“Уйғон Ўзбекистон” ёшларидан ақлли иш чиқармикан?

Бўладиган бузоқ нимасидан маълум бўлишини донo халқимиз ўз мақолларининг бирида чиройли қилиб ифодалаб қўйган. Ҳаёт бу мақолдаги ҳақиқатни ҳар доим исботлаб келмоқда. Ўзбек миллати эгилган қаддини тиклаш учун ўтказишга бошлаган муҳташам митингларини “кўча чангитиш” дея баҳолаб, Ислом Каримовнинг ёрдамида сиёсий саҳнага чиққан 53-54-чилар ўша мақолда айтилган нарсадек қуриб битганлари шундай исботлардан биридир, холос.

Ўзбек мухолифати ўтган йили ўта оғир шароитда президент сайловларига тайёрланиш билан овора экан, чет элдаги бир гуруҳ ёшлар уюшиш учун ҳаракат бошлаганлари ҳақида сайтларда гап-сўзлар тарқатдилар. Мантиққа кўра, ўша кунларда уларнинг биринчи қиладиган ишлари – мухолифатга сайлов кампанияси давомида ёрдамчи бўлишларини эълон қилиш эди. Шундай қилинса, бўладиган бузоқ қанақа эканлиги дарҳол маълум бўларди.

Амма бу ёшлар “сайлов тугагунча биз ҳеч нарса қилмаймиз, сайловдан кейин сиз билан шуғулланамиз” дея демократик мухолифатнинг лидерига таҳдид қилишдан иш бошладилар. Мухолифатга далда бериш ўрнига, унга таҳдид қилишдан иш бошлаган бу ёшлар амалда мухолифатга қарши, демак, мавжуд ҳокимиятнинг фойдасига иш қилаётганларини Абдураҳим Пўлат аввал “ақлсизлик”, кейинроқ “аҳмоқлик” деб баҳолагани ҳам сайтлардаги хабарлардан маълум. Шу билан “Уйғон Ўзбекистон” ташкилотининг келажаги, ўша ўзбек мақолидан ҳам келиб чиқиб, жуда тўғри башорат қилинди.

Ҳамма Абдураҳим Пўлатнинг баҳосига қўшилди, дейиш тўғри бўлмасди. Қўшилмаганлар бор эди ва улар янги ташкилотнинг янги қадамини кутишарди. Ва ниҳоят иккинчи қадам “Озодлик” радиосининг Ўзбекистон МХХси назорати остида эшиттиришлар олиб борадиган ўзбек хизмати орқали эълон қилинди. Маълум бўлишича, “Уйғон Ўзбекистон” шу йил 31 мартни Россияда ўлдирилган ўзбек мардикорларини хотирлаш куни сифатида нишонлаш ташаббуси билан чиқибди.

Бир қарашда жуда яхши ташаббус. Ҳар бир ўлдирилган одамни хотирлаш тирикларнинг бурчи. Аммо, биз – сал кам 25 миллион ўзбеклар – дунё миқёсида муҳим ўрни бор бўлган миллатмиз. Ўлганларни хотирлаш масаласини СИЁСИЙ МАЙДОНГА олиб чиқишдан олдин масалани ҳар томонлама ўйлашимиз керак эмасми? Албатта керак.

Биз математиканинг асосларнини яратган Ал Хоразмий авлодларимиз. Биз ҳозирги номи Америка бўлган қитъанинг борлигини, бу қитъа очилмасдан олдин назарий шаклда тахмин қилолган Ал Бирунийнинг авлодларимиз. Биз буюкларимизнинг байроқлари остида қиличлар ўйнатиб жангларга кирган ва тарихий Ипак йўлининг асосий қисмини назорат қилишга қурби етган халқмиз. Биз Москва остонасигача етиб келиб, шу “қишлоқни ҳам ишғол қилишга вақтимни сарф қилиб ўтираманми” деб орқага қайтиб кетган буюк Амир Темирнинг авлодларимиз. Биз улуғ бир миллатмиз.

Бу улуғ миллат очликдан Россияга мардикорликка келган ўзбекларимизни 4-5 та скинхед ўлдириб кетмоқда деб йиғи-сиғи қиладиган ва дунё бўйлаб мотам очишга чақиришгача етиб борадиган бечоралик даражасига тушдими?

Ўтган асрнинг 30-40-чи йилларида Европадаги бир қатор мамлакатларда давлат сиёсатига айланган фашизм қурбонлари бўлмиш МИЛЛИОНЛАБ яҳудийлар қандай хотираланаётганидан андоза олиб иш қилаётган бир ховуч ўзбек ёшлари қанчали кулгили кўринаётганларини ўйлаб кўришга ҳам фаросатлари етмадими?

Улар ўзбек халқини ёппасига мардикорларга айланишига сабачи бўлган бугунги ҳукумат билан курашувчилар сафига қўшилиш ўрнига, ўзбек мардикорларини қўйиб туринг, ўз халқини қонга ботираётган Путинга илтижо қилиш қандай мантиқсизлик эканини ҳам тушунмайдиларми?

“Ўзбекистон” сўзини ҳам булғаётган “Уйғон Ўзбекистон” ёшларининг учинчи ва тўртинчи қадамларини ҳам тахмин қилиш қийин эмас. Улар учинчи қадамларида дардини айтиш учун азага келган аёллар ўртасида кўпроқ доди-фарёд солувчилар мусобақасини ўтказадилар, тўртинчи қадамда эса, ичларида ҳозирча шим кийиб юрган йигитларга узун иштон кийдириб ва рўмол ўратиб, дод-фарёд қилувчилар қаторига қўшиладилар. Шармандалик!

Бобомиз Амир Темир булардан хабардор бўлиб қолса, Тошкентга келиб, шаҳар марказидаги ўзига ўрнатилан ҳайкалдаги отга ўтириб, баъзи ёшлари хунасага айланаётган бу мамлакатдан қочса ажаб эмас.

Аммо, ишониш керакки, бобомиз Амир Темир Ўзбекистоннинг ҳақиқий ёшлари билан руҳан бирга. Бу ёшлар – халқимизни Салой Мадамин, Дадхон Ҳасан ва улар каби хоинлар ёрдамида қулларга айлантирган диктаторлик режимига қарши Европадан туриб қуруқ сўз билан эмас, Ўзбекистон ичида туриб, демократик мухолифат сафларида амалий фаолият билан курашаётган ўзбек йигит-қизларидир.

Уларга кўра, Россиядаги миллионлаб ўзбек мардикорлари тезда ташкилотланишлари, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун сиёсий усуллар билан ўзлари курашишлари, керак бўлса, ўзларини бир тўда скиндхедлардан ҳимоя қиладиган тезкор жанговор гуруҳлар тузишлари шарт. Бу масалада ўзбек мухолифати уларни тўла қўллаб-қувватлайди ва керакли ҳар қандай ёрдамни беради.

Яна умид қилиш керакки, “Уйғон Ўзбекистон” деб бонг ураётган бир гуруҳ ёшлар (уларнинг сони бир қўлдаги бармоқ сонидан ошмаслиги маълум бўлса ҳам) ўзбек миллатини кулгига қўядиган бундай қадамлардан ўзларини тиядилар ва бугун мухолифатнинг асосий, тўғрисини айтса, ягона кучи бўлган “Бирлик” сафларига қўшилиб, миллатга ҳақиқий хизмат қилиш йўлига ўтадилар. Бошқа йўл йўқ.

23 Mar 2008 Harakat

5 Responses to ““Уйғон Ўзбекистон” ёшларидан ақлли иш чиқармикан?”

  1. Odil Says:

    Саодат Пулканованинг укаси МХХда ишлагани учун бутун авлодни айблаш тугримикан? Менга колса унинг узини хам айбламайман. Уни айблаш учун у уз хизмат вазифаси доирасида ишлагани етарли эмас. Ахир бу хам бир касбку. Кимдир шу касбни эгаллаш учун беш йил университетда укийди. Тушинишга ожизман, бу сохада ишлайдиганларнинг хаммаси халкини сотиш билан шугулланадими? Демак узбек йигитларининг асллари соткин эканда. Ёки Миллий Хафсизлик Хизматида ишлаганларнинг хаммасининг етти пушти соткин утган булиши керакми?
    ——————————-
    Buni yoshlarni lideri Dilsora saytida yozib kuygan

  2. Tallnasvagen 45 Says:

    Uygon O’zbekiston Yoshlar Demokratik Harakatiga yoki Dilsora Fozilovaga!!!

    Sizlar Rosiyada o’zbek mardikorlarining o’ldirilayotganiga qarshi Rosiya elchihonalari odida piketlar otkazIsh haqida chaqiriq bilan chiqibsizlar,bu bir qarashda hayirli ishday tuyiladi,lekin chuqurroq oylab korilsa bu hech qanaqa ijobiy natija bermaydigan popuistik chiqishdan boshqa narsa emas.Sizlar siyosiy kurashga otlanayotgan odamlarnig bunday fikr bilan chiqishlari engiltaklik emasmi.Aqlsizlikning ham chegarasi boladiku ahir.Rosiya katta davlat bolsa,har kuni minglab jinoyatlar sodir etiladi u erda.Ularning ichki muamolari tolib-toshib yotgan bolsa,qaerda nechta o’zbek yoki boshqa millat vakillarinig oldirilgani bilan kimning ishi bor deb oylaysiz.Nima sizlarning talablaringiz bilan Rosiya hukumati har bir o’zbek mardikorining oldiga 2-tadan soqchi qoyib ularni qoriqlab yuradimi yoki hamma jinoyatchilarni bir joyga toplab ularga-”Sizlar odam o’ldirishdan oldin albatta millati haqida so’ranglar agar o’zbek bolsa unga tegmanglar !”-deb tayinlab qoyadimi.Ozbek mardikorlari dunyoning hamma erlrida olmoqda,nima sizlar bu haqida bilmaysizlarmi.Son jihatidan Posiyada o’zbek mardikorlari ko’p bolganligi sababli olayotganlarning ko’pchiligi Rosiyaga togri keladi.Sizlar hozir Rosiya elchihonalari oldida piketlat o’tkazasizlar,keyinchalik bunday piketlarni Qozogiston,Janubiy Koreya.Arab mamlakatlari,Isroil,Evropa mamlakatlari,Amerika va boshqa davlat elchihanalari oldida ham o’tkaszIshga to’gri keladi,bu ishlar biror-bir natija beradimi.Milliyonlab o’zbeklarni mardikorlarga aylantirgan O’zbekiston Hukumai emasmi,bu muammoning asl ildizi Ozbekistonda ekamligini sizlar tushumaysizlarmi.Kurashadigan odam diktatorga qarshi kurashmaydimi.Hop sizlar boshqa davlat elchihonalari oldida piketlar o’tkazingizlr,ana o’shanda O’zbekiston elchihonasi hodimlari zImdan kelib sizlari kuzatadi va ustilaringizdan kulib sizlarga – “Yashasin ahmoqlar to’gri qilayapsizlar biz aybdor emas,ana ular ,boshqalar aybdor,O’zbekiston hukumati top-toza,shuday davom ettirngizlar agar yordam kerak bolsa biz ham sizlarni qo’llab turamiz,Yashasin ahmoq yoshlar harakati!!!!”-deb ustilaringizdan kulmaytdimi?Bizning tushunishimizcha sizlar hamma bilan,hamma narsa bilan kutashishlaringiz mumkin,lekin O’zbekistondagi diktatura bilan emas,chunki bu yol hafli,sizlar tanlagan yol esa hafsizdir,shunday ekan keyingi safar butun dunyo boyicha o’zbek fohishalaring haq-huquqini talab qilib piketlar tashkil qilingizlar va biz yoshlar albatta sizlarga ergashamiz!!!!!!Odilbek.Toshkent.

  3. Rorvagen 5b Says:

    Tallnasvagen 45 hali onagni kursatib kuyaman sani poraxur.

  4. Timro Says:

    Pulatich molodes bulani teshigiga kirgazib yubardingiz. Yoshlarmas bular tagi iplas chollar!

  5. xosilboy Says:

    hammang dibilsanlar, shu ham gap buldimi g´irt ahmoqsanlar, hammlaringdan kura uzimizni doda prizidentligini davom ettirgani yaxshi. Agar senlardan birortang (polatichmi, salay madaminmi) prezident bup qosang hamma yoqni dabdalasini chiqarasanlar. senlarni ham o´rug´ aymog´ingni tuyditguncha halq ulib buladi. doda busa sal pal busaham tuygan

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: