шоирни кўргани бўлсин тун, кеча,
    Ёгуғлик кўрмасин шоир дунёда.
    Шоирнинг қисмати абадий, шудир!

    Манба: “munosabat”

  3. Tallnasvagen 45 Says:

    Дадахон Хасан
    Бир бора занг урмабди раис ҳол сўриб

    Сулаймон Мурод деган фидо бор эди,
    Ватани унинг учун номус-ор эди.
    Элим деб бўғзи тўла оҳу-зор эди,
    Ватан учун жангларда ҳалок бўлди у.

    Энг тоза, энг курашчан, жонкуяр эди,
    Бир умр фақат миллат, халқ ғамин еди,
    Жон берар вақтида ҳам оҳ элим деди,
    Ватан учун жангларда ҳалок бўлди у.

    Беш ой ётди Худодан тилаб, оҳ уриб,
    Бир бора занг урмабди раис ҳол сўриб.
    Оҳир кетибди дунёдан кескин юз буриб,
    Ватан учун жангларда ҳалок бўлди у.

    Сулаймон Мурод деган йўқ энди юртда,
    Бундай фарзанд туғилар минг йилда битта.
    Элиб деб куйиб-ёнди оловда-ўтда,
    Ватан учун жангларда ҳалок бўлди у.

    Юртим Сулаймон Муродлар юрти бўлсайди,
    Юрт меники деган мардлар билан тўлсайди.
    Руҳим маним бир боргина қувнаб кулсайди,
    Балки Сулаймон Мурод ҳам қайтиб келарди.

    2008-йил 2-июнь.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

%d bloggers like this: