Archive for the ‘Ismail Dadadjanov’ Category

harakat.net

May 23, 2011

07:14 – Ҳаракат хатқутисидан: Исмоил Дадажон хакида

Исмоил Дадажон демократик мамлакатлардаги партияларни яхши кузатмаган экан, хайронман партия нима эканини юзаки тушунадиган одам кандай килиб бир партияда рахбарлик лавозимларида ишлаган. Партия таърифини балки мен хам тугри айтай олмайман, лекин партия деганда, киска килиб айтадиган булсам, мен маълум бир гоя атрофида айни фикрда булган инсонлар гурухини расмий номи деб биламан. (more…)

harakat.net

May 22, 2011

15:30 – Абдураҳим Пўлат: Ўзбек псевдодемократлари билан исломчиларнинг альянси – Ўзбекистонни тожикларнинг 20 йил аввалги қонли йўлига тортишга уринишдир

1991 йилнинг охири ёки 1992 йилнинг бош ойларидан бирида бўлган учрашувнинг аниқ куни эсимда бўлмаса ҳам, учрашувнинг ўзи яхши эсимда. Келиб чиқиши тожик, аммо ўзбекистонлик журналист Санобар Шерматованинг (у яқинда раҳматли бўлди) Москва марказида жойлашган “Московские новости” газетасининг офисидаги хонасига келганимда, бу ерда Тожикистон Демократик Партиясининг раиси Шодмон Юсуф ҳам бор эди. У билан аввалроқ айнан Санобар Шерматовнинг шу кабинетида танишгандик. (more…)

harakat.net

May 21, 2011

Исмоил Дадажоннинг алжирашлари ва Абдураҳим Пўлатнинг шок терапияси услубли таҳлили

Собиқ сафдошимиз Исмол Дадажонниг гапларини “алжираш” деб баҳолаш менга осон бўлмади, дейди Абдураҳим Пўлат. Ахир у “Бирлик”нинг шу аср бошларида қайтадан оёққа туришида катта роль ўйнаган одам. У партия раисининг ўринбосари. Демак, унинг алжирашлари партиянинг ҳам обрўсини тушириши мумкин. Аммо, масаланинг бошқа тарафи бор. Исмоил Дадажон, Толиб Ёқуб, Алибой Йўляхши, Ҳазратқул Худайберди ва уларга ўхшаш собиқ сафдошларимизнинг мисоли кўрсатмоқдаки, улар ўз вақтида “Бирлик”нинг кучи билан сиёсий саҳнага чиқишди, “Бирлик”дан айрилгач, тушган вазиятларини ҳазм қилишга кучлари етмади. Очиғини айтса, “Бирлик”дан четлангач ёки четлатилгач ақл-хушларини йўқотишди, алжирашга ўтишди. (more…)

Аравани тортишдан мақсад нима?

April 21, 2008

(Исмойил Дадажоновга очиқ хат)

Мен ёшини яшаб, ошини ошаган ўзбекман. Бугунги юртимизнинг хароблиги мени ҳам қийнайди. (more…)