Украинадаги ЭРК партияси бўлими тарқатиб юборилди

Мен олдин ҳам, асоси йўқ бирор ҳаpакати сезилмайдиган партиялар аста секин ўз ишини тўхтатиб боравериши ҳақида кўп гапирганман. Якинда Украинада ”ЭРK” партияси булимининг фаолияти умуман тўхтаб қолгани ва тарқатиб юборилгани шу гапларимнинг исботи булди. Партия ичидаги айрим сохтакорликлар, бунинг асосий сабаби деб ўйлайман.

Мен партиянинг Украина бўлими раҳбари бўлиб юрганимда партия ишлари бинойдек кетаётганди. Лекин ўртага айрим узоқни кўра олмайдиган кишилар тушиб ва менинг Исломда эмас, Христиан динида эканлигимни пеша қилиб каминани партиядан четлатишди. Ваҳоланки менинг христиан динида эканлигимни жаноб Муҳаммад Солиҳ ва бошқалар ҳам билишарди.

Мендан кейин эса партияга ўзини ким котиб этиб сайлаганини ҳам билмайдиган одам сайланган эди.

Мен бир нарсани анчадан буён ўйлаб юрибман.
Мана қаранг, ҳар бир партия уз олдига, ҳукумат тепасига келиш, парламент ва президентлик сайловларида қатнашиш каби максадларни куяди. Лекин мамлакатдан ташқарида туриб бирор сайловларда қатнаша олмаган ва ўзича мардикор ва меҳнат муҳожирлари ҳисобига (уларни ичида бирорта ҳам сиёсатни тушунадиган одам йўқ ҳисоби) аъзоларини кўпайтираётган ”ЭРК” партиясининг фаолиятсиз фаолияти кимга кераги бор?

Мен уларга карата, «Ташқарида туриб мамлакат ичкарисидаги сиёсий муҳитга қандай таъсир қила оласизлар жаноблар, агарки бу мамлакат ҳар томонлама маҳкамлаб ташланган бўлса», дегим келади.

Бахтиёр Ҳасан, Украина.
21/04
Isyonkor.

2 Responses to “Украинадаги ЭРК партияси бўлими тарқатиб юборилди”

  1. Anonymous Says:

    узоқни кўра олмайдиган кишилар тушиб ва менинг Исломда эмас, Христиан динида эканлигимни пеша қилиб каминани партиядан четлатишди.

    Nima Uzbekmisiz? Diningizni nega uzgartirasiz? Sizga qanday ishonib buladi

  2. Бахтиёржон Хасан Says:

    унад кимга ишонасан

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: