Дадахон Хасан

ДИЛСОРА ФОЗИЛОВАГА
(Мухолифат тузилганлигининг 20 йиллиги олдидан ўзбакча шеърий танқидий мақола)

Ушбу шеърий мулоҳазаларим 20 йил бадалида сира курашмаган, яъни, Ватан учун, миллат учун ҳеч иш қилмаган, аммо мухолифатман деб кўкрак кериб юрган, Ватандан олисда ҳам, мамлакатда ҳам ҳаргиз аҳил бўлмай, бир-бирига “тош отишиб” умр гузаронлик қилиб юрган, демакки мухолифат бўлиб, эл-улус фидоийси бўлиб туғилмаган аммо, эл-юрт равнақи учун харакатларда бўламан, Ватанга хизмат қиламан, деб тоза ният билан майдонга тушаётган ёшларга “ташланаётган”, хусусан, шоира Дилсора Фозилова бошлиқ “Уйғон Ўзбекистон” ёшлар ҳаракатига қарши қилич яланғочлаётган ичи қора, юзи қора, бағри қора баъзи худбин ва бадбин кимсаларга қаратилгандир.

Ёшларнинг йўлини тўсмоқчи бўлган кимсалар Ватанимиз равнақини, халқимиз бахт-саодатини кушандаларидир, демократия душманларидир. Эл-улус ғанимидир.

I
Ай сингилжон, таҳдидлардан куюнма-ёнма,
Менман деб лоф урганларга эса ишонма.
Булар бари биздан эмас, булар бегона,
Буларда ўзбакчиликдан йўқдир нишона.
Булар ўзбакнинг эркига тушган митадир,
Булар фақат акиллашиб томоқ йиртадир.
Сен ўзингни булар билан тенг кўрма ҳаргиз,
Булар шайтони лаиндир, булар ялмоғиз.
Булар нормал одамларга ўхшамайдилар,
Мухолифат мақомин ҳам олмади булар.
Булар сенинг ранжишингга сира арзимас,
Булар учун фақат долар, долар бўлса бас.
Булар сира эл-юрт, Ватан ғамин емайди,
Сендай элим деганларга раҳмат демайди.
Мухолифат ичра сени бўлгинчи деган,
Билолмадим у мунофиқ ўзи ким экан?
Булар мазлум эл-улуснинг халоскоримас,
Шарафи-шаъни, қувончи, ифтихоримас.
Курашмадилар, баайни лозим бўлганда,
Муборак ва қутлуғ сафлар кучга тўлганда.
Йигирма йил ўз ўзига тинмай тош отди,
Охир ёвлашиб ўз-ўзин еди-тугатди.
Йигирма йил ўтди булар аҳил бўлмади,
Бу худбинлик деган иллат сира ўлмади.
Ўзбак деганлари шудир, бир-бирин ейди,
Ўзбак қадим-қадимларда ҳам шундай эди.
Бир-бирини еб турмаса, у ўзбак бўлмас,
Ғанимга хизмат қилмаса, кўнгли ҳеч тўлмас.
Шу боисдан ҳам косаси ҳаргиз оқармас,
Икки дунёда ўзбакнинг боғи кўкармас.
Ҳатто дўзах бўлганда ҳам Ватан яхшидир,
Ватан ичинда курашмоқ умр нахшидир.
Буларнинг жонлари мунча шириндан-ширин,
Ширин жондан фидоликни кутмоқ ноўрин.
Булар фарзанд бўлса юртни ўйламайдими,
Бугун фақат Ватан дардин куйламайдими.
Миллатини тайини йўқ баъзи кимсалар.
Ишонмасман ўзларини ўзбак десалар.
Буларда мутлоқ ўзбакнинг дарди йўқ афсус,
Булар ичида фидоий марди йўқ афсус.
Янги ёш авлодга ёвдай ташланадилар,
Қора юраклари чунон ғашланадилар.
Булар элни, юртни эмас, доларни дейди,
“Долар жанги”да албатта бир-бирин ейди.
Кўпчилиги бирликчиман дейдилар, аммо,
Тоза бирликчини топмоқ мушкул муаммо.
Бирлик раҳбарлари эса фитначи маккор,
Билмам, балкида хуфядир, балкида ғаттор.
Мен бирликка раисман деб, жинни дарбадар,
Тиланиб юрибди анов лўлидан баттар.
У авваллар ҳам Московнинг одами эди,
Шу боис халқ харакатин бошини еди.
Шу грант шайдоси, сурбет долар гадоси,
Сира бўлмади, бўлмади эл-юрт фидоси.
Шу шаллақи лўли сени ҳеч киммас дебди,
Параноид бу овсарнинг ўзи ким бўпди.
У ц.р.у.нинг остонасин ялаб юрибди,
Сендай ёшларни ит бўлиб талаб юрибди.
Бугун кимларгадир жон деб хизмат этмоқда,
Беш-олти хом калла унинг пешин тутмоқда.
“Бирлиг”имни сотиб еди, шу қасамхўрлар,
Шу қаланғи-қасанғилар, саводсиз кўрлар.
Сув қуйишиб “Оқ сарой”нинг тегирмонига,
Эгов бўлмоқда ўзбакнинг ҳаста жонига.
(давоми келгуси сонда)

Манба: “munosabat”

About these ads

11 Responses to “Дадахон Хасан”

  1. anjon Says:

    dadaxon xasan uzi ham shu darajaga tushib qoptilar uyating dadaxon xasan!

  2. Dilsora Says:

    Mening xech kimga xusumatim yo’k. Mening turmush o’rtogimning men kadrlaydigan xususuyatlari juda ko’p va xar kanday noto’g’ri xarakatlarini to’g’irlash uchungina xarakat kilmokdaman. Biz o’n yildan beri birga yashaymiz va kichkina narsalarni xisobga olmaganda oilam bilan faxrlanaman. Uning akasidan etgan ozorlarimni xudoga soldim.
    Men bunday gidi bidilardan charchab ketdim. Akasidan etgan ozorlar deganda har kim xar kanday tushunishini xoxlamayman. Menga juda ko’pchilik kayin akam men to’g’rimda fisku fasod tarkatayotganlarini aytishdi. Xatto xudodan kasam ichib ularning men to’g’rimda juda yomon gaplar gapirdi deyishdi. Xudoga ayon, rostmi yolgonmi. Men xech nima demayman. Xar narsaning ajrimini olloh beradi.
    Kadrdonlar sizlardan iltimos meni tinch kuyinglar. Men hayotimda birovga yomonlik kilmaganman. Odamlarning orkasidan gapirishni yomon ko’raman. Barchangizni opam singlim akam ukam deyman. Shu sababli mening ko’z yoshlarimni to’kmokdamisiz bugun.
    Men turmush o’rtogimning onasini onam dadasini dadam, aka ukalarini akam ukam deganman. Naxotki inson kalbi ochikligi uchun jabr ko’rishga maxkum bo’lsa.
    Bahrom aka siz shu so’zlarimni o’kiyotgan bo’lsangiz aytingchi, xayotda sizga biror yomonlik kildimmi akajon. Nega bulmag’ur gaplar gapirayapsiz. Men sizning jigaringizning farzadlarini dunyoga keltrib voyaga etkazmokdaman.
    Men og’ir kundan ko’rkmayman. Boshka yo’kotadigan narsam ham kolmadi.
    Olloh insof bersin.

  3. loliyhshiev Says:

    Uzbekka nima bulgan uzi? Boshqalarni igvogar deb uzi igvo qiladi! Boshqalarni axlat kavlavchi deb uzi axlat kavlaydi. Dadahon ham qarib qolib aynibdi. Oilavi gapni muxolfat problemasi qilishga uylmabdi.
    Dadahon san bu narsalardan teppada turgin.

  4. Tallnasvagen 45 Says:

    Дадахон ака сиз тугри тушунинг мен хеч кандай мухолифатчи емасман ,Дилсорага адоватим хам йук ,у кишини танимайман хам .Лекин у кишини чикишлари бемаврит, бевакт. Хозирги вазият ешми у карими у гап унда емас .Хозир хамма кучлар тупланиши керак ,бир муштга тупланиши керак еди ,жанг майдонида яна бир одам чикиб ,хайкириб буякка утинглар ешлар мана буерга деса маглубият мукарар кузга куриниб турибти , таркок жангарилар яна таркалишига сабаб булмайдими . Ьундай хайкирикни вакти емасди . Дилсорага берилган танбех шу учун еди . Укишига жангни ташлаб кетинг деганимиз йук .У кищи курашга тайер емасди .Бу кураш нималигини билмасди хам .Аперация столига якинлашдилар ,кулларида скальпел лекин нимани кесишни билмайдилар .Укишининг чикишлари ургатилган тутиниг овозига ухшарди хакикий курашчи майда чуйда гапларга учмасдан узини испотларди .Дилсора сувни чиройли килиб лойкалатдилар узлари гойиб булдилар .Мумкин Дилсоранинг чикишлари сизга бошкача таъсир килгандир ,хакикатдан у кишида сехирли суз ифодалари бор уни инкор килиб булмайди .Бибишга ухшаб олам шумул хикоя езишлари мумкин еди шунда халк укишини купрок танирди фойда хам купрок буларди .операцияни бошладилар узларича хомма органларни титдилар ,кечирасизлар буегини узларинг тугрилаб оласизлар деб касални ташлаб кетдилар .Мана сизга Дилсора .Праграма йук ,отрофда хеч ким йук .Ешларнибирлаштириш улорга рахнамо булиш ,олдинга олиб бариш шунака буладими .Лекин матбуотга чикиб купчиликка дашном бериб ,уйда кампютерни олиб ачик чойни ичиб, килинган бир драмма бу .Шоира Бибиш у кишидан маъкулрок фойдалирок иш килаяптилар Дадхон ака яна у нишининг чикишларини бирма бир укиб чикиб кузатсангиз мабодо бошка фикрлар келищи мумкин .Адашмаган банда борми ? Лекин бу сахна уйн емас .ман факат бир нарсага хавотирим бор билиб килинган драмма ,буни вакт курсатади еки хаелий адашиш,фантазия булиши мумкин .Лекин аник яхшиликка олиб бормайдиган драмма еди, у кишининг ишни бошлашлари ва финали шунга исбот .Сиз тажрибали ,Дадахон ака сизга аен ,бу бир тахлил

  5. Абдураҳим Пўлат Says:

    Инсон ўтган кунларини хотирлаш, ғалабаларидан мағрурланиш ва хатоларидан азоб чекиш каби сифатлари борлиги учун ҳам инсондир.

    Худонинг берган куни бундан аввалги йиллари шу кунда қилган ишларимизни эслаб ўтаман. Айниқса, “Бирлик” тузилган 1988 йил, у оёққа туриб ўзбек миллатининг миллат эканлигини ўзида акс эттиролган 1989 йилдаги ғалабаларимиздан мағрурланаман, 1989 йил сентябрь-октябрь ойларида ичимиздан чиққан хоин шоир-ёзувчилар Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Зоҳир Аълам, Усмон Азим, Дилором Исоқ ва бошқа хоинларнинг қилмишларини эслаб изтироб чекаман.

    Ҳозир ўзларига ёлғондакам ғалабалар тўқиётган, хоинликларини бекитишга, қоғоз ҳар нарсага чидайди, дея тарихни ҳам сохталаштиришга интилаётганлар кўп. Мен ҳам ўшалар қаторига қўшилиб қолмаслик учун принципиал воқеаларни фақат видеофильмларга олинган ёки ўша пайтдаёқ қоғозга туширилган ҳужжатларга асосланиб сўзламоқчиман. 1-2 гувоҳсиз бўлган воқеаларни ҳам тилга оламан, аммо улар исботланган воқеаларнинг узвий бир қисмидир, халос.

  6. Абдураҳим Пўлат Says:

    1989 йил

    1989 йилнинг май ойи СССР халқ депутатлари қурултойининг очилиши олдидан 21 май куни Тошкент марказида иқтисодий талабларга урғу бериб ўтказиладиган митингга ва “Бирлик” халқ ҳаракатининг 28 майга режалаштирилган Таъсис қурултойига тайёрланиш руҳи билан ўтди. Ўша кунлари Фарғонадан ташвишли сигналлар келабошлади. Месхет турклари ва маҳаллий аҳоли ўртасида жанжал чиққани, бу нарса қонли воқеаларга айланиши мумкинлигини гапиришарди. Шундай бўлди ҳам.

    Ўтган йили Истанбулда бўлганимда бир одам билан учрашиш учун қайсидир меҳмонхонага келдим ва шу ерда Месхет туркларининг катта конференцияси бўлаётганини тасодифан билиб қолиб, у ерга кирдим. Ўзимни ҳеч кимга танитишга улгурмасимдан, конференция Месхет туркларининг тарихини ёритувчи ҳужжатли фильм билан бошланди. У ерда Фарғонадаги қонли воқеалар ҳам ёритилган ва улар Абдураҳим Пўлатов раҳбарлигидаги “Бирлик” тарафидан уюштирлгани айтилган экан. Кейин сўз олиб, уларнинг хатосини яна бир марта тушунтирдим. Миллий, туркчилик, турончилик ғоялари билан ўртага чиққан бирликчилар ўз милатдошларига қарши чиқишлари мумкин эмаслигини англатдим. Сиз ўзингизга дўст ахтариш ўрнига душман яратмоқчимисиз, қани мантиқ, дея уларга танбеҳ бердим ҳатто. Менимча, кўпчилик мени тўғри тушунди.

    1990 йилнинг шу кунлари ҳам муҳим воқелар билан тўла эди. “Бирлик” Ислом Каримовнинг топшириғи билан ишлаётган, юқорида номи тилга олинган шоир-ёзувчилар томонидан парчаланган бўлса ҳам, қайтадан оёққа турабошаган кунлар эди ўшанда.

    Табиий, бизнинг фаолиятимизни ёритувчи видеофильмларда у хоинларни кўрмайсиз. Чунки, улар бош хоин – 53-54 лақабли Салой Мадаминнинг “митинг қилиш кўча чангитиш” деган сўзларига амал қилиб, энди бизнинг фаолиятимиздан четта туришар, миллатнинг тақдири ҳал бўлаётган воқеаларда иштирок этишмас эди. Улар салқин уйларида ўтириб Салай Мадаминга ўша кунлари берилган 53-54 рақамли қўшалоқ квартиралар ўзларига ҳам берилишини кутиб ўтиришарди. Уларни тушуниш мумкин, уларнинг ҳам Салой каби квартирага муҳтож ака-укалари, бола-чақалари бор эди. Ўша квартираларда ялло қилиб ҳаёт кечираётган Салойнинг укалари Муҳаммад ва Мақсуд Бекжонларнинг бошига ҳали нима кунлар тушишини уйлашмасди. Каримов 1-2 йилдан кейин бу квартираларни олиб қўйиб, ака-укаларни торроқ ҳужраларга тиқиб қўйиши уларнингҳаёлига ҳам келмасди.

    Биз нима қилардик? Биз коммунистик режим билан очиқчасига курашардик. Мана мисоллар.

  7. Абдураҳим Пўлат Says:

    1990 йил

    1989 йилнинг охири ва 1990 йилнинг бошларида Совет армиясида хизмат қилаётган ўзбек аскарларини ўлдириб кетиш ҳоллар кўпайди. “Бирлик” халқ ҳаракати “Ўзбек йигитлари Ўзбекистон ҳудудида аскарлик хизматини ўтишсин” деган талаб билан чиқди. 26 апрелда бўладиган Ҳайит арафасида бир ўзбек йигитининг жасади Тошкентдаги Пахтакор стадиони орқасидаги маҳаллага келгани маълум бўлди. “Бирлик” фаоллари у йигитнинг қариндошлари билан иш олиб бордилар ва Ҳайит намози ҳамда жанозадан кейин тобутни аввал Марказком биноси олдига олиб бориш ва ўша ерга Ислом Каримовни чақиртириб, талабаларни ўртага қўйишга кўндирдилар. Бу воқеалар жасур “Бирлик” фаоли, машҳур кинорежиссер Абдулазиз Маҳмудов томонидан кинотасмаларга туширилган.

    Ўша куннинг воқеларини сўз билан англатишга кучим етмайди. Абдулазиз Маҳмудовнинг “Бирлик”нинг бўлинишини акс эттирувчи “Можаро” фильми каби 1990 йил 26 апрель куни воқеаларини кўрсатувчи “Ой бориб омон кел” деб номланган ҳужжатли киноси ҳам ахир бир кун ўзбек халқига етказилади. Ана ўшанда бизнинг мардларча курашимиз ва хоин шоир-ёзувчиларнинг асл башарасини ҳамма кўради. “Бирлик”га душманлиги билан танилган сайтлару “Озодлик” ва ББС радиосининг ўзбекча программаларида тарихни бузиб, ўзларини оқлаш билаг шуғулланаётган сотқинларнинг ва уларга ёрдамчилик қилаётган кимсаларнинг башарасига ўзбек халқ тупуради.

    Хуллас, ўша 26 апрель куни ўлган аскарнинг тобутини Камолон қабристонига олиб боришдан аввал Марказком биносига қараб йўл олдик. Ўзбекистон 40 йиллиги проспектига (ҳозир Шароф Рашидов проспекти, шекилли) чиққанимизда кўрдикки, проспект Анхор кўпригига етмасдан икки қатор юк машиналари билан тўсилган, ҳамма ёқ миршаблар билан тўла. Сувдек оқиб келаётган одамлар тобут билан биргаликда тўхтамасдан биринчи қатор машиналарнинг устидан ўтиб кетишганини кўрсангиз ваҳимага тушасиз. Ҳа, ҳақиқатдан, халқ – дарё, халқ – тўлқин, халқ – куч эканлигини кўрасиз.

    Аммо, ўша кунги кучимиз иккинчи қатордаги машиналар ва унинг олдида билагини билагига ўраб олган бир неча қатор миршаблар халқасини ёриб ўтишга етмади. Мен ўшанда: “Бугунги кучимиз шу ергача экан, энди мозорга кетайлик” деб қисқа нутқ сўзладим ва Камалон қабристонига қараб йўл олдик. Бутун йўлда транспорт ҳаракати тўхтатилган, бу проспектга чиқадиган ҳамма кўчалар миршаблар томонида тўсилган эди. Кўча четида одамлар нима бўлаётгани тушунмасдан ҳайрон бўлиб қараб туришарди.

    Май ойининг бошларида яна бир аскарнинг тобути Тошкент аэропортига келганида, ўлган йигитнинг қариндошлари бир неча соат олдин бирликчиларга хабар беришибди. Шаҳарлик фаолларимиз менга телефонда бу хусусда маълумот бериб, ўзлари дарҳол аэропортга кетишди. Тобутни Марказком биноси олдга олиб келишни маслаҳатлашдик. Тезда Марказком биноси олдига жўнадим, аммо воқеалар мендан ҳам тез ривожланибди. Тобут Марказком биноси, айни замонда, президент қароргоҳи олдига олиб келиниб, бинонинг асосий кириш эшиги олдига қўйилибди ва президент Каримовнинг пастга тушиши талаб қилинибди. Ҳозир унча-мунча одам ишонмаса керак, аммо, ўшанда Ислом Карим пастга тушишга мажбур бўлган. Одамларни тезроқ бу ердан жўнатиш учун у тобутни олиб кетишга махсус машина беришни буюрибди ва ҳамма талабларни бажаришга ваъда берибди. Ўзбеклар Ўзбекистонда хизмат қилишини Москвадан талаб қиламан, дебди.

    Табиий, Каримиов ўз ваъдаларини бажармади. Аммо, эртасигаёқ бу бинонинг атрофини темир панжаралар билан ўрашга бошлашди.

    Яна бир неча кундан кейин, Ислом Каримов мен ишлайдиган “Кибернетика” Бирлашмасининг директори, академик Восил Қобуловни чақириб, “Наҳотки шу Пўлатовга кучингиз етмайди”, деб танбеҳ бермоқчи бўлибди. Васил аканинг шахсан менга айтишича, у киши шундай жавоб берибди: “Ҳа, кучим етмайди. Қани ўзингиз бир нима қилиб кўрингча унга”, дебди.

    Мен Восил аканинг баъзи иш услубларини хато ҳисоблаганман, бу ҳақда йиғилишларда, Илмий кенгашимизда очиқ гапирганман, аммо, у киши мард инсонлигини тан оламан. Мен туфайли Кибернатика институти ва бирлашмасининг йўқ қилиб юборилиши, тўғрироғи, катта қисқартиришлардан сўнгра Математика институтига қўшиб юборилиши адолатсизликдир. Қолаверса, бундан кейин ҳам илмий-техника прогресини белгилайдиган йўналишлардан бирини бу ҳолга тушириш жиноятдир.

    Аскарнинг тобути билан ўтказилган намойишдан кейин мени ва “Бирлик”нинг адвокати Миролим Одиловни, намойиш ташкилотчилари сифатида суд қилишди ва ҳар биримизга 500 сўмдан жарима солишди. Бир неча кундан кейин бир ерда тасодифан учрашиб қолганимиз бир ўзбек йигити “Уйимда бори шу экан, бўлса ҳаммасини берардим. Сизлар қилган намойиш ҳақида кимлардандир эшитгандим. Умиримда биринчи марта ўзбеклигимдан фахрландим” дея қаршилигимизга қарамасдан 500 сўм пул бериб кетганини аввал ҳам хотираларимдан бирида ёзган эди.

    Исмини ҳам айтишни истамаган ўша ўзбек йигити каби тарафдораларимиз борлиги билан кучли эдик, миллат эдик. Аммо, минг афсуски, ҳали ўзбеклар ичида биз ва ўша йигит кабилардан ташқари Салой Мадамин ва Дадахон Ҳасан каби хоин 53-54-чилар бор. Ўша кунларда орқасида Каримов турган бу хоинлар ғалаба қилишди. Бизни мағлубиятга учратишди, коммунистик режимдан совғалар олишди. Каримов уларни ишлатиб бўлиб, мен аввалдан башорат қилгандек, улоқтириб юборгани, сотқинлар дод-вой қилиб юриш ҳолига туширилгани, уларни оқлай олмайди.

    * * *

    Миллат сотқинлардан қутилишни ўрганмагунча қулликдан чиқолмайди. Чунки, буюк Жавахарлал Неру айтгандек: “Сотқинлик бор ерда қуллик бор”.

  8. тимро Says:

    мусиқачи дадахон ҳасанга
    Мусиқа воситасида даъват қилиш кимнинг шариати?
    Саъд Муқбил Аназий

    Қўшиқчиларни мақташ, уларни юлдузларга тенглаштириш ва ёшларга етакчи қилиб кўрсатиш, радио-телевидения ҳамда газета ва журналлардаги одатий ҳол бўлиб қолди. Кўпчилигимиз бунга кўникиб ҳам кетдик. Бу ҳолат изоҳсиз, беэътибор, унга жиддий ёндошилмаган ҳолда қолмоқда. Гўёки бу ишнинг Исломий даъватга алоқаси йўқ. Ахборот воситалари эса бу ишни шу даражага етказишдики, айримлар мусиқани даъват қилишнинг бир йўли деб қарайдиган бўлдилар. Бугунги воқеълик бунга ёрқин далилдир. Баъзи кишиларнинг даъволарига кўра дин ёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақидаги сўзларга мусиқанинг жўр бўлиши ўзига хос фойдага эга, тингловчи эътиборини тортади, энг муҳими у бемани, бузуқ қўшиқлар ўрнини босади ҳамда мусулмон бўлмаганларни Исломга яқинлаштиради. Модомики одамлар буни хоҳлашар экан, шу билан уларни даъват қилиш ва бундан мутлақ воз кечвормаслик кераклигини таъкидлайдилар.

    Айтилаётган бу оқловлар ва хатоларга жавоб беришдан аввал, мақсадини қуйидаги сўзлар билан таърифлаган бир кишига ишора қилмоқчиман: «Маънавият жуда кўпчиликда йўқолган, санъат оламига ҳам моддийлик ғолиб келган.» У мусиқа орқали ижобий даъватни тақдим қилмоқчи ва яхши қадриятларни ёймоқчи бўлди. Биз айтамиз: Қанча-қанча яхшилик истовчилар борки яхшиликка эришолмайдилар. Модомики кишининг саъй-харакати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига мувофиқлашмас экан, унинг яхши нияти унга фойда бермайди. Ўтган барча салаф уламолари, сўз, амал ва эътиқодда ихлоснинг бўлиши ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ бўлиши амалларнинг қабул бўлиш шартларидир деб айтганлар. Бу хусусдаги ботиний-ички ўлчов, «Амаллар ниятларга қараб бўлади…» ҳадиси бўлса, зоҳирий-ташқи ўлчов «Ким бизнинг ишимиздан бўлмаган ишни қилса у номақбулдир» ҳадисидир. Ҳофиз Ҳакамий айтган: «Амалнинг қабул бўлиш шартлари, суннатга мувофиқлик ва холис ният».

    Аллоҳ таолонинг йўлига даъват қилиш Аллоҳга тоат-ибодат ва Унга яқин қиладиган амалларнинг улуғларидан. Шунинг учун ҳаром услубни унинг бераётган самараси оқлай олмайди. Биз самарадан масъул эмасмиз. Мана қаранг, пайғамбарлардан Қиёмат майдонига бирон умматсиз ёлғиз ўзи келадиганлари ҳам бўлади. Улар пайғамбар бўлишларига қарамай даъватлари самара бермаган, шундай бўлсада улар ноумид бўлмаганлар, Аллоҳ қайтарган йўлларни қўллаб кўрайчи, демаганлар. Қани айтингчи, мусиқа шаръан қайтарилган бўлса, биз қандай қилиб қайтарилган иш билан ибодат қиламиз?! Мусиқа асбоблари жўр бўлган қўшиқлар ҳаром эканига уламолар иттифоқ қилишган. Уламолар иттифоқини Ибн Жавзий, Ибн Салоҳ, Қуртубий, Ибн Таймия, Ибнул Қоййим, Ибн Боз, Усаймин, Албоний ва булардан бошқа кўплаб уламолар айтишган. Мусиқа асбоби жўр бўлган қўшиқнинг маъноси дуруст бўладими, бузуқ бўладими фарқи йўқ, ҳаром хисобланади. Бунинг иллати қоим бўлиб, у ҳам бўлса мусиқа асбобининг жўр бўлишидир.

    Шайхул Ислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳга савол берилди: «Маст қилувчи ичимлик ичиш, ўғирлик, қароқчилик, одам ўлдириш каби гуноҳи кабиралар қиладиган бир гуруҳ бор, бу гуруҳни суннатга маҳкам турувчи солиҳ олимлардан бири ана шу ишларидан қайтаришни мақсад қилди. Ўйлаб-ўйлаб, охири шилдироқсиз доира билан, фаҳш cўзлардан ва ўйинчи қиздан холи бўлган мубоҳ шеърларни қўшиқ қилиб айтувчи ҳофизлар хозирланган даврага уларни йиғди. Натижада гуруҳ аъзоларидан бир нечталари тавба қилди. Намоз ўқимай, закот бермай, ўғирлик қилиб юрганлар, ҳаттоки шубҳалардан тақво қиладиган, фарзларни адо этадиган, ҳаром ишлардан сақланадиган бўлди. Демак манфаат ҳосил бўлгани, қолаверса бу гуруҳни бундан бошқа йўл билан даъват қилиш имкони бўлмаганидан, ушбу олимнинг тутган йўли тўғрими? Шайхул Ислом роҳимаҳуллоҳнинг жавоблари қаттиқ бўлди.

    Қаранг, раббоний уламолар куллий масалалар нури остида, жузъий масъалаларни қандай муолажа қилганлар, шариатнинг фарълари билан усул-асослари орасини қандай боғлаганлар! Жавоб буюк асос; Китобу суннатга маҳкам туришга боғланди. Жавобни қуйидаги нуқталарда жамлашимиз мумкин:

    1) Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни барча динларга ғолиб-устун қилиш учун ҳидоят ва ҳақ дин билан юборди. Аллоҳнинг Ўзи ушбу ваъдасининг рўёбга чиқишига етарли гувоҳдир. Бундан ташқари Аллоҳ Ўз динини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва умматларига комил қилиб берди. Аллоҳ таоло деди: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).

    2) Аллоҳ таоло бандаларини дин ишларидан биронтасида тортишиб қолсалар, Аллоҳ ва Унинг Расулига мурожаат қилишга буюрган: «Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир.» (Нисо: 59)

    3) Маълумки Аллоҳ таоло адашганларни ҳидоят қиладиган, тўғри йўлни йўқотганларни йўллаб қўядиган ва осийларнинг тавбаларини қабул этадиган нарса пайғамбарига туширган Қуръон ва суннатдадир. Агар бу ишларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган Қуръон ва суннат кифоя қилмаса, Аллоҳ таолонинг дини тўлдирилишга эҳтиёжли ноқис бўлади.

    4) Фойда ва зарарни ўз ичига олган амалнинг фойдаси зараридан кўпроқ бўлса, қилиш жоиз бўлади, зеро шариат соҳиби Ҳаким ва Алим Зотдир. Агар унинг зарари фойдасидан кўп ёки иккиси тенг бўлса, жоиз бўлмайди. Бунга мисол: маст қилувчи ичимлик ва қимордир. Бу иккисида маълум бир манфаъатлар бор, лекин зарари фойдасидан кўпроқлиги учун Аллоҳ таоло бу иккисини ҳаром қилди.

    5) Одамлар: «Аллоҳга яқин қилади» деб ўйлаган ва лекин Аллоҳ ва Расули буюрмаган амалларнинг зарари фойдасидан кўпроқ бўлиши аниқ. Негаки бундай амалларнинг фойдаси зараридан кўра кўпроқ бўлганда, шариат буни беэътибор қўймаган бўлар эди.

    6) Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборган шариатда осийлар тавба қилишларига сабаб бўладиган услублар йўқ, деб айтиш жоиз эмас. Чунки мутавотир хабарлар билан шу нарса аниқ ва маълумки, юқорида зикри ўтган гуруҳдан кўра ашаддий одамлар кофирлик, фосиқлик ва осийликдан тавба қилишган. Аввалда иймон келтирган муҳожир ва ансорлар ҳамда уларга яхшиликда эргашган тобеинлар ­­­– Муҳаммад умматидан Аллоҳнинг энг муттақий дўстлари – ҳам Аллоҳ таолога шаръий йўллар билан тавба қилишган, бидъат йўллар билан эмас.

    Демак хулоса шуки, Аллоҳ таоло йўлига­ даъват қилишда ёки одамларга яхшиликни яхши кўрсатиш ва ёмонликни ёмон кўрсатишда, мусиқа ва бундан бошқа ҳаром воситалардан фойдаланиш қуйидаги икки сабабга кўра жоиз эмас:

    1) Қўшиқнинг сўзлари яхши бўладими ёки ёмонми мусиқанинг асли ҳаромдир.

    2) Мусиқани даъватда ишлатиш, Аллоҳга Ўзи буюрмаган йўл билан қурбат ҳосил қилишдир. Валлоҳу аълам.

    Ислом Нури таржимаси

  9. Бахром Хамроев Says:

    Бродарлар дейишга яраша иш заррача килмаяпсанлар.Узбек булиб , узбек булолмадинглар , Мусулмон булиб Мусулмон булмай аросатга колиб кетасанлар.Энди одам булишларинг кийинлигига купрок ишонч пайдо булди менга, Сиёсатни билмаганлар сиёсат киламан деса энг ёмони шу ери .Энди одам булмайсизлар правокаторлар.Оллох узи сизларни ислохот килсин биз буйнимиздан сокит килдик сизларни тугри йулга чакирдик сизлар Демократия дейсизлар демократия нима эканлигига узларинг тушунмайсизлар.

  10. Бахром Хамроевга Says:

    o’zbekdan ko’ra tuzukrok o’zbekligimiz, Siz musulmondan o’lsa o’ligi ortik iymonimiz, siz odamsifat maxluqdan ming bora sizyod odamshavandaligimiz bor. Siz siyosatchi emassiz, bo’lolmaysiz ham. Siyosatchida miya bo’lishi kerak. Sizning buyningizda xech kanday yuk yo’k edi. Fakat kalbingizni garazlik, ko’rolmaslik kurtday emirmokda. Mana sizning asl kimligingiz. Siz olloh olloh deg ollohdan ko’rkmasligingizni ham isbotlay olamiz. Ammo biz emas vakti kelganda o’sha oldingizdagilarning o’zlari basharangizni ochishadi. Inshaolloh.

  11. Rorvagen5b Says:

    Барча ўзбекларга ва дунёдаги барча ҳур фикрли, эрксевар инсонларга!
    Ўзбекистоннинг Андижон шаҳридаги қонли фожеани эслатгувчи мотамсаро сана – 13 май яқинлашиб қолди.

    Бундан уч йил аввал бу шаҳарда юзлаб, эхтимолки, минглаб озодлик, эркинлик ва Ўзбекистонда қонунлар устиворлигини талаб қилган тинч аҳоли ўлдирилган эди. Лекин, афсус…Андижон қирғинида қанча одам қурбон бўлганлигини бугун дунё аҳли билмайди, қирғин ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон расмийлари томонидан қаттиқ сир тутилаяпти. Энди бутун умид ўсиб келаётган ёш авлоддан: агар улар Ўзбекистонда адолат ўрната олсалар, Андижон қирғини ҳақидаги бор ҳақиқат ошкор бўлади.

    Ўзбекистондаги авторитар-сиёсий тузумга қарши кураш, ушбу Ўрта Осиё республикасининг илк мустақиллик кунларидан бошланган ва бугунгача давом этиб келаяпти. 1991 йилнинг 31 августида, ўша пайтдаги ва ҳозирги президент Ислом Каримов Ўзбекистоннинг келажаги буюклиги ҳақида башорат қилганди. Бироқ, мана орадан 17 йил ўтса ҳамки мамлакат Буюк келажакка етиб келмади ва ҳозирги раҳбарият бор экан, келмаса ҳам керак.

    Демократияга асосланган тузумга эга мамлакат фуқаролари эркин нафас олиб яшаётган 21 асрда, Ўзбекистонликлар Россия ва Қозоғистон каби мамлакатларда қул каби ишлатилаяпти, сиёсий мухолифат эса қувғинда кун кечиришга мажбур бўлиб қолмоқда. Ожиз ва ҳимоясиз ўзбек халқи, демократия ва эркинликнинг душмани бўлган Ўзбекистон ҳукумати билан юзма-юз, ёлғиз қолди.

    Ўзбекистондаги куч ва салоҳиятга эга идоралар, мамлакат фуқароларини террорчилик ва экстремизмга алоқадорликда айблаб, уларга диний-фундаментал ва айирмачилик руҳидаги ташкилотларни тузганликда айбномалар қўйиб, кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларга дучор қилишлари оддий ҳолга айланди. Андижонда тинч намойишчиларни ўққа тутилиши, Каримовнинг юзидаги ниқобни олиб ташлади ва унинг ноинсоний қиёфасини дунёга кўрсатди.

    Тўғри, бугун дунёнинг кўплаб сиёсатчи ва таҳлилчилари, ривожланган давлатларнинг раҳбарлари Андижон фожеаси ҳақида гапиришмоқда. Бироқ, уларнинг овозлари тоборо пасайиб бормоқда ва Пекиндаги Тяньаньмин майдонидаги талабалар қирғини ва 1992 йил 16 январдаги Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасидаги қонли воқеаларни унутган каби, улар бир ўзбек шаҳридаги қирғинни ҳам унутишга тайёрлар.

    Уч йиллиги санасига қадам қўяётган Андижон воқеаси, Ўзбекистон фуқароларига, «Андижондаги таррористик хуруж» Ислом Каримов ва унинг махсус хизматлари ўйлаб топган чўпчак эканлигини гуёки айтиб турибди. Бу қиргин, Каримов тузумининг раҳмсизлиги билан бир қаторда, Россия, Хитой, Қозоғистон раҳбарларининг иккиюзлама сиёсатчи эканликларини кўрсатди. Ҳаттоки ғабдаги қатор тараққий этган мамлакатларнинг раҳбарлари, гуёки Андижонда ҳеч нарса содир бўлмагандек, Каримовдек бир жаллодни қўллаш билан оворалар.

    АҚШ Конгрессининг, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга нисбатан, Халқаро жиноий судда, Андижон қирғини муносабати билан жиноий иш очиш резолюцияси лойиҳаси ҳам бутунлай унутилди. Европа Иттифоқи томонидан эълон қилинган санкцияларнинг тақдирини ҳам мана шундай якун кутаётган бўлиши мумкин.

    Андижон воқеалари ортидан, Ўзбекистонда айбсиз фуқароларни оммавий қамоққа олиш бошланди. Улар орасида инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, мустақил журналистлар ва Каримов тузумига қарши бўлган мухолифатчилар бор эди.

    Ғарбнинг Каримовга нисбатан бўлган юмшоқ сиёсати, уни янги жиноятга етаклади – 2008 йил арафасида Каримов ҳукумати Бухорода, мухолифатчи – шоир Юсуф Жуманинг уйига, кўп сонли куч ишлатар ташкилотлар иштирокида қуролли босқин уюштирди. Орадан 13 кун ўтгач, Ислом Каримов ноқонуний равишда яна президентлик лавозимида қолди. Ғарб, Ўзбекистон ҳукуматининг бу антиконституцион жиноятини ҳам кўриб кўрмасликка олди. Ахир, Юсуф Жума оиласининг бор йўқ айби, 5 декабрдан бошлаб, республика конституциясининг Ислом Каримов томонидан қўпол бузилаётганлигига қарши оилавий пикетга чиққани эмасмиди?

    Қизиғи шундаки, Ўзбекистоннинг ноқонуний ҳукмдори учун Европа Иттифоқи ва бошқа қатор мамлакатлар, олий даражада, ҳурмат билан қабул маросимлари уюштиришмоқда. Диктаторнинг яқинда бўлиб ўтган НАТО анжуманида иштироки, Ўзбекистондаги минглаб одамларнинг ўлими, Ғарбнинг геосиёсий устунлик ва энергетика заҳираларига бўлган қизиқишлари олдида бир чақалик баҳога эга эмаслигини кўрсатди.

    Нима учун биз, Россияни, Хитойни, Саудия Арабистони, Куба ва Зимбабвени эмас, Ғарбни танқид қилаяпмиз? Руслар бу ҳақда оддий қилиб, «Улардан нима ҳам олардинг?» деб айтишади. Чунки, санаб ўтилган мамлакатлардаги ҳукуматлар озодлик, демократия, инсон ҳуқуқлари тушунчаларини, худди Ўзбекистон ҳукмдори каби оддий сафсата деб ўйлайдилар.
    Бугун, бутунжаҳон ҳамжамиятига, ривожланган мамлакатларнинг раҳбарларига мурожаат қилар эканмиз, уларга оддий ҳақиқатни эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон фуқаролари ҳам, Сизларнинг фуқароларингиз каби эркин жамиятда яшашни хоҳлайдилар.

    Андижонда тинч аҳолининг Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўққа тутилганлигининг уч йиллиги олдидан, биз Сизларга қарата: Андижонда қони тўкилганларни унутманг, кимлар ўлдирилганини, Ўзбекистон қамоқхоналарида йиллаб азобланиб ўлимга дучор қилинаётган минглаб маҳбусларни ёдда тутинг, деб айтамиз.

    Кўп азоб тортган республика аҳолисининг кейинги тақдири, унинг озодлиги ва фаровонлиги бугун сизнинг қўлингизда. Фақат демократик ўзгаришларгина Ўзбекистонни ташки дунёдан бутунлай ажралиб қолишидан ва парчаланишидан сақлаб қолади.

    Ёдгор Обид, шоир, Австрия.
    jodgor.obid@gmx.at +43316822691

    Лутфи Йўлдашева, “Бирлик” партияси фаоли, Швеция.
    Fridhemsvägen 12D, Kramfors. lutfinico@rambler.ru

    Толиб Ёқубов,
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси,
    46, rue Eugéne Delacroix, Angers , 49000, France
    tel. 0253916222 E-mail; hrsu_tolib@rambler.ru

    Насрулло Саййид,
    мухолифат фаоли,
    Канада, Эдмонтон,
    +17804280635

    Исмоил Дадажонов,
    “Бирлик” халқ ҳаракати партияси раиси ўринбосари,
    Bigarrågräden 30, 253 75 Helsingborg,Sweden
    tel; +4642229736 email; uzbek55@mail.ru

    Холдор Вулқон,
    шоир, Канада, Торонто,

    Муқимжон Маҳмудов,
    адабиётшунос, Швеция, Оребро.

    Ғафур Юлдашев,
    мустақил журналист, Канада,
    Toronto, Gateway BLVD 200#708,M3C 1B5,
    gafur1@rambler.ru =001-416-423-3029

    Ҳазратқул Худойберди,
    мухолифат фаоли,
    Ўзбекистонда демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича
    Доими Комиссия спикери,
    Швеция.

    Тўлқин Қораев,
    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли,
    Rörvägen 1C , 833 61 Timrå , Sweden.
    Tel: 076 1040905
    tulkin.karaev@comhem.se

    Муҳиддин Қурбонов,
    Ҳалқаро ҳуқуқ ҳимоячилари жамияти раиси,
    Hemgårdsvägen 15 С, 71234 Hällefors. Sweden
    tel: +46737634977, e-mail: himoyachi@yahoo.com

    Баҳодир Чориев,
    «Бирдамлик» ҳаракати раиси,
    1813 Peach St., Sant Peters, MO 63376, USA.
    birdamlikharakati@yahoo.com, birdamlikharakati@gmail.com,
    phone +13146002889; fax +16364478012

    Юсуф Расул,
    мустақил журналист, http://www.yangidunyo.com интернет нашри муҳаррири,
    “Уйғон Ўзбекистон” Демократик ёшлар ҳаракати фаоли,
    Rörvägen 5 B, Timrå, Sverige,
    yusufr71@yahoo.se +46 1040906

    Дўстназар Худойназар
    Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси, Оврупа Бўлими координатори
    Stenbygränd 3,3tr 16370 Spånga.
    tel. 0739355495, dost.nazar@yahoo.com

    Aваз Фаёзов,
    “Бирдамлик” ҳаракати Европа бўлими раҳбари,
    Sväyavagatan 35.33150 Vernamo. Sweden
    tel +46762177672. e-mail: avazuz63@yahoo.com

    Воҳид Умаров,
    “Европа ўзбеклари кенгаши” раиси,
    Skvadronsbaken75,1tr. 174 56 Sundbyberg, Stockholm.
    Email; vumarov@yahoo.com
    Аҳмаджон Ҳайдаров,
    “Бирдамлик” ҳаракати Россия бўлими раҳбари.

    Исоқжан Зокиров,
    “Бирдамлик” ҳаракати Украина бўлими раҳбари,
    Украина, Автономная республика Крым,город Бахчисарой.
    tel; +38. 093.157.09.07, e-mail;isoqjon-zokirov@rambler.ru

    Рафиқжон Ғаниев,
    «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли,
    тел:+46762027415 uzbek.54@mail.ru
    Cronstrands väg 57 Kalmar 394 71. Shvedsiya

    Набибулла Нарбўтаев,
    «БИРЛИК» партияси фаоли,
    Gotlandsresan 174, 757 54 Uppsala. Sveden.
    E-mail: nabi1956@mail.ru tel: 0737852124.

    Абдужалил Бойматов,
    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти котибияти аъзоси,
    15 Sundale,Meadow,Tallaght,Dublin24.
    Tel.0870614883, b_abdujalil@yahoo.com

    Улуғбек Ҳайдаров,
    мустақил журналист, “Уйғон Ўзбекистон” демократик ёшлар ҳаракати фаоли,
    Канада. editormail43@gmail.com

    Зокиржон Ибрагимов,
    мустақил журналист, Швеция, Стокҳолм.
    jongold40@gmail.com

    Евгений Дяконов,
    мустақил журналист,
    http://uzbek-people.narod.ru лойиҳаси муаллифи ва муҳаррири,
    (+47) 930-933-54

    Бахтиёр Тўйчиев,
    мухолифат фаоли, Халқаро инсон ҳуқуқлари жамияти Украина бўлими
    раҳбари ўринбосари,
    Константинович кўчаси, 27 уй,114 хона.
    Винница

    Нуриддин Низамуддинов,
    “Уйғон Ўзбекистон” Демократик ёшлар ҳаракати фаоли,
    Privaslaan 72, 6904LJ Zevenaar, Nederlandiya
    nuridin23@hotmail.com +31644915420

    Олим Қорабаев,
    «Бирдамлик» ҳаракати европа бўлими раҳбари ўринбосари,
    Sandstensvägen 52, tr2, 13651 Haninge: tel:0735462867.0842052979

    http://www.yangidunyo.com

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

%d bloggers like this: