Bir Damlik

Рад жавоби олган кочкинлар очлик эълон килишди

Улуғбек Ҳайдаров

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Кочкинлар буйича Олий Комиссарининг (БМТ КБОК) Козогистондаги доимий ваколатхонаси биноси олдида, диктаторлик тузумига карши нозуравон каршилик курсатиш «Бирдамлик» харакатининг Козогистон булими аъзолари муддати белгиланмаган Очлик акциясини бошладилар.

Пикетчилар ушбу ташкилотнинг Козогистон булими рахбари Сезар Дюбоннинг истеъфосини талаб килишаяпти ва шу билан бирга, Узбекистонда утказилган президентлик сайловлари натижаларидан норозилигини хам ифодалашмокчи.

Акция иштирокчиларининг барчаси Узбекистонда хам «Бирдамлик» харакатининг турли вилоятлардаги аъзолари булишган ва Андижон вокеаларидан кейин бошланган катагонлардан кейин мамлакатдан чикиб кетишга мажбур булишган.

Бирок, Козогистондаги БМТнинг Кочкинлар буйича Олий комиссари уларнинг хали бирортасига кочкин макоми бергани йук. Аксинча, уларнинг 5 нафари дунё кочкинларининг панохи булган бу ташкилотнинг рад жавобини олди.

13 декабрь куни, БМТ КБОКнинг Олмаота шахридаги булими, андижонлик Бахтиёржон Мамажоновга хам кочоклик макоми беришни рад этиш тугрисида хабарнома жунатди.
Маълумки, БМТ Кочкинлар буйича Олий Коммисарининг, хар бир кочкинга нисбатан кабул килган у ёки бу карори бутун дунё конунчилигига асосланган, БМТ кочоклар Комиссарлиги резолюциялари, норматив хужжатлари асосида кабул килинган булиши ва бу асослар хабарномада тулик курсатиб утилиши керак.

БМТ КБОКнинг Алмати булими ваколотхонаси бошлиги Сезар Дюбон имзоси куйилган хабарномада, Бахтиёр Мамажоновга нисбатан кабул килинган ушбу карор кандай асосларга кура кабул килингани хакида шундай дейилади:

«Решение о Вашем несоответствии требованиям для предоставления международной защиты было основано на следующих факторах:
* Информация, предоставленная Вами в Офис УВКБ ООН, не была признана как достоверная в отношении основных пунктов Вашего заявления по следующим причинам:
* Информация, предоставленная Вами, не была рассмотрена в качестве достоверной или убедительной»

Куриниб турганидек, хабарномада бир кочкинга халкаро химоя берилмаслигининг асосли сабаблари курсатиб утилмаган.

Бахтиёржон Мамажоновнинг узи хам хабарномани укиб хайрон булганини яширмайди.

– Менга кочоклик макомини беришни рад этиш хакидаги билдиришнома ута стандарт ёзилган. Аризаларнинг ечимлари юзасидан хаттоки Узбекистон прокуратуралари хам бундай тушинарсиз жавоб беришга хадди сигмайди. Мен бу галати хабарнома юзасидан УВКБ ООН рахбари уринбосари Нарасимха Рао билан сухбатлашдим. Унга аризачи сифатида уз аризам буйича тушунарли ва батафсил жавоб олиш хукукига эга эканлигимни айтдим. Нарасимха Рао эса битта гапни кайтариб туриб олди: «Аппеляция аризаси ёзинг”. «Нима деб ёзай? Айтиб булдимку? Ёки Сизлар бирон бир хато ёки ёлгон маълумотни топдингизми?» десам, яна уша гап: «Аппеляция аризасини ёзинг».

«Бирдамлик»нинг яна бир аъзосига рад жавоби берилиши, харакатининг Алмати булими аъзоларининг норозилигига сабаб булди.

Диктатор Каримовнинг тайзиклари туфайли Узбекистондан чикиб келиб, Козогистонда куним топган «Бирдамлик» харакати фаоли Махбуба Чоршанова хам Бахтиёр каби БМТ КБОК томонидан кочкин макомига лозим курилмаяпти:

– УВКБ ООН ташкилотининг гояси- кочокларга, кочоклик макомини излаган инсонларга хар томонлама кумак бериш,уларнинг хукукларини химоя килиш. Мен узимга нисбатан булган тазийиклардан сунг,бу ерга кочиб келишга мажбур булгандим. Ташкилотнинг Козогистон булими юкоридаги гоялар учун хизмат килмайди. Ташкилот бюрократик машинага айланган,у тоборо Узбекистондага тузумни ёдимга солаяпти- дейди Махбуба.

34 ёшли Бахтиёр Мамажонов 8 ёшли кизи ва рафикаси билан 2007 йилнинг 17 июнида Алмати шахрига келиб, БМТ КИОК офисига мурожат килганди.

Андижоннинг Мархамат шахрида тугилган Бахтиёр, Узбекистондаги диктатуранинг палак отишини индамай кузатиб тура олмади. Нохакликлар ва реперессияларнинг кучайиб бориши окибатида юзага келган 2005 йил май ойидаги Андижонда булган вокеаларда халк билан булди. Уша конли вокеалардан кейинги ёппасига бошланган «фильтрация» жараёнида, Андижон шахар ИИБ терговчилари томонидан каттик жарохат олди.

Тошкентдаги шифохоналардан бирида даволанганидан сунг унга «Субдрал гематома» ташхиси куйилди.

Андижон вокеалари Каримов хукуматининг кул-оёгини ечиб юборди: минглаб хур фикрли инсонлар мамлакатдан кувилди, минглаб узгача фикрловчилар камокка ташланиб кийнокларга дучор килинди, демократик институтлар ёпиб ташланди. Узбекистон гуёки зулматга гарк булди.

Мана шундай бир шароитда Бахтиёр Мамажонов «Бирдамлик» харакатининг Андижон булимини очди ва булим атрофига унлаб инсонларни бирлаштира олди.

Каршилик курсатишнинг нозуравон усулларини таргиб килувчи бу харакатнинг Узбекистондаги юзлаб аъзолари турли сиёсий тадбирларини утказишга харакат килиб келади. Бирок, Каримов тузуми турли фитналар ва зуравонликлар билан «Бирдамлик»нинг куплаб тинч намоишлари ва пикетларининг иштирокчиларини босим остига олади.

2007 йил 21 март куни Тошкентнинг Хадра майдонида утказилган митинглардан бирида, харакатнинг бошка аъзолари каторида Бахтиёр Мамажонов хам Шайхонтохур тумани ИИБ ходимлари томонидан ушлаб кетилган ва 4 соат давомида тергов килинган эди.

Андижонлик хукук химоячиси Гулбахор Тураева ва журналист Умида Ниёзоваларни камокдан куткариш буйича утказилган норозилик акцияларидаги фаол иштироки туфайли Бахтиёр Андижон шахар ИИБси томонидан алохида назоратга олинади.

– Алохида назоратга олиндинизми, тамом, узингизнинг ва оила аъзоларингизни тинчи бузилади. Формали ва формасиз ходимлар Сизнинг хонадонингизга куннинг хохлаган вактида бемалол кириб келишаверади. Кучада юрганингизда хуфялар ортингиздан колмайди, каерга борасиз, ким билан учрашасиз, хаммаси суратга олинади. Сиз хакингизда махалла ва ишхонангизда турли булмагур гап-сузлар таркатилади. Куча-куйда калтаклаб хам кетишади, – дейди Бахтиёр.

Андижон шахар милициясининг харакатлари тоборо «дадиллашаётанини» сезган Бахтиёр оиласи билан Хоразм вилоятининг Урганч шахридаги танишиникида яширинади. Кейинчалик Кораколпогистоннинг Беруний туманига утади. У ерда хам кузатув ва кидирув бошлангач, Козогистонга кочишга мажбур булади.

Алматига келгач Бахтиёр куплаб Узбекистонлик кочоклар билан танишди. Улар билан биргалашиб «Бирдамлик»нинг Козогистон булимини ташкил килишди. Купчиликнинг фикри билан Бахтиёр харакатнинг Алмати булими раиси этиб сайланди.

– Харакат булими аъзолари Ватандан узокда булишларига карамасдан, Узбекистондаги вокеаларни ташвиш билан кузатиб боришаяпти. Каримов сиёсатига карши турли пикетлар уютираяпмиз. Якинда 7 декабрь куни Узбекистонинг Козогистондаги элчихонаси олдида И.Каримов режимига Узбекистонда фукароларнинг конституцион хукукларини паймол этилишига карши норозилик акциясини утказиб унда Каримовнинг истеъфосини талаб килдик. Бундан ташкари, шу ернинг узида “Бирдамлик” газетасини чоп этишга харакат килмокдамиз. Козогистонда узбекистонлик фукароларнинг хукукий химоя килиш учун имкониятлар кидираяпмиз, – дейди Бахтиёр Мамажонов.

БМТ КБОК ташкилоти ходими Бахтиёр Мамажонов билан 2007 йилнинг 17 сентябр куни дастлабки интервью – сухбатни утказди.

– Ходим Узбекистондаги реал холат хакида ута саёз тушунчаларга эгалигини куриб, афсусландим. Бу ташкилотга бошига ташвиш тушганлар мурожаат килишади. Офис ходимлари эса сизга дастлаб ишончсизлик билан, баъзи холларда эса, менсимасдан карашади. Мен агар уз соглигим ва озодлигим учун ташвишланмаганимда, хаётимга хукуматнинг куч ишлатар ташкилотлари томонидан таъзик булмаганида бу ерга келмасдим. Хаётимни ёлгон устига куриш нияти менда хеч качон булмаган. Мен уйимда усган урикнинг бир дона мевасини узга юртлардаги фаровон хаётга алмаштирмасдим. Уша сухбатдан сунг 3 ой утгач менга рад жавобини беришди, – дея хикоя килади Бахтиёр Мамажонов.

Узбекистонлик барча кочоклар сингари, Бахтиёрни хам кариндошлари ва якинлари юртда колиб кетишган. Айникса Бахтиёр кекса ва касалманд онасини куп уйлайди. Бирок, Бахтиёрнинг Узбекистонга кайтиши ута хавфли.

Кандайдир тушунарсиз сабабларга кура кочкинлик макоми берилмаётган Бахтиёр Мамажонов ва унинг издошларини куриб, 2005 йилдан буён Европа мамлакатларидан бирида укиётган бир талабанинг гапларини эсладим.

Ака, – деганди у, – Андижон вокеасидан купчилик узбеклар четга чикиб кетиш учун имконият сифатида фойдаланишаяпти. Мен укиётган ерда хам бухоролик, самаркандлик ва сурхондарёлик савдогар йигитлар «Биз Андижонликмиз» деб кочкин макомини кулга киритишди. Улар хаттоки Андижон каерда жойлашганини тузукрок тушунтириб бериша олмайди. Хозир улар уз якинларини хам тортишаяпти бу ёкларга.

Узок йиллар Жиззах вилоят Ички ишлар бошкармасининг уюшган жиноятчилик ва терроризмга карши кураш булими рахбари лавозимида ишлаган, унлаб хур фикрли ва намозхон ёшларнинг хайтига зомин булган бир киши хам 2003 йилда БМТ КБОК томонидан сиёсий кочкин деб топилиб, дархол АКШга жунатилганди. Бундай мисоллар куп.

Андижон вокеаларини уз кузи билан курган ва кейинчалик Каримовнинг сиёсатига карши курашмокчи булган Бахтиёр Мамажоновга ухшаганлар эса, Узбекистонга кушни булган мамлакатлардаги БМТ КИОКнинг ваколотхоналари эшиги тагида йиллаб саргайиб утиришибди.

«Бирдамлик» харакатининг Алмати булими фаолларининг фикрича БМТ КБОКнинг Алмати булими уз ишида адолатсизлик ва сансалорликка йул куймокда.

-Эхтимолки, ваколотхона рахбарияти ва ходимлари Каримов режими билан якиндан хамкорлик килаётган булишлари мумкин. Акс холда, улар бизнинг такдиримизга бунчалик бефарк булишмаган булардилар, – дейишади бугун «Бирдамлик»нинг Козогистон булими аъзолари.

Шу сабабли улар БМТ КБОК офиси олдида бошлаган муддатсиз очлик акциясидан кузда тутилган Сезар Дюбон ва бошка ходимларнинг истеъфоси талаблари каторига, ноконуний сайланган Узбекистон диктатори Каримовнинг хокимиятдан кетиши талабини хам куйишган.

– Нимадир килишимиз керак, Ватанга кайтиш имконияти йук, Козогистонда барча фукаролик, иктисодий, ижтимоий хукукларсиз яшаш огир. Биз каерда булсак хам,Узбекистонда демократик жамият куришга хиссамизни кушишга, хукукларимизни химоя килишга интиламиз – дейишмокда «Бирдамлик»чилар.

3 Responses to “Bir Damlik”

  1. Bahodir Says:

    Bir Damlikni sirini BMT ham bilib qolibdida.

  2. Pulat Says:

    Bahadur Chariev siysat minan biznesni farqini bilamydugan adam.

  3. Birdamlik saytida bugun Says:

    Товламачи Ғанишер
    Узбекистон Республикаси «Бирдамлик» харакати Тошкент шахар булим рахбари, Инсон хукуклари химоячилари фаоли Мухитдинов Акромхўжа

    ТЕЛ:(101-92-18)
    E-mail: a-muhitdinov@yahoo.com
    Охирги маротаба 2006 йил 14 мартда Тошкент шахар Шайхонтохур тумани жиноий ишлар судлари томонидан Узр.Рес нинг ЖК нинг 276-моддаси 2 кием А банди билан 3 йил муддатга озодликдан махрум килинган. Лекин халкпарвар давлатимиз Яна муруввт курсатди 9 феврал 2007 йил Узр.ЖК нинг 74 моддасига биноан Ганишерга аввал тайинланган жазо ахлок тузатиш ишига алмаштирилди.
    ————————————-
    Axmak Chariev bulmsa halkparvar davlatga karshi nega kurshmokchisiz.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: