ЁЛҒОННИ ЁЗИШНИ БОШЛАГАН ВА ХАСПЎШЛАЁТГАН АСЛИДА КИМ?

Яқинда интернетда “ТОЛИБ ЁҚУБОВНИНГ МУНОСАБАТЛАРИ-БИРЁҚЛАМА!” сарлавҳали суҳбатимиз эълон қилинганди. Кўп ўтмай Т.Ёқубов номидан ЎИҲТ билдиришномаси ва унга илова тарзида менинг ҳамда С.Тўлагановнинг мамлакат бош прокурори, ЖИБ Тошкент шаҳар суди раисига ёзган назорат тартибидаги шикоятимиз ҳам берилганди. Тўғри, мен шундай шикоят-га имзо чекканман. Бироқ шикоят матнига мен имзолагач, ким томонидандир қўшимча кири-тилганлигини кўрдим. Мен қарийб 14 ё 15 варақли шикоят матнининг сўнгги варағи остига имзо чекканман. Ва бу матн С.Тўлагановда қолган. Мен имзолаган матнга мендан кейин қўшимчалар киритилганлигини Т.Ёқубов томонидан эълон қилинган БИЛДИРИШНОМАдан ўқиб билдим. Кири-тилган қўшимча менинг чамамда қарийб бир варақ ҳажмида бўлиб, унда зарба суд ё прокуратурага эмас, асосан иш бўйича гувоҳлик берган Дилмурод Саидовга қарши қаратилганини тушундим. Шикоятнинг бу вариантида Д. Саидовнинг суддаги кўрсатмалари қисқартирилиб, айтган фикрлари бирёқламалаштирилиб келтирилган. Бу қўшимча тушунишимча, фақат ғаразли ниятдагина қилинган.

Мен “ТОЛИБ ЁҚУБОВНИНГ МУНОСАБАТЛАРИ-БИРЁҚЛАМА!” сарлавҳали суҳбатимизда айрим ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси ҳисоблаб юрганларни АНГИШОНА ўйнатадиган муттаҳамларга қиёслагандим. Т.Ёқубов билдиришномасига илова қилинган шикоят матнидаги қўшимчалар менинг ҳақлигимни яна бир марта далиллади.

Д.Саидов судда ҳам 2005 йили С.Тўлаганов топширган ҳужжатлар орасида С.Тўлаганов томонидан мақоласифат қайдлар бўлганлигини алоҳида таъкидлаган. Қолаверса, С.Тўлагановнинг саволига ҳам жуда тушунарли қилиб: “2005 йили топширганингиз ҳам айнан қизингиз,умуман оилавий муаммоингиз билан боғлиқ мавзуда эди. Сиз 2007 йилдаги эълон қилинган мақолага фақат қизингизнинг касал бўлиб қолганини қўшимча қилгансиз. Қолган асосий қисми ўша 2005 йилдаги муаммолар баёни!” деб жавоб қайтарганини Тўлагановлар ҳам, Сагатбаевалар ҳам яхши эшитишди. Агар иш жилди ё суд баённомасида бошқача ёзилган бўлса, бунинг учун бизнинг адвокатларимиз ва ишончли вакил А.Турғуновнинг лоқайдлигидир. Шунингдек, С.Тўлаганов имзоси билан “Адвокат пресс”га берилган ва чоп қилинган мақолаларнинг барчаси унинг ўзи томонидан ёзилганлигидан хабарим бор. Демоқчиманки, на Дилмурод, на бошқа одам С.Тўлага-нов номидан мақола ёзиб, газетада чоп қилмаган. Менга олиб келинган мақолани ҳам С. Тўлага-новнинг ўзи ёзган, мен фақат бироз таҳрир қилиб, қисқартирганман.

Шу ўринда бир нарсани алоҳида эътироф қилиш жуда ўринлидир, яъни айнан шу масала билан боғлиқ Фуқаролик иши ҳал қилув қарори ўқиладиган куни Дилмурод Саййид ҳам келди. Бу орада С.Тўлаганов мени чақириб, қўлимга матн терилган варақларни берди. Шунда Дилмурод сигарет чекиш учун чиқиб кетди. Менга берилган матн Тўлагановлар ва менинг номимиздан бўлаётган фуқаролик судига ёзилган эътирознома экан. Ўқиб чиқиб, тагига имзо чекдим. Айнан шу матнни С.Тўлаганов суд прениясида ўқиб эшиттирди ва раислик қилувчига берди. Ёнимда ўтирган Дилмурод ҳаммага эшиттириб мендан: “Сиз ҳам қўл қўйдингизми?” деб сўради. Мен тасдиқ ишорасини қилдим. Шунда у :”бекор қилибсиз!”-деди бош чайқаб. Кейин бунинг маъносини йўлда тушунтириб берди…У ҳақ эди!

Менинг ва С.Тўлагановнинг мамлакат бош прокурори, ЖИБ Тошкент шаҳар суди раисига ёзган назорат тартибидаги шикоятимиз матнига ҳам худди юқорида таъкидлаганимдек, имзо чекканман. Лекин мен имзолаган матнга мендан кейин қўшимчалар қачон ва қай тартибда ким томонидан киритилганлиги менга қоронғу. Фақат нима мақсадда киритилганлиги маълум!

Бу ҳол Т.Ёқубов ва унинг ташкилотидагилар муттаҳамликда ангишона ўйнатувчи қаллобларга дарс бера олишларини кўрсатади. Энди эътибор қилинг: Толиб Ёқубов айнан шу мавзу-масалага оид бунгача эълон қилган мақолаларида Дилмурод Саййидни бошқа жиҳатдан айблаётган эди. Яъни Толиб Ёқубов жиноят иши очилиб, Собир Тўлагановнинг жавобгарликка тортилишида Д.Саййид томонидан прокуратура ва “Инсон ва қонун” газетасига ёзилган шикоятларни сабаб қилиб кўрсатаётганди. Аммо бу ёлғон ва иғвогарликнинг кети очилиб қолгач, жиноий иш ва суд материалларидаги битикларни келтириб, далил излашга тушибди. Ахир, жиноят ишидаги битикларни Дилмурод тузмаган-ку! Бу нима, С.Тўлагановнинг қайсибир элчихона томонидан берилган адвокати ва норасмий ташкилот раиси бўлган ишончли вакили нўноқлигини хаспўшлаш учун ўйлаб топилаётган жиҳатларми? Балки бу билан Толиб Ёқубов ва унинг норасмий ташкилоти номидан эълон қилинган мақолалардаги ёлғону иғволарни ёпишга уринишми? Менимча, бу-ТАЛВАСА! Талваса жуда ёмон ҳолат, худди қандай бўлмасин қорин тўйдириш ғамидаги жонсаракликка монанд!

С.Тўлагановга мен “ТОЛИБ ЁҚУБОВНИНГ МУНОСАБАТЛАРИ-БИРЁҚЛАМА!” сарлавҳали суҳбатим тайёрлангунгача ишониб келгандим. Аммо у ишончни оқламади!

Мен Т.Ёқубов билдиришномаси ва унга илова қилинган шикоятнинг ишланма матнини ўқигач, Дилмуродга қўнғироқ қилдим. Буни эълон қилган Т.Ёқубовнинг қандай одамлигини сўрадим. Шунда Дилмурод: “Ока, бу ерда Толиб Ёқубовдан ранжишга ҳожат йўқ, У одам мисоли тегирмончидек гап, буғдойига қараб, ун чиқаради! Ҳамма бало ўзимиздаги хабарнигорларда!”-деб кулди. Мен “бу билдиришномани Дилмурод ўқиган бўлса, мендан ноўрин ранжигандир”, деган хаёлда эдим. У бўлса, қисқагина қилиб “Бу ёғига карвон бўлинг энди, ҳар бир итнинг ҳуришига қарасангиз, йўлдан қолиб кетасиз!”-деб яна кулди. Кейин эса, бу билдиришномаю ундаги шикоятлардан бир кун олдин чиққан шу мавзудаги мақолани ўқиган ё ўқимаганимни сўради. Ўқимаганимни айтгандим, Дилмурод изоҳ берди: “Мени-ку судда гапирган гапларимни ҳамма эшитди ва ҳар ким ўзича талқин қилибди. Аммо Сизнинг терговчи М.Алматов билан гаплашган гапингиз ва унинг сизга оғзаки тарзда гапирган гапларини ўзларингиздан бошқа яна ким эшитиши мумкин агар ўзаро сизни гувоҳ ё айбланувчи қилиб кўрсатиш масаласида сўзлашганингиз рост бўлса? Хуллас, сиз ва терговчи ўртасида бўлиб ўтган оғзаки суҳбатдан ҳам кўчирма келтириб эълон қилишибди Т.Ёқубов ва унинг ташкилоти номидан!”

Мен умримда ҳар хил тоифадаги одамлар билан мулоқотда бўлганман. Бироқ бунақа сурбет қаллобликни кўрмаганман.

Юқорида баён қилганим фикрларимни сал кенгайтириб, барча тафсилотлари билан бир яқин танишимга сўзлаб бердим. У менга тушунтирди. Унинг тушунтиришича, бундай қаллобликлар ортида асосан моддий манфаатдорлик ётар экан. Шунингдек, у Т.Ёқубовни танишини ҳам айтди: ” Бундайлар қилмиш содир этишдан сира тап тортмайдилар, аммо жавобгарликка келганда, бошқаларни рўпара қилиб, ўзлари бирор нимани баҳоналаб қочадилар. Бу одам ҳам касаллигини баҳона қилиб, қозоғистонга ўтди ва ўша ёқдан сурди. Буларга ўхшаганларнинг хориждаги ҳомий-лари ҳам уларга бошпана беришдан катта манфаатдор. Бунақаларни сайратиб қўйиб, соққа қили-шади ва шу фойдадан итга ювинди бергандек улуш ташлаб туришади. Толиб Ёқубовнинг сиз ва Тў-лаганов иши бўйича ёзаётган мақолаларию мурожаатларидан сизларга копейкалик фойда йўқ, ак-синча, тўлиғича зиён. Чунки бундай чет элда мақола чиқаришлар суд, прокуратура ходимларига ёқмаси аниқ. Шундай бўлгач, енгиллик беришдан кўра оғирлаштирилиши мантиққа яқинроқ! Сизга, айниқса, самозванец ҳуқуқ ҳимоячисига енгиллик берилмаслиги яна мақола ёзувчи хорижлик қочоққа манфаат келтиради. Яна ёзади, аюҳаннос солади ва оқибат…қайсидир ташкилотдан грант ундиради…Яхшилаб ўйлаб кўринг, Ўзбекистонда оққон касалига чалинганлар битта Тўлагановнинг қизими? Кейин бу касаллик икки хил булади. Биринчи хилида одам бир ойга бормай ўлади. Иккинчи турида қазоси етгунча яшайверади, буни сурункали дейишади. Яна билиб қўйинг, бунақа овоза кўтариш ҳам бир БИЗНЕС. Худди телевизорга чиқаришадию ҳисоб рақами очиб,ёрдам сўраб.Тўлаганов ҳам бутун дунёга интернет орқали ҳисоб рақами эълон қилиб бўлганини биласизми?..”

Ҳа, Толиб Ёқубов ва унинг ташкилоти номидан эълон қилинаётган мақолаларнинг бизга ҳуқу-қий жиҳатдан қанчалик фойдаси тегиши номаълум, балки танишим айтгандек, фақат зарари тегар, лекин нечта “АНГИШОНА ЎЙНАТУВЧИ”нинг пичоғи мой устида бўлиши менга ҳам аёнланиб қолди! Эҳ, пул нималар қилмайди, а!?.

Равшан БОБОМУҲАМЕДОВ.

to: hojibobo.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: