Дадахон Хасан (Иккинчи қисм)

Дилсора Фозиловага
(Мухолифат тузилганлигининг 20 йиллиги олдидан ўзбакча шеърий танқидий мақола)
Булар майдон ичра собит турганда эди,
Халқни ўйлаб эл ичинда юрганда эди.
Роҳат истаб хорижлара кетмаса эди,
Ўзларини юртдан йироқ тутмаса эди.
Она эли ила нафас олсалар эди,
Нима бўлса ҳам эл билан қолсалар эди.
Ўзбак бугун шунчалар ҳам хор-зор бўлмасди,
Ўзбакнинг оҳ-ҳасратига дунё тўлмасди.

Қум барҳани эканда, биз суянган тоғлар,
Афсус мева бермади, биз кўз тутган боғлар.
Мухолифат бўлса булар, кураши қани,
Дунёвий ҳам демократик қараши қани.
Хорижда ҳам, фисқ-у фасот,иғво ёғдириб,
Содда-самамий ёшларни йўлдан оздириб,
Қилар ишлари йўқ,фақат ғовғо қилдилар,
Гуруҳлашиб ўз-ўзларин расво қилдилар.
Олисда юриб кучанган бир сохт-сумбат,
Дилсорани бўлгинчи деб қилмиш маломат.
Қани ўша бўлинмоғи мумкун мухолифат,
Қани ўша элим деган олов-жасорат.
Юртга келиб ўшал кучни кўрсатгин менга,
Ўшал куни тасаннолар айтайин сенга.
Йигирма йиллар изладим, топмадим уни,
Пайдо бўлмади, бўлмади билиб қўй шуни.
Хориждаги гурухлардан юртга не фойда,
Кураш заруратдир,фақат юрт деган жойда.
Курашлар кечган ҳамиша, қутлуғ майдонда,
Шу қутлуғ майдонни ташлаб кетмоқ осонда.
Булбуллар сайрайди фақат боғда, чаманда,
Тарихда ҳам кураш кечган она Ватанда.
Мухолифат аҳли бундай бўлмайди ахир,
Булар мунча заҳар-заққум аччиқ ва тахир.
Булар ҳануз бир-бирин еб битирмоқдалар,
Авом элга эса қисмат келтирмоқдалар.
Мухолифатдан ҳам Худо бермаган экан,
Озодликни бизга раво кўрмаган экан.
Биз нетайлик, пешонамиз шўр эканда, шўр,
Мухолифат деганлари ғўр эканда, ғўр.
Ва ниҳоят авом бугун умидин узди,
Бир-икки эргашганлари ҳам ҳар томон тўзди.
Баъзилари пул ишлаш-чун чиқиб кетдилар,
Ва ниҳоят орзу-армонлара етдилар.
Ҳали-ҳануз чиқиб кетиш давом этмоқда,
“Баъзи”лари юртга тез-тез келиб-кетмоқда.
Аммо баъзи “аҳд”га вафо қилмаганлари,
Вазифани қатъий бурч деб билмаганлари,
Юртда олиб қолинмоқдадир,
“Қийноқ”ларга солинмоқдадир…
Баъзи чарчаган “эскилар” қайтиб келмоқда,
Ўрнига эса “янгилар” сафар қилмоқда.
Бу не кўргулик, фожеа не аччиқ қисмат,
Бугун ҳатто ҳорижда ҳам йўқ мухолифат.
Мухолифат туғилмади, бўлмади бунёд,
Аммо, карнайчи-сурнайчи милёнта хайхот.
Баъзилар пул ишлаш учун партия тузди,
Раисининг кўкраклари дилларни бузди.
Моддий манфаатчи чунон кўпайди бугун,
Долар Лайли, мухалифат бўлдилар Мажнун.
Гулхан бўлмаганлар тунни ёритмоқ учун,
Ғаним бўлмасин ҳеч қурса шамчироқ учун.
Майли така бўлса бўлсин, бизга сут берсин,
Қайда бўлса ҳам Ватан деб, эл деб қайғурсин.
Анов тўнғиз хоним чунон тўйиб кетибди,
Мил-мил бўлиб бехосият бойиб кетибди.
Икки томонга ишласа, бой бўладида,
Бошдин оёқ тиллога-зарга тўладида.
Воалҳазар тумшуқлари осмонда эмиш,
Франк-евро, долар эмиш ҳар кунлик емиш.
“Бирлик” уни шундай башанг мақомга солмиш,
Бугун у ўз нажасина кўмилиб қолмиш.
Мухолифат “консерт”идан бағоят тўйдик,
Қўлни ювиб ва қўлтиққа ҳам уриб қўйдик.
(давоми бор)

Манба: “munosabat”

2 Responses to “Дадахон Хасан (Иккинчи қисм)”

  1. Timro Says:

    Dadahon aka aljirab qopsiz.

  2. Дуст Says:

    Дадахон ака ! Сиз ушбу нарсани езиш билан уз сиесий савиянгизни туширяпсиз. Танкид килган одам узи бирор йул курсата олиши керак.
    Бу ерда езганларингизни хаммаси тугри, сиз айтмасангиз хам хамма билади. Биз эхтиросларга берилиб кетган, “юкса чуккилардан” гапириб узи боткокда юрувчи шоирларга эргашиб шу сахроларда адашиб юрибмиз. Мухолифат бошида йирик “хозяйственник” уз миллий ватанпарварлиги билан келмас экан биз шундай мажрух булиб юраверамиз. Ундан кура шундай одамни Узбекистон ичидан излаб топишга рахбарлик килсангиз яхши буларди. Канададан изламанг, бу ишингиз хатолигини албатта бир кун англаб коласиз.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: