Юсуф Жума

Миллат фожеаси

Ёхуд хаста халк, хаста хукумат, хаста мухолифат

Тугрисини суйласам элга,

Бас кил, ортик гаплама дейсан.

Нега олдинг барчани тилга,

Барчага лой чаплама дейсан.

Мен узимча гамини едим,

Чукар экан шурлик балчикка.

Хой, боткокка ботмагин, дедим,

Интил, дедим, тоза уфкка.

“Миллат фожеаси” маколасининг эълон килинмасдан келтириб чикарган можоролари

Дилдан хурмат киладиган бир сафдошимга кунгирок килдим Саломимга алик совук булди. Мени танимади шекилли деб, такрор-такрор исмимни айтдим. Муомала совуклигича колди.

-Тинчликми?—дедим хайрон булиб.

-Укидим!

-Нимани?

-Миллат фожеасини.

-Каерда, кайси сайтда?

-Сайтда эмас! Укидимда. Хотининггиз билан углинггизни уйга куймаганимни ёзибсиз! Узинггизни баланд олмаяпсизми? Хеч уйлаб курдинггизми, узим шу одамларга нима килиб бердим, деб.

-Неки ёзган булсам хакикатни ёздим…

Хиндларнинг машхур эпоси «Мохобхорат»ни эсланг:

Курекшетр—кураш майдони. Бир томонда эзгулик, бир томонда ёвузлик. Хар иккала тарафда Бихишам авлодлари, зурёдлари. Барига тарбия берган, улгайтирган, уз жигарлари.

Бирок такдир токозоси билан Бихишам ёвузлик тарафидаги зурёдлари билан.

Эзгулик тарафдаги зурёдлари уз боболарига карши боришига, ук узишга мажбур булади. Йиглаб-йиглаб ук узади, бобосига.

Мен хам укина-укина ёзганман хар бир сузимни. Абдулла Орипов мен камалганимда турли идораларга бош урган. Мени озод килишга уринган. Бирок бу катогон бошида бош жаллод турганини билгач, мени уюшмадан учирган. Прокурор эмасман деб болларимни хайдаб юборган.

Мен учун елиб югургани учун А Ориповдан карздорман. Бирок бу учун ёвузликка хамд сано укиётганидан куз юма олмакйман. Мен Гофур Гуломнинг истеъдоди деб, хиёнатидан, хиёнати деб, истеъдодидан куз юммаслик тарафдориман.

Хой биродар!

Сиз хам бир нафасга булса хам ёвузликка хизмат килган экансиз, тан олинг.

Кураш йулида, хак йулида охиригача мардонабулинг.Факат шундагини озодликка эриша оламиз. «Миллат фожеаси»дан мурод шу.

Ушбу макола «Озод овоз» ва бошка айрим сайтларга юборилди. Афсуски, хеч бирида эълон килинмади. Бирок «Озод овоз» рахбари Б Абдуллаев маколада айтилган айрим далилларни айрим сафдошларимга укитиб, мана куриб куйинг, Юсуф Жума сиз хакинггизда нималарни ёзган деб уйма уй юрган.

Сафдошларим хам «ха энди биздан хам шундай хатолар утган, бандаи ожизмиз», демай фаришталик даъхво килаётган эканлар, узр, балким мендан утгандир. Бандаи ожизман, тангрим бесанок гунохларимни кечир дейман.

Юкорида хафа булганлиги айтилган биродардан жуда куплаб яхшиликлар курганман. Унга багишлаб унлаб шеър ёзганман. Шундан бошка яхшилик кулимдан келмайди. Бирок кахратон кишда, ярим тунда, оёк яланг аёлни, багрига гудакни босиб олган мазлум аёлни карокчи шахар кучасига хайдаганини унутмайман. Миллатнинг яхшиси шу булса уйинг куйди миллат дейман.

Яхшиликка яхшилик таъма этилса, у яхшилик яхшилик эмас. Мен давлат идораларидан нажот топмай эшигимга келганлар олдида доим хизмат килганман, Грант олиб эмас, маош олиб эмас, болаларим ризки хисобига елиб югурганман. Бирок хеч качон, хеч кимдан яхшиликка яхшилик таъма килмаганман.

Уз халким эшигидан хайдаганда, Елена Урлаева менга эшик очган. Бирок на у, на мушфик онаси Вера Афасанаева мендан таъма килишмаган. Шу боисдан мен на миллат, на дин айираман. Афсуски мен уларпга хеч кандай яхшилик кила олмадим. Улар медан яхшилик кутаётгани хам йук.

Хамма эшик ёпганда, менга дала ховлисини бериб куйган ёзувчи Уктам Хакималдига мен нима яхшилик килдим.

Туркий дунёнинг буюк хофизи Дадахон Хасановгачи, унга нима нима яхшилик килдим.

Бобомурод Абдуллаев Дадахон Хасаннинг уйига бориб, Юсуф Жума сизни ифлосдеб хакорат килди деган. Буни Б Абдуллаевнинг узи айтди. Жахлимни чикарди, сизнинг номинггиздан сукдим деди.

— Нега дедим,–дедим мен,– нима хакингггиз бор бундай килишга, Мен камалганда уч яшар углимга кушилиб битта Дадахон Хасан йиглаган. Мен кувгинда вактим ортимдан овкат олиб борган.

Энди, Дадахон ака хафа булади, бир умрга салом алик килмайди деб уйладим. Бирок Дадахон Хасан мени кучок очиб кутиб олди.

«Ердан ернинг, эрпдан, эрпнинг фарки бор» дейди буюк махтумкули.

Ортимдан мсиршаблар кувлагнанда мен билан корда, лойда бирга озоб чеккан Усмонжон Ражабовга мен нима яхшилик килдим.

Макола эълон килинрмай шунча гап суз. Эълон килинганда хам майли эди.

Жахонгир Мухаммад бир китобида: тьугрисини айтганим учун дуст хам душман хам мени хушламаса керак деган мазмунда, ёзган.

О Узбекнинг фидойи боласи!

Мен букун келаётган хулосага сен ун йиллар бурун келган экансанда.

Сенга хам менга хам худодан токат сурайман. Бундай миллатга фарзанд булиш осон эмас. Аклдан озиш хам хеч гап эмас. Кусурини йукотармикан деб кусрини айтсанг кутуриб кетади.

Хакни мен айтмасам хам худо хаммасида хабардор. Уни беш вакт номоз укиш билан алдаб булмайди. Мабодо алдаб жаннатга тушсалар ундай жаннатнинг Узбекистондан фарки булмайди. Бундай жаннатдан хазар киламан.

Бизнинг оилада, эхтимол бошка хеч бир оилада булмаган одат бор: уз фарзадларим хатоларимни, ноурин гапларимни менга бемалол айта оладилар. Хатто олти яшарлик кенжатой углим хам. Мен бундан севинаман. Уз камчиликларимни тузатишга уринаман. Нахотки болаларимнинг бу феъли узларини уз оталаридан баланд олиш булса?

Аслида болаларим мендан баланд булишини худодан сурайман. Хой мендан упкаланаётган биродар, хакдан бир чимдим мени душман санаган биродар сизларга айтаётганларим узимни баланд олганим эмас.

Нокислигимиздан .юрак багрим ёнаётганидандир. Рахматлик Махмудхужа Бехбудий биз 5-10тамиз холос, деб уртанганлар. Афсуски биз 5-10та хам була олмадик.

Инсон улкан чикиндилар ичра зарра-зарра булиб сочилиб ётган олтиндир. Кусурларимиз чикиндидир! Тозаланиб борганимиз яхши эмасми?

«Миллат фожеаси» шу муродда ёзилган.

2003-12-26

Миллат фожеаси

Ёхуд хаста халк, хаста хукумат, хаста мухолифат

Дустлар бир-бирининг кузгусидир.

(макол)

Гап куп, чунки дард куп.

Гапни нимадан бошласам экан.?

Тугрисини айтиб куя колсаммикан.

Миллат улди!

Хамма дод деб юборади, улуг миллатни Амир Темурни берган миллатни Навоийни берган миллатни (яна уч турт номни келтиришади, шурлик номлар, факат номлари ёдланган шурликлар, рухлари чиркираётган зотлар номлари) ерга ураяпти, хакорат килаяпти деб.

Яхшиси хакикатни кисман курсатса хам юмшокрок килиб бошлай колай:

Миллат улаяпти…

Паспортда Мустакил Узбекистон паспортида (Гуё ер юзида факат битта Узбекистон мустакилдай фахрланамиз, гуё чечинлардай кон тукиб олгандай фахрланамиз) жинси деган жойга эркак деб ёзиладиган жониворлар дунёнинг мардикор бозорини забт этди. (Кимсан Амир Темур авлодларида).

Жинси деган жойига аёл деб ёзиладиганлари дунё фохишахоналарини тулдирдилар. Фохишалик килганлари учун чет эл турмаларида ётибдилар. Миллатнинг жони булган эрлари зиндонларда улдирилдилар,улдирилмокда.Бундай миллатни тирик деб буладими?Асосий кисми кишлокларда яшайдиган узбекнинг эркаклари иш кидириб олис шахарларда, олис юртларда сарсон саргардон. Кишлоклар эркакларсиз колган. Ойлаб, йиллаб иш излаб, ишлаб уйида булмаган уша ёклардаги бузук аёллар билан булишади. Бузук аёлларнинг аксарияти турли таносил касали билан огриган аёллардир. Унча мунча дардни дард демайдиган узбек касалга чалиниб даволатмай юраверади. Кишлокка кайтгач бу касалликни аёлига юктиради. Мана шундай халкдан соглом авлод тугиладими?!

Юзаки караганда «намунчавахима килмасанг », дейишлари мумкин.

Чукур уйланса, бу миллатнинг бузилиши, бу миллатнинг айниши, бу миллатнинг киргинидир.

Уч аёл сухбатлашмокда:

–Кеча «Озодлик»да айтибди: Фаргонада бир она бир боласини 150 мингга сотиб, бошка болаларини бокаётган экан.

–У ху,–деди иккинчи аёл, — Водийда анча киммат экан. Бизнинг Коракулда жуда арзон, бир келинчак кизалогини 10 мингга сотган.

–Кани мен хам харидор топсам,–деди учинчи аёл,–Барини текинга берардим, очликдан улишмасин деб, улиб-тирилиб юриюбман.

Бундай халкни тирик деб буладими?!

Тирик деб булмас экан,демак улган эканда, майли купчиликнинг кунгли огримасин, улаётган эканда.

Бу фожеанинг айбдорлари кимлар?!

Айрим «мухолифатчилар» система дейдилар. Мен «Каримов эмасми» деб сурайман.

–Каримов билан ишимиз йук, айбдор Каримов эмас система!

–Хой жаноблар, сиз айтаётган система нимадан тузилган.

Кирпичданми?!

Бетонданми?!

Арматураданми?!

Дарахтларданми?!

Хайвонларданми?!

Сувданми?!

Оловданми?!

Ё Каримовга ухшаганларданми?!

Менимча, жаноблар, бош айбдор, шубхасиз Ислом Каримовдир. Сиз айтаётган система Каримов ва унинг командасидир.

(Озрок сабр килинг Каримов тахтдан кетсин, Халк шоирлари, Халк ёзувчилари, кахрамонлар «Халк Сузи»га ухшаган газеталарни тулдириб-тулдириб ёзишади. Сталин хакида, СССР хакида ёзаётгандай. Хозирликча улар Каримов соясида от миниб, яйраб, яшнаб уша кунларни кутмокдалар).

Бирок миллатни, халкни шу куйга солган факат Каримов ва унинг командасими?

Миллат фожеаси масаласи адолатли судда курилса, кимлар кора курсиларда ултирарди?

Кора курсилар сони нечта буларди?

Мингтами, юз мингтами?

Йук!

Миллионлаб кора курсилар керак буларди, балки ун миллионлаб, нега?!

Кора курсилар куйилган жойнинг турида Бош айбдор жаноб Каримов ва туралари, жаллодлари буларди. Улар билан ёнма-ён мухолифат ва халк хам жавоб берарди.

Мухолифат,

Халк!!!

Нега?!

.Бу система осмондан тушдими, Каримов осмондан тушдими?!

Миллатни улдирганлар, Каримовни Каримов килганлар Эркин Вохидов, Абдулла Орипов, Уткир Хошимов, Саид Ахмадлар эмасми? Бу руйхат минглардан куп.

«Бирлик»ни булганлар эмасми?!

«Ёзувчилар уюшмаси»ни булганлар эмасми?!

Хаммасига томошабин булиб турган куркок муте халк эмасми?!

Соглом онадан соглом фарзанд тугилади,буни билиш учун Ибн Сино булиш шарт эмас.

Носоглом онадан—Халкдан, соглом хукумат, соглом мухолифат тугиладими?

Нокис, ногирон Халк, нокис, ногирон хукумат, нокис, ногирон мухолифат!

Миллат шу туфайли фожеага йуликди.

Нега биздан Андрей Сахаровдек шахс чикмади? Одил Ёкубов шундай шахс булиши мумкин эди. У «Ёзувчилар уюшмаси»ни халк минбарига айлантирди. У Московда узбек кулдан баттар деб бонг урди. У «Бирлик» ва «Эрк»ни багрига босди. Афсуски, Одил Ёкубов кураш йулидан чекинди.

Нега, балки ишонган шогирдлари хиёнат этганидандир. Балки, бола чакасини уйлагандир. «Ёзувчилар уюшмаси»нинг сунгги курултойида унга ташланишди. Унга ташланмаган булсада ташланганлар билан бирга утирган Мухаммад Солихни курганман. Хой нега Одил Ёкубовга ташланяпсизлар дейишини кутганман, афсуски бу гап айтилмади. Барибир Одил Ёкуб хак йулида бир умр туриши керак эди. Афсуски… энди хар йили мукофот бериладиган, август ойининг охирларида Одил аканинг жаноб И.А.Каримовни мактаган, каттакон газеталарнинг бир сахифасини эгаллаган маколаларига кузим тушади.

Эх, шурлик Одил ака…..

Каримов «Бирлик»ни шубхасиз Мухаммад Солихнинг кули билан булди. Балки, Мухаммад Солих алдангандир.

Лекин Солих неча марта алданади?! Нега Шукрилло Мирсаидов зални ташлаб кетган Сессияда Мухаммад Солих отдан туширилган, факат эгарда колган Ислом Каримовни асраб колди. Нега уни яна кайтадан отга миндирди?!

Бу саволга Мухаммад Солих йулномасида бир хил, Бошка бир сухбатда бошка хил жавоб берган. Иккала жавоб хам самимий эмас. Мухаммад Солихнинг бесанок алданишлари Халкка хам, узига хам, хаммамизга кимматга тушди. Бесанок инсонларнинг конлари тукилди. Миллат адойи тамом булди.

Мен хурмат киладиган узбекнинг улугларидан бири билан сухбатлашардим, сухбатнинг бир жойида шундок дедим:

Барибир Солихни яхши курамиз. У барибир узимизники.

Ха, энди сен шоирсанда, яхши кураверасан. Бизни жаллоднинг кулига ташлаб кетди,– деди, Улуг.

Мен гинг деёлмай колдим.

Бирок бу дегани Абдурайим Пулатовга Мухаммад Солихни Террорчиликда айблаш хукукини бермайди. Тугри Абдурайим Пулатов Каримовга алданмади. У катта сиёсатчи эди. Уз вактида тугри карорга кела оларди. Аммо кейинги пайтларда Жиноятчи хукуматга журовоз булиб Мухаммад Солихни жиноятчига чикаришга умрини багишлаяпди. Ахир Каримовда шундок хам прокурорлар етарли.

Хатто кимдир соткин булганда хам соткинликка соткинлик билан жавоб бериш иймонданми?!

Журналист Руслан Шарипов камалди. Уни кечаги сафдошлари химоя килмади, хатто айримлари хурсанд булди. Мен бунга хайрон колмадим. Мени хайрон колдирган Васила Иноятованинг «Озодлик» радиоси мухбири (Жамшид Шомуродов) билан килган сухбати булди: Руслан уз айбига икрор булди,– деди Васила Иноятова.

Руслан турмада, Руслан жаллод кулида. Гитлер хам, Сталин хам беллаша олмайдиган жаллод кулида. Бу жаллод кулида улиб кутилишни истасанг, узи истамаса, улишингга йул куймайди. Руслан: Америкадаги эгизак осмон упар биноларни мен портлатдим, дейиши мумкин, кийноклар остида. Мен хам айтишим мумкин, худо курсатмасин Васила Иноятова хам айтиши мумкин, уларнинг, жаллодларнинг, кулида. Васила буни яхши билади. Билиб туриб, нега Русланни коралаб бераяпти, яна халкаро радиода, бу жаллод хукуматга? Шоврукдай «Бирлик»чилар конини ичган хукуматга.

Василанинг инсон хукуклари йулида катта хизматлари бор. Узбекистонга Бовиннинг келишида хам шубхасиз Васила катта рол уйнади.

Нега букун Каримовга прокурорлик килмокда?

Мен «Миллат фожеаси»ни—ушбу маколани ёз фаслида ёзганман.Айрим жойларини кузнинг охирида кушдим.

2003 йилнинг 12-15 ноябрь Тошкентдаги «Саёхат» мехмонхонасида Пулат Охун утказган анжуманда, Президент истефосини талаб килиш керак, деган «ОЗОД ОВОЗ» ташкилоти рахбари Бобомурод Абдуллаевни Васила Иноятова, «Кучага таёк кутариб чикишга чорлаяпсан, Хизбу Тахрирдан хам кудратлимисан, халкни кирмокчимисан» деган мазмунда айблади. Оддий узаро сухбатда булса хам майли эди, Каттакон анжуманда айблади.

Нима бало «Бирлик» рахбариятини Каримов прокурорлик лавозими билан таъминлаганми?!

Худо курсатмасин буларга хокимият тегса, Каримовдан хам дахшатли режим урнатмайдими? Каримовдан нима фарклари бор?

Каримов режимининг барча кийнокларини бошидан кечирган, кечираётган Ёзувчи Мамадали Махмудов диктатура зиндонининг энг тубида ётиб, бир узи бир партиянинг ишини килмокда. Унинг зиндондан чикаётган овози—мактублари разил режим башарасини очиб берди, фош килди. Зиндонда туриб фикрлаши очикда, яна хорижда юриб фикрлашаётган, курашаётган—очиги бир-бирини еб ётганлар фикрларидан, гояларидан юксакдир. Унинг хатларида, БиБиСи(BBC)га берган сухбатларида хатто Узбекистонни таназулдан олиб чикиш йуллари хам бор. Мамадали Махмудов боши кундада-килич остида туриб, Мухаммад Солихга, Абдурайим Пулатовга багри кенглик билан хакконий бахо берди. А. Пулатов кулидан келганча уни химоя килиш урнига унга карши макола ёзиб утирибди.

Касал халк, касал хукумат, касал мухолифат.

Пулатов шундай йул тутгач, Узбекистон кахрамони Озод Шарафиддиновдан нега хафа булайин.

Озод Шарафиддиновдан Би Би Си (ВВС) мухбири:

Домла, Салмон Рушдийга очик хат ёзяпсиз, яхши, бирок Эмин Усмон улдирилди, Мамадали Махмудов зиндонда ётибди, нега бу хакда индамайсиз – деган мазмунда савол берди.

Узбекистон кахрамони куйидаги мазмунда жавоб берди:

Эминжонни яхши билардим, уни журналга хам ишга олмокчи булганман. Очиги унга давлатнинг карши булганига ишонмайман. Мамадали масаласига келсак, хабарим йук…

Хой, домла, Эмин Усмон рахматлик Сизнинг углинггиз — Алишер Озодович рахбарлик килаётган жаллод терговчи кулида улди, билмайсизми?!!!

Мамадали Махмудов тергови теппасида турган хам Сизнинг углинггиз—Алишер Озодович.

Ё Узбекистонда жиноятларни куриб, курмаганга олаётган Бош жиноятчини мактаётганларга кахрамонлик бериладими?

Э кечирасиз, домла, Бу хакда шогирддинггиз Уткир Хошимов деди:

Озод акага кахрамонлик бекорга берилмади. Бу буюк инсон—кахрамон, мустабид СССР даврида биз студентлар пахта йигимига чикканда, далада Чулпон шеърларини укирдилар.

Э рахмат, э домла. Бу халкда хам эрлар бор эканку. Каранг далада Чулпонни укибсиз. Сизга кахрамонлик ярашади. Кани эди кулимда булса Сизга яна битта юлдуз такиб куярдим. Куш юлдузли кахрамонимиз булардинггиз.

Ха айтгандай, эртага Уткир Хошимовга олтин юлдуз такилса, нодон мухбирчалар сураб юрманглар, нега Уткир Хошимовга кахрамонлик берилди деб.

Ахир Озод Шарафиддинов куркмай Чулпон шеърларини укиганда, Уткир Хошимов куркмай эшитган, далада—Мирзачулда. КГБ Мирзачулга овоз ёзиб олгичлар урнатганда нима буларди. Хайрият СССР Каримов режимидан илгари утган. Кейин келганда борми, чулга хам овоз ёздириб олгичлар урнатиб куярди. Худо курсатмасин …

Хозир чулда хам дилдагини айтолмайсиз. Чулда хам кулок бор.

Яна бир гап, СССР даврида Жиззахда каттакон бир йигинда, Республика буйича йигин утказилганда, Мамадали Махмудов Чулпон шеърларини укиди … Уткир Хошимов, Иброхим Гафуровга ухшаганлар эшитишдан куркиб, кочиб колишади.

М.Махмудовга кахрамонлик эмас, озодлик хам бермаяпти, жаллодлар…

CCCР давридаёк Чулпон шеърларини баралла кушик килиб куйлаган узбекнинг буюк хофизи Дадахон Хасан мана ун йилдирки уй камогида утирибди.

Ногрон халк, ногирон хукумат, ногирон мухолифат.

Мана битта «Халкпарвар»нинг уйи, Эшик ёнбошидаги тугмачани босасиз, эшик очилади. Сафдошинггизни куриб кувонасиз, кучок очасиз. Уйга кадам куйишингиз билан девордаги ёзувга кузингиз тушади: Бизда хожатхона ишламайди. Хаммаси тушунарли, Хожатхона ишламаган уйдан тезрок кетиш керак.

Мен кайтаман,–дейсиз,– бир куриб утай дегандим.

Йук, йук,–дейди, сафдош,турга утиргизади.

Бир шурлик муслима келинчак нажот истаб келган, дардини айтаяпти, дарди огир:

Дадаси турмада, бола дадамни кураман дейди

Болани олиб бора курманг, шурлик ота аламдан улиб колади.Хамма нарсага чидаш мумкин,бола билан турмада хайрлашиб колиш дахшат,–дейман. Гапини булганим учун хузр хам сурамай, дахшатли манзарани куз олдимга келтириб токатсизланиб, мен.

Кандай олиб бормайман, олти ойни зурга утказишади. Келган куннинг эртасига сураб бошлашади: «Ойи дадамни яна качон курамиз » деб, олти ойдан кейин деб жавоб бераман. «Олти ой деганинггиз нима деганинггиз» деб сурашади. Мен гугирт чупидан санаб, олти ойнинг хар кунига биттадан,180дан ортик дона тайёрлаб бераман. Хар кун биттадан гугирт чупи олиб ташлайсан тамом булгач яна даданг билан учрашамиз, дейман. Бола айтганимни килади. Бирок анча пайт утгач сабри тугаб, гугирт чупини битталаб эмас, куплаб олиб ташлай бощлайди. Гуё хаммаси гугирт чупи доналарига богликдай.

«Халкпарвар» сафдошим шурлик муслиманинг дардини эшитмай, номоз пайти булди деб, туриб кетади. Мен дин илмидан бехабар одамман. Бу «Халкпарвар»нинг укиган номози парвардигорга керакмикан?

Балки, муслима дардларини тинглаб унга кумак йулларини изласа, Парвардигор миннатдор булар.

Билмадим…

Билганим шуки, бу уйда хожатхони ишламайди. Уз сафдошларига хожатхонасидан фойдаланишни раво курмайдиганлар, Халкка ёруглик берармикан…

Узини мухолифат вакили деб биладиган, Хориж радиоларининг бирида ишлайдиган «Сафдош» билан дала айланардик:.

Сиз «Озодлик»да ишласанггиз яхши буларди,– дедим,–«Озодлик»ни купчилик эшитади, халкка куп гап айтиш мумкин.

Йук, йук,–деди мухбир, — «Озодлик»да пулни кам беради. Бизда эса хар бир хабар эллик доллар!

Хаёли пулга кетди, шекилли, чел ёкасидаги ахлат урага тушиб кетди. Шими расво булди.

Шимни ювдирайлик,– дедим мен.

Йук, йук! бу ердагилар жинси кандок ювилишини билишмайди, шим титилиб кетмасин тагин. Куритиб кокаман, кийиб кетавераман.

Шулар халкка озодлик берадими?!

Халкни битта шимга алмаштириб юборишмайдими?!

Ногирон халк, ногирон хукумат, ногирон мухолифат.

Мен ишонган халкпарвар йигитлардан бири жуда сузамол, хотираси яхши. Укиган бир икки китобидан сухбатга мос жойини танлаб мени хайратга солади. Айникса, хадисларни урнида ишлатади. Уни яхши билмаган одам, э бу йигит хакикий мумин эканку деб уйлайди.

Бир сухбатда Муканна хакида гапирдим:

Муканнани мактаманг, Муканна кофир,–деди йигит жахл билан бакириб.

Менинг хам жахлим чикди:

Боскинчига карши курашган, узини утга ташлаган. Кани сизнинг тирногинггизни купарайчи, ёкадими, буюкни буюк дейиш керак. Ислом билан боскинчини аралаштирманг.

Йигит бакириб Муканнани ёмонлашда давом этди.

Нега бакирасиз,– дедим йигитга,– утган кун фалончи дунёни нотузук яратган деб, Худони сукди, сиз жимгина, кулиб утирдинггизку! Нега унга бакирмадинггиз?!

Чунки йигит Худони суккан одамдан озрок манфаатдор эди. 300-400 доллар. Демак, Худони уч юз-турт юз долларга сотганлар, миллатни озод киладими?!

Мен ишонган яна бир «Хакикатпарвар» хакида:

2001 йил ноябрь, кор ёгарди,совук кахратон. Ярим тунда Бухорадан Тошкентга келган, багрига боласини босган аёл, эри турмада ётган аёл «Халкпарвар», «Миллатпарвар»нинг, мен ишонган хакпарварнинг эшигини кокади:

Углим отасининг нохак камалгани учун элчихоналарга бораман деб, Тошкентга келганди. Сизникида деб эшитдим. Шу ердами?

Углинггиз бизникида эмас.

Кечирасиз омон булинг!

Майли,– дейди «Халкпарвар», шурлик аёлга эшик ёпаркан.

Остонасида тонгни оттирса давлати камаярмиди?!

Мунофик халк, мунофик хукумат, мунофик мухолифат!

2000 йилнинг охирларида менга навбатдаги жиноий иш очилди. (Каримов режими мени уч марта судлаган) Камалишим аён булгач, Бухорадан Тошкентга кочиб кетдим. Мен учун хамма эшик ёпилди. Дустлар хам, душманлар хам мендан вабодан кочгандек кочишарди. Бутун миллат кочарди. Хатто «Ёзувчилар уюшмаси»нинг Дурмондаги богининг айрим ходимлари мени миршабларга ушлаб беришмокчи булишди.

Бир кун эрталаб ёзувчилар уюшмасининг эшиги олдида юпун утирардим. Хаво освук, киш куни. Узбекистон кахрамони, Узбекистон халк шоири Абдулла Орипов уйидан Тошкентга кетаётиб, богда тухтаб утди. Машинасидан тушмасдан эшикни очиб, бог ходимларига—Каршиликларга мени курсатиб, газаб билан бакирди:

Хайданглар буни…

Мен хайрон колдим, бу биз осмонга кутариб юрган Абдулла Ориповми, ё Каримовнинг жаллод миршаб бошилариданми?!

Мен Дурмондан чикиб кетгач, корли, кахратон кунларнинг бирида, тунда мени излаб, кулидаги гудаги билан аёлим дурмонга боради. Асли Кашкадарёлик булган, ёзувчиликка умуман алокаси булмаган, богнинг Абдулла Орипов номидан иш курадиган Хожи деган кимса сизларга бокка кириш мумкин эмас, хозирок кетинг дейди. Рафикам кулидаги болани курсатиб, шу тунга жой беринглар, пулини ортиги билан тулаймиз, эртага чикиб кетамиз, дейди.

Йук, — дейди, Хожи,– Юсуф Жумаевга алокадор кимсалар куйилмайди

Менинг хаким бор. Мен шоирнинг хотиниман, Абдулла акага айтинг, рухсат беради, — дейди.

А. Ориповга телефон килишади. Кахрамон шоир, «хайданглар, мумкин эмас» дейди.

Абдулла Орипови шу булгандан кейин, бу халкнинг ичида яратгани учун фалакка лаънат дегинг келади. Нега кашкирлар ичида яратмадинг, кашкирлар хам бунчалик багритош эмас. Нега кузгунлар ичида яратмадинг, кузгунлар хам бунчалик бемехр эмас. Нега итлар ичида яратмадинг, итлар вофодор. «Бизники»лар милён йилда хам итлар даражасида юксалмайди.

Эркин Вохидовга бордим. Узбекистон кахрамонига! Бир марта юкоридан пастга тушиб келди. Мен билан гаплашди. Мен карши курашган, Бухорадаги бехисоб жиноятлар кайд килинган аризани бердим. Шу шу у мендан турли бахоналар билан коча бошлади. Мен унга унта «Хамса» ёзсанггиз хам халк сизни кечирмайди, 37 йилдан баттар вазиятга бефарк караётганинггиз, маддохлик килаётганинггиз учун деган мазмунда хат ёзиб колдирдим. Эркин Вохидов хат ёзиб, хатимдан укингганини, ёрдам беражагини билдирган. Мен Эркин ака билан учрашдим. Куйнимни пуч ёнгоклар билан тулдирди. Хеч иш килмади. Кидирувда пайтим хотиним Э. Вохидов кабулига келган, Олий Мажлис биносида телефон оркали бир марта гаплашган. У ёрдам бериш урнига: «нега факат узини уйлаб, бола чакасини уйлаб, шеърини ёзиб юрмайди. Хатто мен билан хам юз хотир килмасдан гаплашади. Рахбарлар билан кандок гаплашишини тасаввур киламан», деб мендан хотинимга шикоят килган. Э.Вохидов бошка гаплашмаган, кочган. Хотиним эмизикли боласини кулига олиб, у ишдан кайтаётганда йулига чиккан. Рафикамни таниб, шофёрга нимадир деган, Эмизикли боласи билан йулида турган аёлни четлаб утишга уриниб, бостириб кеклаверган. Шурлик рафикам болани ва узини зурга четга олган.

Мана Узбекистон халк шоири, Узбекистон кахрамони Э.Вохидов!

Бу кун Эркин Вохидов деганда эмизикли боласини куксига босган, кузлари ёшга тулган, тиз буйи корда оркаси очик шипакда юрган, аёлни машинаси билан бостириб келаётган кимсани куз олдимга келтираман.

Жаноб Эркин Вохидов!

Бир рассом эртага мен айтган сувратни чизади. Озодлик даври келганда, авлодлар «Эркин Вохидов шу эканда», деб асл киёфанггизни куришади.

Эсинггиздами, СССР замонлари эди. Сиз нашриётда директор эдинггиз. Бир йигинда бир ёзувчи сизни, уз китобларини босаяпти, бошкаларникини колдиряпти, деб айблади. Мен уша ёзувчига бас килинг, Эркин аканинг юраги огрийди, деб тинчитдим. Эртаси куни сизга бориб, Эркин ака юрагинггизга олманг, Сиз халкка кераксиз деганман. Сиз, Юракка олмайман деганим билан, барибир бу гаплар юракни тешиб утади, деган мазмунда гапиргансиз.

Бир хамкасбинггизнинг бир огиз ноурин танкиди юрагинггизни тешиб кетган экан, нега милёнларнинг куз ёши, зиндонларда улаётган минглаб жувормарг йигитларнинг рухи, мазлумларнинг дод фарёдлари юрагинггизни безовта килмайди. 2000 йил охирида, охирги сухбатимизда, Каримов режими Сталин режимидан хам дахшатли эканини сизга исботлаб берганманку, ё Сиз Узбегим деганда факат узинггизни тушунганмисиз?!

Шоврук Рузимуродов эсинггиздами?

Жахонгир Мухаммаднинг ёзишича, Сиз Шоврукнинг депутатликдан кетишига рози булиб, имзо чеккансиз. Шоврук рухи сизни безовта килмайдими? Кандай килиб тинч ухлаяпсиз?

Ё Каримов билан рузи махшаргача, шундок ялло килиб юраверамиз деяпсизми? Барибир Рузи-махшаргача юрсанггиз хам, Рузи-махшарда жавоб беришга тугри келади. Ё саволларим ноуринми?!

Хой халойик, хой эрлари улдирилган туллар, химоясиз етим есирлар, эрлари зиндонларда ётган, гудакларини багрига босган аёллар, йулдан кочинглар, Э.Вохидов келаяпти, машинаси босиб кетса узинггиздан куринг.

Ногирон халк, ногирон хукумат, ногирон мухолифат.

Хуллас кувгиндаги шоирга хамма эшикни ёпди, хамма кочди. Кекса рус аёли Вера Афанасеевна, ва унинг кизи, Инсон хукуклари химоячиси, иродали жасур аёл Елена Урлаевадан бошка. Хамма унга эшик ёпди.

Орадан йиллар утди.

2003йил 3май ун икки яримлар, Тошкентдаги машхур мехмонхоналардан бирида Европада Тикланиш ва Тараккиёт банки президенти Ж.Лемьер жаноблари Инсон Хукуклари Химоячилари билан учрашув утказмокда. Учрашувдан максад Узбекистондаги Инсон хукуклари борасида вазиятни урганиш, Шундан келиб чикиб Узбекистон хукумати билан мулокатда булиш.

Залда хамма «узимизникилар», сузга чикишни истаган кул кутаради ва унга суз берилади. Мен энг биринчилардан булиб кул кутардим. Суз берувчи йигит мени нечоглик «хуш» куришини билардим. Шу туфайли барвакт харакат килмасам мени суздан колдиришини билардим. Мен канчалик харакат килмайин суз берилмади, учрашув вакти киска эди. Бир соатдан ошар ошмас.

Мен карийб минг км дан автобусда эл дардининг бир чимдимини дунёга айтаман деб гур азобини тортиб келганман. Учрашувга келганлар нутклар ёзиб, аввалдан тайёргарлик куришган, табриклар тайёрлашган.

Искандар Худойберганов бошлаб бердилар. Абдусалом Эргашев, Толиб Ёкубов, Васила Иноятова, Отаназар Орипов, Исмоил Дадажонов… анча мунча кишилар гапирдилар. Бирок менга суз берилмади. Мен урнимдан туриб олдим. Суз беришини талаб килдим. Ноилож суз берди, мен гапира бошладим.

Узбекча гапириш мумкин эмас,– деди учрашувни олиб бораётган йигитча.

Мен русчани билмайман, бу ер Узбекистон, узбекча гапиришга хакким бор дедим.

Унда таржимон топинг,–деди.

Майли,–дедимда, микрафонни ёнимда утирган «сафдошим»га тутдим

Йук, йук,–деди микрафонни мен тамонга итариб, «буюк сафдошим»,–мени аралаштирманг.

Юсуф ака таржимон топиб булди,– деди олиб борувчи йигит ва сузни бошкага бериб юборди.

Бу мени гапиртирмасликка сунгги уриниш эди. Мен катъий килиб дедим:

Бундай килганинггиз учун жавоб берасиз, Сухроб! Мен гапираман деб келганман, гапираман.

Галати вазият юзага келди. Банк Президенти хайрон. Ахир залдагиларнинг 80% узбек була туриб, бирортаси таржима килишни истамаса.

Залда яна мени биргина Елена Урлаева химоя килиб, турди. Биргина Елена, афсуски узбекчани билмайди. Йукса жон деб таржима киларди.

Хайрият Намангандан Хошимжон ака таржима килди. Купчилик хар сузимдан кейин худди осмондан бомба ёгаётгандек чайкалишарди…

Уша учрашувда куплар Лемьерни табриклашди. Табриклаб баёнотлар беришди, йигилишнинг Узбекистонда утаётгани билан табриклашди. Бирок табриклаб баёнот берганлардан бири, жаноб Лемьер Ватанига учиб кетаркан, хали унинг самалёти юртига кунмасдан, «Озодлик» радиосига интервю бериб, йигилишнинг Тошкентда утгани нотугри булганини айтди. Ё тавба…

Нокис халк, нокис хукумат, нокис мухролифат.

Ушбу кораламаларимни кимдир укиса, нега миллат хакида гапираятию, узи хакида ёзаяпти дейиши мумкин.

Ростдан хам нега?

Чунки узим гувох булган вокеалар, далилларни нихоятда бехисоб булган ракибларим рад килиши кийин. Колаверса, арзимагандек туюлган манзарадан бутун миллат манзараси номоён булиши мумкин.

Тарас Бульбани эсланг муштук… щу хам нарса булдими? Бирок Тарас Бульбанинг Тарас Бульбалиги арзимаган нарса туюлган муштукда куриняпди. Душманга муштугини хам раво кунмайди. Гогольнинг буюклиги хам муштукда…

Энг ишонган одаминггиз алдаса хеч кимга ишонмайдиган буласиз. Афсуски…

Буюк Махтумкулининг «Дурли деб ичганим кумли чикди» деган шеъри шундай якунланади.

Махтумкули, хисоби йук кураним,

Тама тутиб умид кулин бераним,

Якинига эрмиш дея бораним,

Этагина кул урсам ….. чикади.

Журналист Карим Бахриев нодавлат ташкилотлардан бирида ишлайди. Баъзи баъзида озодлик, демократия тугрисида чиройли-чиройли фикрлар айтади.

Журналист Мурод Абдуллаев давлат газетаси мухаррири. У маколаларини мустакиллик ва озодлик асосчиси И.Каримов номи билан бошлаб, шу ном билан тугаллайди.

Хар бири бошка-бошкадай куринади, минус билан плюсдай. Аслида, килаётган «ишлари» бирдай.

Мурод Абдуллаевга шеърларимни элтиб берганман, чикармайди.

Карим Бахриев шеърларимни китоб киламан деб, сураб олган. Мана ха демай икки йил булади. Кулёзмаларимни кандай олган булса, ушандай чанг босиб ётибди…

Ишларига карасанггиз давлат томонида ишлаётган билан нодавлат томонда ишлаётган якдил…

Узбекистонда ишлаётган купгина халкаро, нодавлат хорижий ташкилотларда галустик такиб олган, чиройли-чиройли йигитчаларни, европача кийинган чиройли-чиройли кизчаларни курасиз. Дилида миллат дарди булмаган, кайси идорага ишлаши пешонасига ёзиб куйилган кимсалар айникса ёшлар купайиб кетди. Чет хукуматларининг бирининг ходими билан учрашдик. Юкорида айтганим чиройли йигитчалардан бири таржимонлик килди. Гарчи хотирам ёмон булсада унинг тулки башараси хеч качон ёдимдан чикмайди. Суз орасида прокуратура ходимларидан бирининг бир адолатли иши хакда гапириб утдим. Уша ходимга куп утмай тухмат уюштирилди.

Хьюман Райтс Вотч(Human Rights Watch) ташкилотидан бошка барча чет эл ташкилотларини, мана шундай чиройли йигитчалар, кизлар босиб кетган.

Узбекистонда армиядан колиш хам, бориш хам порасиз булмайди. Борувчилардан суранг, нега армияга бораяпсан деб, ё СНБга, ё ИИБга ишга кириш учун дейди.

Нахотки, бу идораларнинг штати, иш уринлари чегарасиз булса. Кошкийди бу саноксиз ходимлар элу юрт манфаати йулида булса. Барчаси мухолифатни киргин килишга каратилган иш олиб боради.

Мен камалганимда СНБнинг катта-кичик ходимларини якиндан кузатдим. Аксарияти саводсиз, бирок саллани ол деса каллани оладиганлар. Афсуски, хозир буйрук хам саллани ол деб берилмайди. Калла олинсин деб берилади ва ижро этилади.

Шу уринда бир гапни айтай, СНБ чилар мендан карздор. Чунки унга шеър—шер деб эмас, шеър деб ёзилишини ургатганман. Мардикор халкнинг иштонини текширишдан бошка нарсага ярамаган, шеърни шер деб ёзадиган кимсалар Ватаннинг бир кунига ярайдими. Яраганда Ватан эл шу ахволга тушармиди. Энг дахшатлиси шундаки СНБга айгокчиман деб кап катта кимсалар гердайиб юради. Бир калхоз раисини биламан узини СНБ агенти деб мактаниб юради. Киладиган иши шундан иборатки Бухоранинг СНБсига овланиши ман килинган кийикларни овлаб беради. Энг дахшатлиси шундаки, эл хам унга хурмат билан карайди—Фалончи ака туйимизга келдилар, СНБнинг агенти.

Соткинлик билан, хоинлик билан, хоинлари билан мактанадиган биздан бошка халк борми?!

Эй, халк, кузингни очсангчи!

Хоинларни урчитаётган идора халкни халкка карши куйяптику, узинг узингга карши курашяпсанку. Ё алхазар.

Гар куёнга йуликса,

Кочиб колади урён.

Шундок дея сен халкни

Ерга урасан, нодон.

Гар истасанг бу элни

Похол каби урасан

Шундок дея сен халкни,

Тагин ерга урасан.

Заминда не касдинг бор

Юрагимни тиласан.

Ерга урмагин халкни

Ерни ифлос киласан.

Рухий хаста халк, рухий хаста хукумат, рухий хаста мухолифат.

Дейлик дехкон ковун экди. Куп кора мехнат билан хосил тайёр булди. Тайёр хосилни куппа кундузи карокчилар олиб кетишди. Иккинчи йил хам шу хол такрорланди.

Дехкон учинчи йил экин экадими?

Албатта йук, агар жинни булса бошка гап. Сог экан экмайди.

Узбек-чи?

Ун йилдан ошибдики, хар йили пахта экади. Хар йили карокчи хукумат хосилни олиб кетади. «Бир йил экдик олиб кетди, беш йил экдик олиб кетди, ун йил экдик, хосилни олиб кетди», деб уйламайди.

Бундай халкни жинни демай, соглам халк днб буладими? Нормал халк деб буладими?!

Худди шундай, хар йили пилла бокади. Ун йилдан ошдики, сарик чака бермайдилар, карокчилар. Факат тортиб олишади. Карокчининг касби шу, тортиб олади, текинга олади.

Лекин узбек парво килмай пилла бокаверади.

Бундай халкни нормал халк деб буладими. Хар кишлокда, хар калхозда, хар шахарда эски кийимлар бозорлари бор. Каттакон бозорлар. Бу бозорларда бутун дунёнинг эски-туски кийим кечаги, оёк кийимлари сотилади, арзон албатта. Бу кийимлар орасида Чечинистонда улган рус боскинчиларининг кийим кенчаги булса ажаб эмас. Олис Африкада СПИД дан улган мархумнинг кийим кечаги булса хам ажаб эмас. Кайси йуллар билан Узбекистонга келади билмайман. Асосий кисми кишлокларта яшайдиган узбек шу кийимларни киймокда. Дунёга ипак толаси пахта толаси сотаётган Узбекистон хукуматининг халки дунёнинг саркит кийимларини киймокда. Уч узбек йигналиб, сухбатлашаётган даврага кушилсанггиз, улик хидига ухшаган хидларга токат килолмайсиз. Ё фалак бу улик хиди халкнинг узидан келяптими, ёхуд кийим бошиданми, унисидан хам бунисидан хамми?

Ё алхазар мана Амир Темур авлодлари. Бир жанозада утирибмиз, ош берилаяпди. Хамма ошга ташланган, сассик хидга токат килолмайсиз. СССР даврида курилган хаммомларни хам бойлар сотиб едилар. Хаммом колмади, халк кирга куникди, хар кандай хидга куникди. Мунчалик эмасдиров дейишади, албатта, галустик таккан чиройли йигитчалар. Халкни шу куйга солган йигитчалар. Хоин йигирчалар, кишлокни билмайдиган, халкни билмайдиган тубан йигитчалар…

Дарвоке, халкни шу куйга солишдими, ёхуд халк узини узи шу куйга солдими?!

Сасик хидга куникди десам, бу хакикатнинг бир чимдими, бу халк нималарга куникмади узи.

Паспортнинг жинси деган жойига эркак деб ёзиб, участкавойдан куркиб, хотини кизини нима килиб булиб булса хам нон топишга юборган эркак, эркакми?!

Номусдан улганча хакни айтиб, дорда улган яхши эмасми?!

Эронда, ёки бошка мамлакатларда фохишалик билан шугулланиб, букун турмаларда ётган узбек аёлларининг ака-укалари, эрлари, оталари йукми?!

Улар инкубатсиядан чикканми?!

Замонга тункаш асон, албатта, иктисодий кийинчилик, очдан улсинми дегувчилар куп. Номусдан улгунча очдан улсин. Шундай Ватанни карокчига бериб куйиб, кизини, синглини Дубайга юборган халкка бу кургуликлар кам.

Бундай халкка Ислом Каримовни подшо килмай, Вацлав Хавелни подшо килсинми?!

Куйга кашкирли яйловни, бургутга юксак чуккини берган тангри, «узларини узгартирмагунча, ахволларини узгартирмайман», деган Куръонда.

Буюк Жалолиддин Хоразмийни эсланг:

У бола чакасини дарёга чукдирган. Кувиб келаётган жаллод Чингизийларга колдиришдан кура, уларга улимни раво курган. Номусдан улмаслик учун шу йулни танлаган. Кейин хаммаси учун касос олган.

Замон дейсан, замонни замон килган сен эмасмисан?!

Замон дейсан, тангалаб йигнаганингни тонггача карнай-сурнайли туй киласан. Бу туйда ит хам ичмайдиган арокларни ичасан. Уйингда бир дона китоб топилмайди.

Кезиб куринг 99% узбек оилаларида китоб укилмайди. Оилада бирон дона китоб топилмайди. Битта ярим боласининг дарслигини хисобга олмаганда.

Дукчи Эшонни танийсизми, жаноб халк, Мамадали Махмудовничи?

Албатта билмайсиз, уч-туртта кузи очик инсонлардан булак хеч ким билмайди, танимайди.

Хар туйга унлаб яшик арок кетади. Бу ароклар пулига бир уй китоб олса булади. Оиласига хаммом курса булади. Нега мен бечора халкдан хафа булаяпман. Хукумат укийдими? Саводли хукумат бу кадар кабихликларни килмайди. Хеч булмаса, эртага жавоб беришини хис килади. Навоийдан бир газал укиган хоким борми, Кодирийни укиганми мустакиллик мафкура асосчиси деб макталаётган жаноблар.

Мухолифатчи?

Мухолифат китоб укийдими? Айримларни хисобга олмаганда. Албатта халкка, хукуматга караганда мухолифатда укийдиганлар бор. Бирок купчилиги китобдан йирок. Бир туман «Маориф» булими мудиридан сурадим, Мамадали Махмудовни танийсизми, деб, мудир йук деб жавоб берди. Жахолатга ботган халк Мамадали Махмудовни каёкдан билсин? Оч коринга туй килиб, арок ичиб, туйига СНБ агенти булган раис келганидан фахрланиб юраверадида. Угли СНБда каровул эканидан, ёки угли ИИБ формасида эканидан фахрланиб юраверадида.

Ё фалак, Саводсиз халк, саводсиз хукумат, саводсиз мухолифат.

Менинг юрагимни эзадиган яна бир кусур нокамтарликдир.

Мухолифатчиларда хам шу касаллик ёмон таркаган. Албатта, хар бирини макташ керак. Макташ булса макташ кийин эмас. Анча-мунча хизмат киляпти, макташга арзийди, деб мактагинг келади. Бирок макталаётган бунга каноат килмайди. Камида бирта ракибини, хамкасбини ёмонлашинг керак. Бунга эса токат килиб булмайди. Ахир дейман уларга, Каримовчилардан нима фаркларинг бор. Каримовни мактасам, Солихни ёмонласам эртага халк шоири буламан.

Нега мактовни мунчалик хуш курасизлар? Нега бировни– ракибинггизни ёмонлашим керак?

Шундок денг тамом душмансиз.

Факат мен мухолифатнинг барча вакиллари билан бирга ишлашаман. Кулимдан келган ёрдамимни бергим келади. Хаммаларининг катта хизматлари бор, кадрлайман. Бирок буниси билан гаплашсанг униси хафа булади, униси билан гаплашсанг буниси хафа булади. Максади битта –Озодлик булган битта йулда кетаётган одамлар бир-бирларини суяши керак эмасми?! Бир-бирининг хатосини айтиши керак эмасми?! Нега биз нокамтармиз?!

Халкаро Инсон Хукуклари (Human Rights Watch) ташкилотининг Узбекистон булими бошлиги Мательда Бонгнерни курсам бизнинг накадар тубан эканлигимиздан нафратланаман. Шу кадар камтарки, узимизнинг орамизда шундай одамлар йуклигига афсусланаман. 2003 йил май ойида Тошкентга (Европада Тикланиш ва Тараккиёт Банки (EBRD) йигилиши муносабати билан) Халкаро Инсон Хукуклари (Human Rights Watch) ташкилотининг АКШдаги бошлиги келди. Шунака оддий, шунака камтарки, хайрон коласиз. Кулларида сумкаю когоз папкалар кутариб олиб, мехмонхона каридорида турарди. Нихоятда хокисор. Ундан бир танишим ниманидир суради. У бир телефон номерини бермокчи булди. Шу телефонга кунгирок килсанггиз аник маълумот беради деган маънода. Телефон номерини сумкасидан кидира бошлади. Когозлари сочилиб кетди. Керакли маълумотни бергач когозларни тера бошладим. Бир халкаро ташкилот рахбари… Хак суз учун гапирганда сузлари киличдай. Камтарликни каранг. Мен сочилган хужжатларни теришга ёрдамлаша бошладим, У минг карра рахмат деди, аслида хужжатлар бизнинг иш билан сочилиб кетган эди.

Ер юзида нега киёмат булмаяпди?—деб узимга узим савол берардим, хар бир килмишимизни курганда, хис килганда.

Нега ер юзида киёмат булмаяпди?

Ер юзида Мателда ва унинг бошлигига ухшаган инсонлар бор.

Шу туфайли ер юзида киёмат булмаяпди. Шу туфайли Америка –Америкадир.

Бизга ухшаганлардан иборат булса инсоният, аллакачон киёмат содир булган буларди.

Ахир тупрок аро тупрок булиб утган инсонлар авлодимизку. Мателда ва унинг бошлигига ухшаганлар, бизнинг катта боболаримиз Боховуддин Хазратлари, Кубро Хазратлари, Яссавий Хазратлари. Каёкдан келди бизга бу манманлик.

Хокисор, авлиё боболар феълига ухшаган феълни букун Америкадан келган инсонларда кураяпмиз. Гарбдан келганларда кураяпмиз.

Узимизнинг орамиздан топиш жуда мушкул, имконсиздир. Тасаввуф илмидан хар кун китоб ёзадиган бир олим Сайлов Комиссиясига рахбар булиб, мустабидлардан депутатлар келтирди. Эхтимол, Мателданинг бошлиги тасаввуф илмини бу олимча билмас, бирок дунёда иккита мумин булса бири ушадир.

Хадеб танкид килаверасанми, нахотки мактайдиган томонларимиз булмаса, дегувчилар бехисоб.

Аввало шуни айтайки, макташ билан Узбекистон обод булиб колса, Эркин Вохидов, Абдулло Ориповлар аллакачон обод килардилар. Мактов билан озод булса, шулар озод хам килишарди.

Хатто турмаларда хам тинимсиз айтилади, Серкуёш хур улкам…, канча куп айтилмасин Узбекистонда хурликдан нишон хам йук. Бечора махбуслар «Серкуёш, хур улкам»ни кайта-кайта такрорламаса бешавкат жазоланадилар.

Айримлар хаммани ёмонлаб, хаммага лой чаплаяпсан дейишлари аён, жавоб бундай:

Тугрисини суйласам элга,

Бас кил, ортик гаплама дейсан.

Нега олдинг барчани тилга,

Барчага лой чаплама дейсан.

Мен узимча гамини едим,

Чукар экан шурлик балчикка.

Хой, боткокка ботмагин, дедим,

Интил, дедим, тоза уфкка.

Узингчи, дейишлари аён, узинг бекусурмисан. Афсуски, халкимда бор кусурлар менда хам бор. Бехисоб кусурларим бор. Кусурларимдан жирканаман, бошкаларнинг хам уз кусурларидан жирканишларини истайман.

Яна бир масала хаммани, СНБ айгокчиси демокчимисан дегувчилар куп.

Собик ГДРда хоинларнинг номлари эълон килинмокда. Улар юз минглаб экан, энг якиним, деб хисобланганлар, хатто оиласига алокадор булганлар хоинлар экан. Бир неча юз минглаб экан хоинлар сони.

Бизда эълон килинса борми?!

Миллионлаб эмасмикан, у кунларга якин колди иншоллох.

Алкисса, миллат таназулига, миллат фожеасига доир суд булса, адолатли суд булса, албатта, халк хам, хукумат хам, мухолифат хам жазоланиши мукаррар.

Эй она халким!

Сен жазонгни олдинг, олаяпсан.

Тангри куркоклигинг учун, таркоклигинг учун жазолаяпти сени. Бу жазони Ислом Каримов ва унинг хукуматининг кули билан берди, бераяпти.

Мухолифат хам жазосини олди, олаяпти.

Факатгина, хукумат колаяпди, жазосиз колаяпди. Тангри уни хам жазолайди. Халкни ва мухолифатни кандай жазолаган булса, хукуматни хам шундай жазолайди.

Хар кимки жафо килса, жафо топкусудир

(Мирзо Бобур)

Танкид килиш осон, балчикдан, боткокликдан тортиб олиш йули борми?

Албатта бор, бу йулни билиш учун авлиё булиш, дохий билиш шарт эмас. Бу йулни хамма билади, бирок бу йулга хеч ким кирмайди.

Халк окил ва ахил булмоги керак, тамом, вассалом.

Ушанда окил ва ахил халк, окил ва ахил хукумат, окил ва ахил мухолифат булади. Ушанда бу халкни хеч ким енгголмайди. Бошига мусотабидлар чиколмайди.

2001 йил 11 сентиябрь бахонасида худо бизга Американи берди. Биз мухолифатчилар унинг соясида тирик юрибмиз.

Иккинчидан, кухна Туркистонга куз олайтириб турган Россия ва Хитойга ухшаган дахшатли кучлардан асрайдиган калкондир, АКШ.

Учинчидан, биз озодликка эришсак, демократияга эришсак АКШ соясида эришамиз.

Бизга АКШ мадад кулини чузиб турибди. Факат биз бу кулдан кир ахтармаслигимиз керак. Бу кулни кадрлай билишимиз керак.

Айрим мухолифатчилар ха деб кулдан норози булаверадилар. Узларидан иккитаси бир дастурхон атрофида утиришмайди-ю, АКШ дан гини килаверадилар.

Нима сен Американинг арпасини уриб бердингми?!

Нима, Сен, Америкага бир коп самон берганмисан?!

Хитой ёхуд Россия сенинг улик тиригингни сурамайдику, уларни айбламайсанку.

Мадад кулидан кир ахтармасак, окил ва ахил булсак, албатта, озодликка эришамиз. Бирок…

Бирок дунёнинг энг буюк муаммоси, дунёда хал килиш мушкул булган муаммо бу узбекни ахил килиш муаммосидир. «Жахолат сассиги бизни хамиша бехузур этди» дейди Хазрат Абдулло Кодирий.

«Жахолат сассигида» колган биз окил булармиканмиз, ахил булармиканмиз.

Качонгача давом киларкан халкнинг халкка карши кураши. бир-бирини ейиши, бир-бирини сотиши…

Улаётган бемор аввало оёкдан колади, жон аввало оёкдан кетади, куп утмай улади. Улаётган миллат энг аввало– Озодлик учун курашдан колади. Озодлик учун курашдан тухтаган миллат улаётган миллатдир. Миллатнинг оёги кураш. Оёкдан колаяпсан миллатим…

Хар каричида минглаб бумбалар портлаётган, боскинчилар уруш олиб бораётган, Чечинистонда бир чечен аёлини боскинчи рус палковниги зурлаганда бутун чечен халки ларзага келди. Йирткич палковникни жазолашни талаб килишди.

Бизда-чи?

Уз аёлларини фохишахоналарга юбориб кун курмокдалар. Узбек аёлини Козогистондан бошлаб, бутун дунёда зурлашмокда, халк жим. Садо чикмайди.

Бундай халк ахил булармикан?!

Ё Тангрим амалдорларга мустакилликни берганингдай, халкка хам Озодликни узинг бер…

Урнинггиздан туринглар, Суд келаяпди.

Хамма урнидан туради.

Кора курсиларда:

Айбланувчи халк, айбланувчи хукумат, айбланувчи мухолифат.

Хаста халк, хаста хукумат, хаста мухолифат.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s


%d bloggers like this: